Get Mystery Box with random crypto!

Сальдо усули тушунчаси Харидор сотувчига 1000 сўмлик товар ҳа | Банк юристи

Сальдо усули тушунчаси

Харидор сотувчига 1000 сўмлик товар ҳақидан 100 сўм қарз бўлиб қолди. Сотувчи ўз навбатида харидорга сифатсиз маҳсулот бергани учун 50 сўм қарз бўлиб қолди. Мазкур икки ўзаро мажбурият бир бири билан солиштирилади ва натижада битта якуний мажбурият ҳисоблаб чиқарилади. Айнан мазкур охирги натижа – якуний мажбурият суд томонидан ҳимоя қилинади. Бу сальдо усули дейилади.

Бунда ўзаро қарама-қарши бўлган икки мажбуриятнинг ҳисобга ўтказиш (зачёт) ҳақидаги қоидалар қўлланилмайди. Ҳисобга ўтказиш, одатда, суд процессида даъвогар ва жавобгарнинг бир-бирига нисбатан қарши талаблари мавжудлиги ҳолатида қўлланилади.

Сальдо усули лизинг низоларида жуда муҳим ва адолатни таъминловчи йўлдир. Лизинга берувчи даъвогар, дейлик. Унга молиялаштиришни қоплаш бўйича 500 млн сўм, молиялаштириш учун ҳақ 80 млн сўм ва етказилган зарар бўйича 20 млн сўм талаб тегишли. Лизинга олувчи лизинга берувчига лизинг объектини қайтариши керак, дейлик. Лизинга олувчи процессда жавобгар сифатида қарши даъво билан чиқмаган тақдирда ҳам, суд лизинга берувчига қайтариладиган лизинг объекти қийматини ҳам ҳисобга олиши керак. Масалан, лизинга берувчига қайтариладиган объект қиймати 600 млн сўмдан (500 + 80 + 20 млн сўм) кам бўлса, суд лизинга берувчи фойдасига фақат объект қиймати ва 600 млн сўм ўртасидаги фарқни ундириб беради: масалан, лизинг объекти 400 млн сўм бўлса, лизинга берувчининг талаблари 100 млн сўм миқдорида қаноатлантирилади.

Сальдо усули қўлланилмаса, лизинга олувчини ҳимоя қилиш учун қарши даъво аризаси талаб этилиши керак бўлар эди. Бу, албатта, одил судловга эришишни қийинлаштиради ва қонунда кўрсатилмаган тўсқинликларни вужудга келтиради. Сальдо усули тарафлар процессуал ҳаракатларини соддалаштиради.

Сальдо усулининг қонуний асосини келтириш керак бўлса, кўпроқ лайк босинг!

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi