Get Mystery Box with random crypto!

#Муносабат Блогер Олимжон Ҳайдаров маъмурий жавобгарликка қон | Sobiq deputat

#Муносабат

Блогер Олимжон Ҳайдаров маъмурий жавобгарликка қонуний ва асосли тортилдими?

Олий суд матбуот хизмати ахборотига кўра, 2022 йил 13 декабр куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисми ва 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари бўйича блогер Олимжон Ҳайдаровга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқубузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Суднинг қарори билан О. Ҳайдаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг юқорида кўрсатилган моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.

Биринчидан,
МЖтКнинг 201-моддасида, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Мазкур модда бланкет диспозицияли ҳисобланади, сабаби "йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби"ни бузиш белгилари моддада тўғридан тўғри белгиланмаган. Ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик белгиларини билиш учун албатта бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мурожаат қилиниши керак бўлади. Ўз навбатида, "йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби"ни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат (қонун)ни юридик базалардан шахсан мен топа олмадим.

Фақатгина бир ҳужжат топилди, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 18.08.2020 йилда "Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси эълон қилган. Бу лойиҳа эди, 02.09.2020 йилда муҳокамадан олинган бўлсада, ҳалигича қонун сифатида қабул қилинганлигидан хабарим йўқ.

Иккинчидан, МЖтКнинг 202-2-моддасида, Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Ахборотни ёлғон деб эътироф этиш учун уни ёлғонлигини тасдиқловчи барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилган бўлиши шарт.

Шундан сўнг, агар ҳар бир маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактлари исботланган ва ўз навбатида бунга блогернинг дахлдорлиги аниқланган бӯлиши керак.

Бундай ҳолатларда депутат Расул Кушербаевнинг фикрига тўла қўшиламан. Суддан бу ҳақдаги ўз қарорини имкон қадар тезроқ https://public.sud.uz/report га жойлаштиришини сўрайман.

Мазкур иш бўйича суд ўз қарорини тақдим этгандан сўнг, албатта бу мавзуга яна тўхталамиз.

Каналга уланиш @Advokat_Abdullayev