Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлар маҳкамаси диний ташкилотлар тугатилганда кредиторларн | Банк юристи

Вазирлар маҳкамаси диний ташкилотлар тугатилганда кредиторларнинг талаблари бўйича ундирилмайдиган мулклар рўйхатини тасдиқлади

2021 йил 6 июль санасида қонуний кучга кирган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддасида диний ташкилотнинг фаолияти тугатилганда унинг тасарруфидаги мол-мулкка эгалик қилиш унинг уставига ва қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур нормада кредиторларнинг даъволари (талаблари) бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган, ибодат қилиш учун мўлжалланган мол-мулкнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мустаҳкамланган [ундирув қаратиб бўлмайдиган мулклар ҳолатини юристлар ижро иммунитети дейишади]

Диний ташкилотлар мулкларининг ижро иммунитети тадбиқ қилинадиган мулклар рўйхатини Вазирлар маҳкамаси 2022 йил 26 январдаги 42-сонли қарор тасдиқлади.

Рўйхатда, жумладан, жойнамоз ва диний адабиётлардан тортиб руҳонийларнинг ибодат либосигача мулклар тилга олинган.

https://t.me/bankyuristi