Get Mystery Box with random crypto!

Гаров эластиклиги нима ва банкирга нимаси билан муҳим? «Гаро | Банк юристи

Гаров эластиклиги нима ва банкирга нимаси билан муҳим?

«Гаров эластиклиги» деган тушунча ёки унинг таърифи қонунда йўқ. Гаров мулки ўзгариши – бошқа мулкка айланиши, ёки мулк йўқ бўлиб кетиши / унга путр етиши мумкин ва унинг ўрнида бошқа қиймат вужудга келиши мумкин. Бу ҳолатда гаров ҳуқуқининг амал қилишига ҳеч нарса таъсир қилмайди. Гаров ҳуқуқи гаров мулкининг ҳақиқий ёки юридик тарзда ўрнини босувчи қиймат мавжуд бўлгунча амалда бўлади. Бу тамойил гаров эластиклиги дейилади.

Юқоридаги тамойил қонун асосида қўлланиши мумкин:

гаров мулки йўқолганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақи тўланиши лозим бўлса, бу ҳақдан гаровга олувчи ўз талабларини имтиёзли қаноатлантиришга ҳақли;

гаровдаги мулкка мулк ҳуқуқи давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги (ҳақини тўлаб олиш) / реквизиция / национализация оқибатида бекор бўлса, мулкдорга бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ тўланади. Ўрнига-ўрин берилган мулк ёки ҳақга гаров ҳуқуқи сақланиб қолади.

Юқоридаги тамойил шартнома асосида қўлланиши мумкин:

гаров мулки нобуд бўлса ёки шикастланса ёки унга бўлган мулк ҳуқуқи (хўжалик юритиш ҳуқуқи) бекор қилинса, гаровга қўювчи оқилона муддатда (низо чиққан тақдирда муддатни суд орқали белгилатса бўлади) гаров нарсасини тиклашга ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уни тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли; нобуд бўлган ёки шикастланган мулк ўрнига берилган гаровга нисбатан келишув асосида гаров ҳуқуқи вужудга келади.

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi