Get Mystery Box with random crypto!

Гаровнинг ёки гаров ҳуқуқининг мулк ортидан эргашиши (мулк ҳуқ | Банк юристи

Гаровнинг ёки гаров ҳуқуқининг мулк ортидан эргашиши (мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганда гаров ҳуқуқи сақланиши) ҳақида нималарни билиш зарур

Бу тамойил аксарият ҳолларда гаровга қўйилган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтса гаров сақланиб қолиниши ва мулк билан бирга ўтишини англатади.
Янги мулкдор янги гаровга қўювчи бўлади.

Гаров сақланиши учун алоҳида келишув тузиш ёки бирор бир шахс розилигини олиш зарурати йўқ. Гаров мулкининг йўқ бўлиши ёки гаров мулкининг бекор бўлиши (тугатилиши), аксинча, гаровни бекор қилади (гаров эластиклиги қоидаси ишламаса – бу истисно).

Адаштирманг! Юрист бўлмаган одам (аксарият ҳолларда юристлар ҳам) мулк ҳуқуқининг ўтиши билан мулк бошқа шахс эгалигига ўтишини адаштириши мумкин. Масалан, гаров мулки бошқа шахсга шартнома асосида сотилса, мулк ҳуқуқи ўтади. Агар гаров мулки сотилмасдан, ижарага берилса, мулк ҳуқуқи ўтмайди – лекин мулк ижарага олувчи эгалигига ўтади.

Гаров ҳуқуқи, шунингдек, муомаладаги товарлар гарови ҳолатида ҳам гаровдаги мулк – товарлар ортидан эргашмайди. Бу ҳолатда сотилган товарлар гаров массасидан чиқиб кетади, унинг ўрнига олинган товарлар гаровда ҳисобланади.

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi