Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Kanal manzili: @eltuz2022
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.61K
Kanalning ta’rifi

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 430

2022-07-17 17:40:24 Саудия Арабистони ва Ироқ энергия тармоқларини бирлаштириш бўйича келишувни имзолади — Asharq AL-Awsat.
9.7K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-07-17 16:34:28 Тошкентда судянинг ойлик даромади қанча? Кеча ҳаётида кўпни кўрган, Каримов қатағонларидан тирик чиққан, Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий элитасини ич-ичидан биладиган шахс – собиқ судьялардан бири билан гаплашдим. Рассом Туз очиқ, дилдан гаплашади ва ўз…
10.6K views13:34
Ochish/sharhlash
2022-07-17 15:50:42
Грецияда украинларнинг ўқ-дори ортилган юк самолёти қулади. Маҳаллий аҳолидан уйдан чиқмаслик сўралган

Украинанинг Antonov-12 транспорт самолёти Сербиядан Иорданияга ҳаракатланиш чоғида Греция шимоли-шарқидаги Кавала шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси бортида 11 тонна миқдорида қурол-яроғ бўлган. Ҳалокат жойига яқин яшовчи одамларга заҳарли моддалар тарқалиши хавфи борлиги туфайли уйда қолиш тавсия этилган.
10.6K views12:50
Ochish/sharhlash
2022-07-17 15:45:49 Россия ҳарбийлари ўтган ой жанговар дронларни ўрганиш учун Кошон ҳаво базасига ташриф буюргани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. - CNN
10.2K views12:45
Ochish/sharhlash
2022-07-17 15:37:30 Испанияда сўнгги 5 кун ичида аномал иссиқ оқибатида 237 киши ҳалок бўлди.
10.4K views12:37
Ochish/sharhlash
2022-07-17 15:29:11 Рассом Туз: Миллионлаган бир бирини алдайдиган истон Битта ëши катта шоирни уйида ўтирувдим эшик қоқилди. Келганлар шаҳардаги бой оталардан бири ва аъëнлари. Битта эси паст қизи бор экан. Шу қизни Зулпя мукопотига ўтказиш учун шеър заказ қилиб келишиби. 3 та ватан ҳақида. Кейин иккитаси Юртбоши ҳақида. Шоир бобой ҳам буларни маҳтал қилмай, шиғирлатиб ëзиб берди. Яна битта рассом ака расм чизиб берди. Ана шундан кейин танловда ҳам рассому ҳам шоир бўлиб ўтди кетди. Умуман зулпячилардан шу пайгтача бир бўқ чиқмаганини тушундим. Ана шундай зулпячилардан бири каттайиб тарвақайлаб Истамбулга бориб қолди. Курд ва сурияликларга қўлма қўл бўлган бу хоним Англияда доктарантурада ўқийман деб, уйдагиларни алдаб юрди. Ëлғон ҳаëт тарзига айланган авлод етишди. Бугун Ўзбекистондаги отидан от ҳуркадиган нашрда ишлайдиган жўрналист қиз 300 минг сўмга битта тирранча бачага мақола ëзиб берганини айтиб қолди. Бу тирранча танловда қатнашар экан. Мақола 6 йил олдин гўрга кирган чўтир дикатор Каримоп ҳақида. “Бобомиз бизга халқимизнинг минг-минг йиллар давомимдаги ушалмас орзуси – Мустақиллик аталмиш буюк ҳисни, эркинлик аталмиш тенгсиз туйғуни жангоҳларда душманлар билан курашиб, лахта-лахта қон тўкиб, олиб берди.” “Ислом Абдуғаниевич Каримов бутун дунё халқлари тотувлиги ҳамда дўст-иноқ яшаши учун курашган ва бунга эришган дунёнинг ягона президенти эди.” Шу бульшит учун 300минг тўлаб кўзига суртиб обкетибди бу тирранча. Эртага бундан каттароқ тирранчалар танлов ҳаками бўлиб бу бўқни олтин деб, кўзига суртишади. Ëлғон худди қор уюми каби катталашиб бораверади. Миллионлаган одам эртадан кечгача бир бирини алдайдиган истон бу ўзбекистон. Атайлаб кичик ҳарф билан ëздим. Чунки катта ҳарфга арзимайди. Пока бират ва пирдухторлар чао помпиду. Ауф Ви дер зейн. Курва кокаин.
10.6K views12:29
Ochish/sharhlash
2022-07-17 15:28:03 Совет даврида ўсиб улғайган одамга мустақиллик даврида туғилган бола СССР даврида яхши яшагансиз демоқда. Қайдан чиқди бу ëлғон?
10.0K views12:28
Ochish/sharhlash
2022-07-17 14:32:41 Рассом Туз: Муҳимни номуҳимдан ажратиш аҳамияти

Оч киши нима дейдир? Кеча ҳали заптрак қимасдан биннасалар ëзувдим¸ яхши муҳокама бўлди. Бугун ҳам югур-югур билан бўлиб озонги чой ичилмай қолди. (Мен ўсган қишлоққа эрталаб тўйиб овқат ейиш ритуали етиб бормай қолган) Хуллас, бу ëзганим ҳам қорни оч одамнинг деганидир. Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор? Хўш, қорни оч одам нима ҳақида ўйлайди унда? Қорни оч одам бир бурда нон ҳақида ўйлайди. Имоннинг устуни нондир. "Очдан қоч" дегани ҳам шу.

Менинг очлигим чўнтагимдаги пулим билан эмас иш режимим билан боғлиқ. Югуриб юриб бир нарса кавшангандан кўра кечқурун ишни тугатиб, бемалол қўйнинг духопкада пиширилган қўлини ейишни маъқул кўраман. Орнитологларнинг ўгранишича, қуш парвоз қилаëтган пайтида емак емас экан. Ë ейсан ë учасан деган диллемма. Муддао.

Бу алмойи жалмойи киришдан кейин асосий айтмоқчи бўлган гапимга ўтсам. Бу гапим "муҳим нарса ва муҳим бўлмаганни" ажратиш ҳақида. Айтайлик, сиз изқуварсиз. Бир зўравон педофил ëки қотилни жиноят устида кўриб, қувиб кетаяпсиз. Қотил йўлда кетаëтган трамвайга чиқиб олди. Сиз уни ортидан трамвайга чиқдингизу аммо билет олмадингиз. Контролёр келиб сизни штраф қилмоқчи. Бу ҳолатда сизнинг билет олмай ҳуқуқбузарлик қилганингиз - иккинчи даражали. Чунки сиз жамият учун хатарни олдини оляпсиз.

Жамият буни тарозига қўйиб, сизни ҳақ деб тошиши жоиз. Яна бир мисол. Таниқли журналист¸ Британия ватандоши Шоҳида Ëқуб Европа иттифоқнинг 25 давлатининг қалбаки паспортини сотиб олиб ЕИ чегалараларини кесиб ўтди. Қалбаки паспорт сотиб олиш - жиноят. Аммо Шоҳида шу мавзуни матбуотда ëритиш ва жамиятни хатардан огоҳ қилиш учун бу ишга қўл урди ва Британия жамияти олқишига ноил бўлди.

Энди яна бир мисол берсам. Ўткан асрнинг охирларида Урганч бозорида гуруч сотадиганлар кечқурун бозор ëпилганидан кейин қопларини қолдириб кетаверардилар. Бозор ëнидаги бир одам шайка тузиб, ҳар куни кечқурун ўша қоплардан озроқ гуруч ўғирлашни тизимли йўлга қўйган эди. Халқ уни биларди. Лекин бу одам йилда икки ëки уч марта ўғирлаган гуручини бир қисмидан палов пишириб, халққа садақа қилиб турарди. Садақага келган паразит имом бу ўғрини мақтаб дуо қилар ва халқ ҳам текин томоқ берган ўғрини мақтарди. Бу ерда одамлар учун ўғрининг тизимли жинояти эмас у берган бир сиқим текин палов муҳим бўлган.

Мамлакатда гангстрезимни жорий қилиб одамларни қақшатган президент қизи Гулнора Каримова ҳам етимларни тўплаб суннат қиларди. Аҳмадбой ҳам тўрт марта суннат бўлган етимларни детдомдан ижрага олиб келиб бешинчи марта "суннат " қилиб элга ош берарди. Мирзадан тортиб Шералигача Аҳмадбойни текин овқатини еб, дуо қилишарди. ...

Мисол қисми тугади. Энди хулоса. Муҳимни номуҳимдан ажратсангиз, вақтингиз тежалади. Муаммони у пайдо бўлган даражада ҳал қилиш мумкин эмас. Сиз кейинги босқичга кўтарилиб, ушбу муаммодан юқорига кўтарилишингиз керак.
10.8K views11:32
Ochish/sharhlash
2022-07-17 00:28:13 Шу маънода, жорий ҳокимият вертикалида Сардор Умурзоқовга мувозанат бўла оладиган шахснинг бўлиши муҳим. Айнан шахс, чунки институтлар йўқ. Тартиб-таомилга кўра, бош вазир Абдулла Арипов бу мувозанатни сақлайдиган салоҳиятга эга эмас. У Низомиддиновнинг иродасига қандай бўйинсунган бўлса, яқин-яқингача қўл остидаги вазирлардан биттаси бўлган Умурзоқовга ҳам шундай бўйинсунишда давом этади. Идеалда бу Сардорнинг ўзига ўхшаган ёш ва реформатор зеҳниятдаги ҳамда Президент Администрациясида ўтирадиган, аммо бошқа мулойим мулозимлардан фарқли, мустақил фигура бўлиши мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда, яна Мирзиёев “нега менга телефон қилмадинглар?” деб ёзғирадиган вазият яна юзага келиши мумкин. Бу муҳим.
Хуллас, Ўзбекистонда ҳокимият вертикали янгиланмоқда ва яқин кунлар ва ойларда бирин-кетин президент маслаҳатчилари, вазирлар, ҳокимлар ва КУЧ ТИЗИМЛАРИ раҳбарларининг ўзгаришини кутишимиз мумкин.
Элтуз бу ўзгаришларни яқиндан кузатади ва кетаётганлар ҳамда келаётганларнинг айримлари ҳақида алоҳида суриштирувларни эълон қилиб боради. Бизни кузатинг!
3.4K views21:28
Ochish/sharhlash
2022-07-17 00:28:13 Сиёсий қарорлар қабул қилувчи, уларнинг ижросини мувофиқлаштирувчи, Президент иродасини рўёбга чиқарувчи орган бўлган Президент Администрацияси махфий бир тузилма ҳисобланади. Биз махсус хизматлар – ДХХ ҳақида қанча нарса билсак, Президент Администрацияси ҳақида ҳам шунча нарса биламиз. Ундан ортиқ эмас. Ва бу тузилма Президентдан бошқа ҳеч кимга – на парламент ва на жамоатчиликка ҳисобдор эмас. Тийиб туриш механизми йўқ ва жамоатчилик кўзидан яширин экан, унинг Президентга қанчалик ҳисобдорлиги ҳам савол остида.
Мирзиёев 2 июль куни Нукусга борганида қорақалпоқ қонун чиқарувчиларига қарата “нега менга телефон қилмадинглар, менам одамку” дея айтган сўзлари сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнидаги бу махфийлик ва бўшлиқни энг яхши иллюстрация қиладиган эпизоддир.
Бу ҳақда кўп гапириш, таҳлил қилиш мумкин. Аммо ўқувчини чарчатмаслик учун кун тартибига қайтамиз ва Зайнилобиддин Низомиддинов ўрнига Сардор Умурзоқовнинг тайинланиши нимадан дарак экани ҳақида қисқа хулоса қиламиз.
Британияда таълим кўрган Умурзоқовнинг тайинланиши эски гвардия (каримовчилар) қайтади, деган хавотирларни аритди. Мирзиёев ёш реформаторларга юз бурди. Бу ичкари ва ташқаридагиларга берилган яхши мужда. Мирзиёев ҳокимиятга келганида бошланган ва реформаларга йўналган сиёсий курс давом этади, дегани. (Ҳар ҳолда, ўзбек либераллари шундай орзуда)
Авторитаризм сақланиб қолади, аммо Каримов диктатурасига қайтилмайди. (Ҳозирча)
Худдики, Ельцин алғов-далғовли 90 ларда ёш реформаторларни ва Назарбоев ёш банкирларни ҳукумага олиб келгани каби. Дарвоқе, Мирзиёевни Ельцинга қиёслаш қийин, аммо у Назарбоев яратган ҳокимият моделига ҳавас билан қарайди.( Ҳар ҳолда, январь воқеаларигача шундай қарар эди) Яъни ҳокимиятнинг энг юқори чўққисида ўзи сиёсий патриарх сифатида, истаса, умрининг охиригача ўтиради, ҳукуматнинг кундалик ишларини эса ёш технократлар бажаради. Аммо бир шарт билан – улар сиёсий амбициялардан холи бўлиши шарт. Амбициялар пайдо бўлганида, қанчалик қийматли кадр бўлмасин, ҳокимиятдан четлатилади. (Аблязовга ўхшаб. Алмаштириб бўлмайдиганлар йўқ)
Мирзиёев, ҳокимиятга келган илк кунларида берган ваъдаси – ёш кадрларни парваришлашда давом этади. Аммо ёшларнинг юқори лавозимларга олиб келиниши автоматик тарзда қарилардан қутулишни англатмайди. Ўзбек сиёсати мураккаброқ – ёшлар қарилар билан турли-туман кланлик, қуда-андалик ришталари билан чатишиб кетган.
Сардор Умурзоқов Ўзбекистон тарихида президент маъмуриятига раҳбар этиб тайинланган биринчи “публичний” сиёсатчи. Бунгача Президент Администрациясининг “юзи” йўқ эди. Ҳеч қачон жамоатчиликка баёнот бермаган, бир оғиз нутқ ирод қилмаган ва фақат Каримовга яхши ош дамлаб бериши билан ном чиқарган Зелимхон Ҳайдаров ҳамда Мирзиёевнинг сояси бўлган Зайнилобиддин Низомиддинов. Буларнинг иккаласидан фарқли, Сардор Умурзоқов матбуотга гапирган, блогерлар билан суратга тушган. Бу маънода Умурзоқовнинг ўз шахсияти бор ва у Низомиддиновдан фарқли фақат Мирзиёевнинг эмас, ўзининг ҳам шахсиятини намоён қилади. Соя, аммо мутлақ соя эмас.
Президент Администрациясининг юқорида санаб ўтилган ваколатлари назарда тутилса, шундоқ ҳам ҳукуматдаги лавозимларининг кўплиги билан маҳаллий матбуотда саволлар уйғотган Сардор Умурзоқовнинг қўлида қанчалик катта ҳокимият жамланаётганини сезгандирсиз. Сардор реформатор бўлиши мумкин, аммо машҳур инглиз тарихчи ва сиёсатчиси Жон Дальберг-Актон айтмоқчи, мутлақ ҳокимият одамни мутлақ бузади. Бундан ҳеч ким суғурталанмаган.
3.3K views21:28
Ochish/sharhlash