Get Mystery Box with random crypto!

'Тупроқ унумдорлигини ошириш ва мухофаза қилиш тўғрисида'ги ян | Sobiq deputat

"Тупроқ унумдорлигини ошириш ва мухофаза қилиш тўғрисида"ги янги қонун қабул қилинмоқда.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши:

суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини пасайишига барҳам беришга ёрдам беради;

тупроқ унумдорлигини тиклаш ҳисобига маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш, экспорт географиясини кенгайтириш имкониятини оширади;

тупроқ унумдорлиги пасайишининг келиб чиқиш жараёнлари аниқланиб, олдини олиш механизми яратилади;

тупроқлар экологик ҳолати яхшиланади ва яйлов ўсимликлари биохилма-хиллиги ошади.

Маълумот учун: Ўзбекистонда ўртача тупроқ унумдорлиги 1991 йилда 58 балл бўлган бўлса, 2021 йилда 53,7 баллни ташкил этган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@deputat_kusherbayev