Get Mystery Box with random crypto!

Фақат судга маълум бўлган тартиб ҳақида Суд фуқаро, блогер Ол | Sobiq deputat

Фақат судга маълум бўлган тартиб ҳақида

Суд фуқаро, блогер Олимжон Ҳайдаровни "йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби"ни бузган, деб топиб, бунинг учун унга жазо белгилабди.

Шахсан мен шу кунга қадар "йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби"ни кўрмадим ҳам ўқимадим ҳам. Қидириб ҳам тополмаяпман.

Ички ишлар вазирлиги масъулларидан ҳам сўрадим, йўқ экан.

Суддан илтимос қиламиз: бошқалар ҳам тартибни бузиб қўймаслиги учун ўша ўзларига маълум "йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби"ни бизларга ҳам маълум қилиб, тушунтириб беришсин.

Агарки тартибни бузган, деб топибдими, демак бу тартиб судга маълум.

Шу боис, Олий суддан жавоб кутамиз.

@deputat_kusherbayev