Get Mystery Box with random crypto!

Банк юристларига Олий суд судъяларидан дарс: суғурта шартномас | Банк юристи

Банк юристларига Олий суд судъяларидан дарс: суғурта шартномаси ва Пленум қарорларини синчиклаб ўқинг

Низо нима ҳақида.
Кредит таъминоти жавобгар – суғурта компаниясининг 1.750.000.000 сўмлик суғурта полиси ва қўшимча жавобгар – иккинчи суғурта компаниясининг 1.242.558.273 сўм кредит олувчининг кредит қайтмаслиги бўйича жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси ва полиси тақдим этилган.

Суғурта шартномаларида қарздорнинг банк олдидаги кредит қарзларини қайтариши бўйича жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган.

Суғурта ҳодисаси вужудга келиши билан Банк жавобгардан 1 750 000 000 сўм, қўшимча жавобгардан – иккинчи суғурта компаниясидан 1 242 558 273 сўм ундиришни сўраган.

Қуйи инстанция қарорлари

30.07.2021 йилда биринчи инстанция суди жавобгардан банк фойдасига 1.750.000.000 сўм ундириш қисмини қаноатлантиради. Даъвонинг қўшимча жавобгар – иккинчи суғурта компаниясига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилган, чунки полис учун суғурта мукофоти (бадали) – яъни суғурта ҳақи тўланмаган. Бу ҳолатда суғурта шартномаси кучга кирмайди ва суғурталовчи мажбурияти вужудга келмайди.

10.11.2021 йилда апелляция ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Олий суд хулосалари. Судлов ҳайъати амалиёт учун муҳим 2 та хулосага келган:

Биринчи хулоса. Суғурта ҳақидаги Пленум қарори 22.2-бандида суғурта шартномаси шартларидан кредитор талабларининг қаноатлантириш учун кафилнинг тўловга қобилиятсизлиги суғурта ҳодисаси деб белгиланганда, даъво талабининг суғурталовчига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилади, дейилган.
Суғурта компанияси, қарздор ва Банк ўртасидаги 27.07.2018 йилги суғурта шартномасининг 4.1-бандида қарздор томонидан кредит шартномаси бўйича асосий қарзни банкка ўз вақтида тўламаганлиги ҳолати суғурта ҳодисаси, деб белгиланган. Шартномада кафил томонидан қарздорларни тўламаслик ҳолатларига доир масалалар бўйича шартлар мавжуд эмас. Шу сабабдан юқоридаги Пленум қарори талабига асосан кафил томонидан қарзларни тўланмасдан қолинганлиги ҳақидаги ҳолатлар ундирувни суғурта ташкилотига қаратиш учун тўсқинлик қилмайди.

Иккинчи хулоса. Суғурта компаниясининг кредит маблағларининг 1.614.558.273 сўм қисми МЧЖ томонидан фуқароларга бузилган объектлари учун зарарни қоплаб бериш ўтказиб берилганлиги ҳолати суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги ҳақидаги важлари асосиздир. МЧЖнинг асосий фаолият тури қурилиш ишларини бажаришдан иборатлиги, қолаверса, кредит маблағлари Банк томонидан уни айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган. Кредит мақсадли ишлатилишига бахо бериш учун жуда муҳим хулоса.

Манба: Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 07.01.2021 йилги 4-1001-2119/15950-сонли иш бўйича қарори

Уланинг ва улашинг —- >
https://t.me/bankyuristi