Get Mystery Box with random crypto!

Банк юристи

Telegram kanalining logotibi bankyuristi — Банк юристи Б
Telegram kanalining logotibi bankyuristi — Банк юристи
Kanal manzili: @bankyuristi
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.76K
Kanalning ta’rifi

Шахсий фикр. Маслаҳат эмас.

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-02-14 08:00:00 Кредит бўйича неустойкани мижоз ҳисоб рақамидан мижоз розилигисиз банк қачон ечиб олишга ҳақли?

Бир вақтнинг ўзида бир нечта шартларга амал қилинган бўлса, банк неустойкани акцептсиз ечиши мумкин.

мажбурият шартларини бажарилмаганлик учун неустойка назарда тутилган ва мажбурият бажарилмаган бўлса, яъни неустойкани ундиришга асос бўладиган ҳолат мавжуд бўлса. Масалан, кредит танини вақтида қайтармаганлик учун ёки фоизларни вақтида тўламаганлик учун неустойка белгиланган бўлса. Неустойка ҳақидаги шарт кредит шартномаси матнида акс этиши ёки алоҳида келишув билан расмийлаштирилиши мумкин. Энг асосийси, неустойка ҳақидаги шарт ёзма тузилган бўлиши лозим. Акс ҳолда, низо чиққанда келишувнинг тузилганлиги, мазмуни ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаб бўлмайди.

Тижорат банкларига баъзи мажбуриятлар бўйича неустойка белгилаш тақиқланган. Банклар кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка (жарима, пеня) ундириш мумкин эмас.

неустойкани ҳисобдан ечишга олдиндан берилган розилик (акцепт) мавжуд бўлса. Розилик ёки мижоз акцепти банк ҳисобварағи шартномасида ёки алоҳида ёзма ёки унга тенглаштирилган шаклда тўлов фармойишида акс этган бўлиши мумкин. Банкка олдиндан берилган акцепт шакл ва мазмуни бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги барча талабларга жавоб бериши лозим. Хусусан, акцептда акцепт суммаси ёки ушбу суммани аниқлаш тартиби, тўловчи (мижоз) мажбурияти, тўловни олувчи (банк) ҳақидаги маълумотлар, ва асосий шартнома (кредит шартномаси) ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.

Истеъмолчилар билан банк ўртасидаги кредит шартномаларини қўллашда қонунда назарда тутилмаган чекловлар ўрнатиш масаласи очиқлигини назарда тутиш керак.

қонунда ёки шартномада ўрнатилган тўловлар кетма-кетлигига амал қилинган бўлса. Бу шарт ҳисобварақда маблағлар мижознинг кредит бўйича барча қарзларини тўлаш имконини бермаса, қўлланади. Хусусан, бундай вазиятда биринчи бўлиб банкнинг ижрони олишга қаратилган чиқимлари, кейин фоизлар, агар яна маблағ қолса, кредит танига йўналтирилади. Ундан кейингина неустойка қопланади. Бироқ бу қоида шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ишлайди. Аксарият ҳолларда, маблағ етарли эмаслигида банклар мижоз маблағларини биринчи бўлиб неустойкани сўндиришга қаратишни назарда тутувчи шартларни белгилашади.

қонунчиликда неустойка миқдорининг белгиланган чегарасига амал қилинган бўлса. Тижорат банкларига баъзи турдаги шартномаларда, хусусан, микроқарз шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланган. Акцептсиз ечилган неустойка ушбу чекловлар доирасида бўлиши лозим.

https://t.me/bankyuristi
11.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-01-28 09:00:30 Вазирлар маҳкамаси диний ташкилотлар тугатилганда кредиторларнинг талаблари бўйича ундирилмайдиган мулклар рўйхатини тасдиқлади

2021 йил 6 июль санасида қонуний кучга кирган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддасида диний ташкилотнинг фаолияти тугатилганда унинг тасарруфидаги мол-мулкка эгалик қилиш унинг уставига ва қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур нормада кредиторларнинг даъволари (талаблари) бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган, ибодат қилиш учун мўлжалланган мол-мулкнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мустаҳкамланган [ундирув қаратиб бўлмайдиган мулклар ҳолатини юристлар ижро иммунитети дейишади]

Диний ташкилотлар мулкларининг ижро иммунитети тадбиқ қилинадиган мулклар рўйхатини Вазирлар маҳкамаси 2022 йил 26 январдаги 42-сонли қарор тасдиқлади.

Рўйхатда, жумладан, жойнамоз ва диний адабиётлардан тортиб руҳонийларнинг ибодат либосигача мулклар тилга олинган.

https://t.me/bankyuristi
15.8K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-01-25 10:01:41 Гаров эластиклиги нима ва банкирга нимаси билан муҳим?

«Гаров эластиклиги» деган тушунча ёки унинг таърифи қонунда йўқ. Гаров мулки ўзгариши – бошқа мулкка айланиши, ёки мулк йўқ бўлиб кетиши / унга путр етиши мумкин ва унинг ўрнида бошқа қиймат вужудга келиши мумкин. Бу ҳолатда гаров ҳуқуқининг амал қилишига ҳеч нарса таъсир қилмайди. Гаров ҳуқуқи гаров мулкининг ҳақиқий ёки юридик тарзда ўрнини босувчи қиймат мавжуд бўлгунча амалда бўлади. Бу тамойил гаров эластиклиги дейилади.

Юқоридаги тамойил қонун асосида қўлланиши мумкин:

гаров мулки йўқолганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақи тўланиши лозим бўлса, бу ҳақдан гаровга олувчи ўз талабларини имтиёзли қаноатлантиришга ҳақли;

гаровдаги мулкка мулк ҳуқуқи давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги (ҳақини тўлаб олиш) / реквизиция / национализация оқибатида бекор бўлса, мулкдорга бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ тўланади. Ўрнига-ўрин берилган мулк ёки ҳақга гаров ҳуқуқи сақланиб қолади.

Юқоридаги тамойил шартнома асосида қўлланиши мумкин:

гаров мулки нобуд бўлса ёки шикастланса ёки унга бўлган мулк ҳуқуқи (хўжалик юритиш ҳуқуқи) бекор қилинса, гаровга қўювчи оқилона муддатда (низо чиққан тақдирда муддатни суд орқали белгилатса бўлади) гаров нарсасини тиклашга ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уни тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли; нобуд бўлган ёки шикастланган мулк ўрнига берилган гаровга нисбатан келишув асосида гаров ҳуқуқи вужудга келади.

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi
14.3K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-01-24 14:02:42 Гаровнинг ёки гаров ҳуқуқининг мулк ортидан эргашиши (мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганда гаров ҳуқуқи сақланиши) ҳақида нималарни билиш зарур

Бу тамойил аксарият ҳолларда гаровга қўйилган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтса гаров сақланиб қолиниши ва мулк билан бирга ўтишини англатади.
Янги мулкдор янги гаровга қўювчи бўлади.

Гаров сақланиши учун алоҳида келишув тузиш ёки бирор бир шахс розилигини олиш зарурати йўқ. Гаров мулкининг йўқ бўлиши ёки гаров мулкининг бекор бўлиши (тугатилиши), аксинча, гаровни бекор қилади (гаров эластиклиги қоидаси ишламаса – бу истисно).

Адаштирманг! Юрист бўлмаган одам (аксарият ҳолларда юристлар ҳам) мулк ҳуқуқининг ўтиши билан мулк бошқа шахс эгалигига ўтишини адаштириши мумкин. Масалан, гаров мулки бошқа шахсга шартнома асосида сотилса, мулк ҳуқуқи ўтади. Агар гаров мулки сотилмасдан, ижарага берилса, мулк ҳуқуқи ўтмайди – лекин мулк ижарага олувчи эгалигига ўтади.

Гаров ҳуқуқи, шунингдек, муомаладаги товарлар гарови ҳолатида ҳам гаровдаги мулк – товарлар ортидан эргашмайди. Бу ҳолатда сотилган товарлар гаров массасидан чиқиб кетади, унинг ўрнига олинган товарлар гаровда ҳисобланади.

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi
11.3K views11:02
Ochish/sharhlash
2022-01-24 12:01:35 Гаров ҳуқуқи устунлиги нима?

Гаров мулки реализация қилинганда (сотилганда) гаровга олувчи кредитор талаблари гаровга қўювчининг бошқа кредиторлари талаблари олдида устун ҳуқуққа эга. Фуқаролик кодексининг 264-моддасида, «Гаров тўғрисида»ги қонуннинг 1-моддасида, «Ипотека тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида бу тамойил қуйидаги жумлалар билан ифодаланган: «гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига ҳақли бўлади».

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 51-моддаси 1-қисмида ҳам ушбу имтиёзли ҳуқуққа ҳавола акс этган. Яъни ижрода ҳам бу қоида ҳисобга олинади.

Гаров устунлиги тамойилида банкротлик жараёнида бир қанча хусусиятлари бор. Уларни, насиб қилса, алоҳида ёритамиз.

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi
9.1K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-01-24 11:00:41 Гаров қайси ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинган?

Гаров ҳақидаги умумий қоидалар Фуқаролик кодексининг «Гаров» номли 1-қисми 22-боби 2-параграфи (264-289-моддалари) билан тартибга солинган. Ушбу нормаларда гаров нималиги, унинг асосий қоидалари акс этган. Шу билан бирга кодекснинг бу қисмида муомаладаги товарлар гарови, ашёларнинг ломбарддаги гарови каби гаров турларининг хусусиятларини белгиловчи қоидалар ҳам ўрин олган.

«Гаров тўғрисида»ги қонун Фуқаролик кодексининг гаров ҳақидаги қисмидаги қоидаларни такрорлаш билан бирга, ҳуқуқлар ва қимматли қоғозлар гарови хусусиятлари, гаров шартномаси тарафларининг бир қанча ҳуқуқлари каби махсус қоидаларни ўз ичига олади.

Келтирилган қонунлар, асосан, гаров ҳақидаги умумий қоидаларни ўз ичига олган. Кўчмас мулк гарови – ипотека ҳақида махсус қонун ҳам мавжуд. Кўчмас мулк гарови, авваламбор, Фуқаролик кодексининг ашёвий ҳуқуқларга бағишланган қисми – II бўлими билан тартибга солинади. Бу бўлим билан бирга «Ипотека тўғрисида»ги қонун кўчмас мулклар гаровига бағишланган махсус нормалардир. Қонуннинг 3-моддасида унинг махсус норма эканлиги таъкидланган: яъни ипотека бўйича муносабатларга нисбатан, бу қонунда бошқа қоидалар белгиланмаган бўлса, Фуқаролик кодексида ва «Гаров тўғрисида»ги қонундаги гаров ҳақидаги умумий қоидалар қўлланилади.

Алоҳида мулк турлари гарови ҳақидаги қоидалар махсус қонунларда белгиланиши мумкин: масалан, лизинг объектини, МЧЖдаги улуш ёки унинг қисмини гаровга олишнинг алоҳида қоидалари белгиланган.

Баъзи қонуности ҳужжатларида ҳам гаровнинг махсус қоидалари белгиланган: қимматли қоғозлар гарови билан боғлиқ, ломбардлар томонидан гаровга олишнинг ўзига хос хусусиятлари тегишли қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган.

Гаров шартномасида истеъмолчилар ҳуқуқларини кафолатлаш учун қандай шартлар бўлиши кераклиги Марказий банк томонидан ҳам белгиланган.

Маъмурий муносабатларни тартибга солувчи қонунларда, масалан, Солиқ кодексида ва Божхона кодексида гаровга оид қоидалар, чекловлар, истиснолар ҳам мавжуд. Бироқ бу гаров турларига нисбатан, агар уларда фуқаролик қонунчилигининг қўлланиши ҳақида бирор-бир сўз бўлмаса, юқорида келтирилган қонунларни қўллаб бўлмайди. Бизнингча, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров ҳам маъмурий муносабатлар доирасидаги гаров ҳисобланади.

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi
8.0K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-01-19 07:59:59 Илдизини билган гапирсин

Инглиз ҳуқуқи ҳалигача оғзаки шартномаларни ҳурмат қилади. Шу билан бирга уларда қоғозда баён қилинган шартнома талаб қилинадиган вазиятлар ҳам талайгина (кўчмас мулк, кредит, қимматли қоғозлар, интеллектуал мулк ҳуқуқлари юзасидан битимлар).

Бошқа ҳолатларда шартнома тарафлари оғзаки келишувга эришса бас. Бунда ишчанлик муносабатларида (бизнесда) инсофли ҳаракат қилиниши таҳмин қилинади.

Афсуски, тўлашни ҳоҳламайдиган ёки ўз мажбуриятларини бошқача тарзда ўзидан соқит қилмоқчи бўлган виждонсиз ҳамкорга дуч келиш ҳолатларига тарих бой. Бу вазиятга инглизларда 1677 йилда қабул қилинган алдаш ҳақидаги қонун мавжуд. Statute of Frauds ҳалигача амалда.

Лекин! Қонуннинг ягона IV сон остидаги моддаси амалда. Бу нормада «Жавобгарга учинчи шахс учун тўланган қарзни ундириш ҳақидаги даъво, агар қарзни тўлаш ҳақида жавобгар имзолаган ёзма ҳужжат бўлса, арз қилиниши (берилиши) мумкин», дейилган.

Нимага ўхшатдингиз? Ҳа, албатта, бу сиз билан бизга жуда яхши таниш кафилликдир. Россия Фуқаролик кодексининг «Кафиллик шартномаси шакли» номли 362-моддасини очиб, варақлайлик: "Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади." (матн Ўзбекистон Фуқаролик кодексининг 292-моддаси 3-қисми билан бир хил – Банк юристи).

Бу ерда мантиқ жуда яққол – ўзингнинг қарзларинг бўйича хоҳлаганингча келиш, ўзганинг қарзини эса фақат ёзма ҳужжатда акс эттир, акс ҳолда исботлай олмайсан. Кредитор қўлида кафил қарздор қарзини ёпиш мажбуриятини олиши ҳақидаги ёзма ҳужжат (расписка) бўлиши керак.

2006 йилда эса Mehta v. Pereira ишида (жуда зўр иш, у ҳақда илгари ёзгандим) суд ёзма ҳужжат электрон ҳужжатга тенглаштирилганлиги ҳақида қарорга келган: «Тараф электрон ҳужжат яратса ва уни юборса, электрон ҳужжатни, ҳеч шак-шубҳасиз, худди шундай ҳужжатнинг ёзма шаклидек баҳолаш керак, бунда ташувчи мослама ҳеч қандай роль ўйнамайди».

Бундан ақлли одам қандай хулоса қилади? Йўналиш берамиз: инглиз ҳуқуқи бўйича битимлар юзасидан ёзишмаларда «тилингизга» эҳтиёт бўлинг, акс ҳолда билмасдан кафиллик шартномасини тузиб қўйишингиз мумкин. *

Aviasales
излаш тизими (бош офиси Гонг Конгда Go Travel Un Limited номи билан рўйхатдан ўтган) вице-президенти ва юридик департаменти бошлиғи Александра Мельникованинг «Юрлирика» телеграм каналидаги постининг эркин таржимаси

* Эътибор берган бўлсангиз, баъзи банклар фирма бланкларининг пастида ва электрон ёзишмаларида кичкина қилиб эслатмалар қолдиришади: «Ушбу ҳужжат фалон банкнинг фалон-фалон мажбуриятни олганлигидан дарак бермайди, фалон тўловни фалон банк номидан амалга оширилиши ёки оширилмаслигига, фалончининг мажбурият бўйича бераётган нарсасини қабул қилишига розилигини англатмайди» ва ҳоказо жумлалар бўлади. Бу жумлалар аслида инглиз ҳуқуқидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ишбилармонлик ҳужжатларидан аввал русчага таржималар, кейин бизникилар ўзбекчага ўгириб қўйганидир. Юристлардаям турган битгани "кўчирма-продакшн", денг

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi
9.3K viewsedited  04:59
Ochish/sharhlash
2022-01-14 09:50:00 Гаров мулки қийматидан кредиторнинг қайси талаблари қаноатлантирилади?

Қонунда гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлаши назарда тутилган. Гаров билан таъминланадиган талаблар сирасига асосий қарздан (мажбурият танидан) ташқари, шунингдек:
мажбурият бўйича фоизлар;
неустойка (пеня ёки жарима);
ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар;
гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур ҳаражатлари ва ундирув ҳаражатлари киритилган.

Яъни кредитор гаров мулки қийматидан нафақат асосий қарз, балки кўрсатилган тўловларни ҳам талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Мисол. Кредит шартномаси бўйича кредит тани, яъни олинган кредитнинг қайтарилмаган қисми бўйича қарздорлик 100 млн сўм, муддати келган, лекин вақтида тўланмаган фоиз қарздорлиги 15 млн сўмни ташкил қилди. Банк ушбу суммаларни вақтида қайтармаганлик учун банк яна неустойка (пеня ёки жарима) 5 млн сўм ҳисоблади. Қарздор мажбуриятни бажармаганлиги (кечиктирганлиги) оқибатида 1 млн сўм зарар вужудга келди. Гаровга машина қўйилган ва банк талаби билан машина хатланиб, банк ҳисобидан жарима майдончаси ҳаражатлари 500 минг сўм миқдорида қопланган. Банк юристлари лавозим йўриқномаларида қарздорликни ундириш мажбурияти бўлмаганлиги учун, ички меҳнат қоидаларига асосан ундирув билан шуғулланган юристларга яна қўшимча ҳар бир қарздорлик учун 100 минг сўмдан иш ҳақи тўланди. Жами банк ҳисоблаган қарздорлик 121.600.000 сўмни ташкил қилди. Бу суммадан 1 млн зарар қисми юристлар томонидан айрилди, чунки қонунда зарар неустойкадан ортган қисмида кредиторга қопланиши белгиланган.

Гаров мулки гаров шартномасида 100 млн сўмга баҳоланиб, кимошди савдосида 150 млн сўмга сотилди.
Демак, 150 млн сўмдан банк натижада 120.600.000 сўмни олишга ҳақли.

Шартномада гаров билан таъминланадиган талаблар рўйхати, тури ва ҳажмини чекласа бўлади, ёки гаров қийматидан кредиторга қопланадиган қисми чегарасини ўрнатса бўлади. Қонун бунга изн беради. Бундай чекловлар шартнома билан белгиланмаса, умумий қоидага кўра, гаров қийматидан кредитор юқорида кўрсатилган барча тўловларни имтиёзли қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi
10.4K viewsedited  06:50
Ochish/sharhlash
2022-01-13 14:25:03 Сальдо усули тушунчаси

Харидор сотувчига 1000 сўмлик товар ҳақидан 100 сўм қарз бўлиб қолди. Сотувчи ўз навбатида харидорга сифатсиз маҳсулот бергани учун 50 сўм қарз бўлиб қолди. Мазкур икки ўзаро мажбурият бир бири билан солиштирилади ва натижада битта якуний мажбурият ҳисоблаб чиқарилади. Айнан мазкур охирги натижа – якуний мажбурият суд томонидан ҳимоя қилинади. Бу сальдо усули дейилади.

Бунда ўзаро қарама-қарши бўлган икки мажбуриятнинг ҳисобга ўтказиш (зачёт) ҳақидаги қоидалар қўлланилмайди. Ҳисобга ўтказиш, одатда, суд процессида даъвогар ва жавобгарнинг бир-бирига нисбатан қарши талаблари мавжудлиги ҳолатида қўлланилади.

Сальдо усули лизинг низоларида жуда муҳим ва адолатни таъминловчи йўлдир. Лизинга берувчи даъвогар, дейлик. Унга молиялаштиришни қоплаш бўйича 500 млн сўм, молиялаштириш учун ҳақ 80 млн сўм ва етказилган зарар бўйича 20 млн сўм талаб тегишли. Лизинга олувчи лизинга берувчига лизинг объектини қайтариши керак, дейлик. Лизинга олувчи процессда жавобгар сифатида қарши даъво билан чиқмаган тақдирда ҳам, суд лизинга берувчига қайтариладиган лизинг объекти қийматини ҳам ҳисобга олиши керак. Масалан, лизинга берувчига қайтариладиган объект қиймати 600 млн сўмдан (500 + 80 + 20 млн сўм) кам бўлса, суд лизинга берувчи фойдасига фақат объект қиймати ва 600 млн сўм ўртасидаги фарқни ундириб беради: масалан, лизинг объекти 400 млн сўм бўлса, лизинга берувчининг талаблари 100 млн сўм миқдорида қаноатлантирилади.

Сальдо усули қўлланилмаса, лизинга олувчини ҳимоя қилиш учун қарши даъво аризаси талаб этилиши керак бўлар эди. Бу, албатта, одил судловга эришишни қийинлаштиради ва қонунда кўрсатилмаган тўсқинликларни вужудга келтиради. Сальдо усули тарафлар процессуал ҳаракатларини соддалаштиради.

Сальдо усулининг қонуний асосини келтириш керак бўлса, кўпроқ лайк босинг!

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi
9.5K viewsedited  11:25
Ochish/sharhlash
2022-01-12 09:01:09 Банк юристларига Олий суд судъяларидан дарс: суғурта шартномаси ва Пленум қарорларини синчиклаб ўқинг

Низо нима ҳақида.
Кредит таъминоти жавобгар – суғурта компаниясининг 1.750.000.000 сўмлик суғурта полиси ва қўшимча жавобгар – иккинчи суғурта компаниясининг 1.242.558.273 сўм кредит олувчининг кредит қайтмаслиги бўйича жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси ва полиси тақдим этилган.

Суғурта шартномаларида қарздорнинг банк олдидаги кредит қарзларини қайтариши бўйича жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган.

Суғурта ҳодисаси вужудга келиши билан Банк жавобгардан 1 750 000 000 сўм, қўшимча жавобгардан – иккинчи суғурта компаниясидан 1 242 558 273 сўм ундиришни сўраган.

Қуйи инстанция қарорлари

30.07.2021 йилда биринчи инстанция суди жавобгардан банк фойдасига 1.750.000.000 сўм ундириш қисмини қаноатлантиради. Даъвонинг қўшимча жавобгар – иккинчи суғурта компаниясига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилган, чунки полис учун суғурта мукофоти (бадали) – яъни суғурта ҳақи тўланмаган. Бу ҳолатда суғурта шартномаси кучга кирмайди ва суғурталовчи мажбурияти вужудга келмайди.

10.11.2021 йилда апелляция ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Олий суд хулосалари. Судлов ҳайъати амалиёт учун муҳим 2 та хулосага келган:

Биринчи хулоса. Суғурта ҳақидаги Пленум қарори 22.2-бандида суғурта шартномаси шартларидан кредитор талабларининг қаноатлантириш учун кафилнинг тўловга қобилиятсизлиги суғурта ҳодисаси деб белгиланганда, даъво талабининг суғурталовчига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилади, дейилган.
Суғурта компанияси, қарздор ва Банк ўртасидаги 27.07.2018 йилги суғурта шартномасининг 4.1-бандида қарздор томонидан кредит шартномаси бўйича асосий қарзни банкка ўз вақтида тўламаганлиги ҳолати суғурта ҳодисаси, деб белгиланган. Шартномада кафил томонидан қарздорларни тўламаслик ҳолатларига доир масалалар бўйича шартлар мавжуд эмас. Шу сабабдан юқоридаги Пленум қарори талабига асосан кафил томонидан қарзларни тўланмасдан қолинганлиги ҳақидаги ҳолатлар ундирувни суғурта ташкилотига қаратиш учун тўсқинлик қилмайди.

Иккинчи хулоса. Суғурта компаниясининг кредит маблағларининг 1.614.558.273 сўм қисми МЧЖ томонидан фуқароларга бузилган объектлари учун зарарни қоплаб бериш ўтказиб берилганлиги ҳолати суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги ҳақидаги важлари асосиздир. МЧЖнинг асосий фаолият тури қурилиш ишларини бажаришдан иборатлиги, қолаверса, кредит маблағлари Банк томонидан уни айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган. Кредит мақсадли ишлатилишига бахо бериш учун жуда муҳим хулоса.

Манба: Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 07.01.2021 йилги 4-1001-2119/15950-сонли иш бўйича қарори

Уланинг ва улашинг —- >
https://t.me/bankyuristi
8.1K viewsedited  06:01
Ochish/sharhlash