Get Mystery Box with random crypto!

Гаров ҳуқуқи устунлиги нима? Гаров мулки реализация қилинган | Банк юристи

Гаров ҳуқуқи устунлиги нима?

Гаров мулки реализация қилинганда (сотилганда) гаровга олувчи кредитор талаблари гаровга қўювчининг бошқа кредиторлари талаблари олдида устун ҳуқуққа эга. Фуқаролик кодексининг 264-моддасида, «Гаров тўғрисида»ги қонуннинг 1-моддасида, «Ипотека тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасида бу тамойил қуйидаги жумлалар билан ифодаланган: «гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига ҳақли бўлади».

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 51-моддаси 1-қисмида ҳам ушбу имтиёзли ҳуқуққа ҳавола акс этган. Яъни ижрода ҳам бу қоида ҳисобга олинади.

Гаров устунлиги тамойилида банкротлик жараёнида бир қанча хусусиятлари бор. Уларни, насиб қилса, алоҳида ёритамиз.

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi