Get Mystery Box with random crypto!

Банк юристи

Telegram kanalining logotibi bankyuristi — Банк юристи Б
Telegram kanalining logotibi bankyuristi — Банк юристи
Kanal manzili: @bankyuristi
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.76K
Kanalning ta’rifi

Шахсий фикр. Маслаҳат эмас.

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-01-12 08:02:13 Кредит шартномаси бекор қилинмаганлиги апелляция шикоятини бериш муддатларини тиклашга асос эмас

Қарши туманлараро иқтисодий судининг 26.11.2020 йилги ҳал қилув қарори билан банк фойдасига кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантирилган.

Қарздор анча вақт ўтгач, ҳал қилув қарорига апелляция шикояти беради. Апелляция 28.10.2021 йилги ажрими билан апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси ва апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.

Қарздор кассация шикояти билан мурожаат қилган ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин кредит шартномаси бекор қилинмаганлиги, балки кредит муддатидан олдин ундирилиши белгиланганлиги, ва бошқа важлар келтириб, апелляциянинг 28.10.2021 йилги ажримини бекор қилишни сўраган.

Фуқаролик процессуал қонунчиликдан ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликдан фарқли равишда иқтисодий процессуал қонунчиликда апелляция шикояти ёки протести беришнинг ўтказиб юборилган муддати бир эмас, иккита шартга риоя қилингандагина тикланади: муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса.

Олий суд судьялари жавобгар апелляция шикояти ИПКда белгиланган муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилганлиги сабабли, яъни 2 ойлик муддат ўтказиб юборилганлиги сабабли апелляциянинг 28.10.2021 йилги ажримини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас, деган хулосага келди.

Манба: Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 06.01.2022 йилги 4-1801-2004/1877-сонли иш бўйича қарори

Уланинг ва улашинг —- >
https://t.me/bankyuristi
6.4K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2022-01-11 17:30:56 Фоиз ўстирмаслик тўғрисидаги низом бекор бўлди: юристлар озгина қоғоз тежашади

2022 йил 11 январдан - бугундан Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низом ўз кучини йўқотди (Марказий банк бошқарувининг 19.11.2021 йилги 27/8-сонли қарорининг 3-банди).

Банк юристлари озгина хурсанд бўлсаям бўлади. Сабаби баъзи мижозлар ва уларнинг юристларидан банк юристлари судларда ушбу низомга ҳавола қилиб, банк фалон санадан кредит фоизларини ва/ёки банк хизматларининг фоиз шаклида ҳисоб-китоб қилинадиган комиссияларини (хизмат ҳақини) ҳисоблашни тўхтатиши керак эди ва ундиришга ҳаққи йўқ, деган важларни эшитиб турар эди.

Бундай важлар такрорланишини олдини олиш мақсадида Олий суд ва собиқ Олий хўжалик судининг кредит бўйича низоларга бағишланган Пленум қарорининг бандида ҳам фоиз ўстирмаслик мақоми тилга олиб ўтилган.

Аслида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги қонуности ҳужжати ҳисобланган низом муайян пул маблағларини тўлаш мажбуриятига ва умуман шартнома ёки мажбурият ҳуқуқига алоқаси йўқ ҳужжат эди.

Уланинг ва улашинг —- > https://t.me/bankyuristi
7.2K viewsedited  14:30
Ochish/sharhlash
2022-01-11 17:12:24
Сальдо нималигини тушунтириш керакми?
Final Results
6%
Йўқ, бухгалтердан сўраб оламан
4%
Йўқ, мен юристман, менга керакмас
9%
Йўқ, мен юристман, мажбуриятлар ўзаро сальдосини жуда яхши тушунаман
26%
Ҳа, "юрист" ва "сальдо" сўзларини битта гапда биринчи марта кўряпман
47%
Ҳа, лекин сальдо-пальдо қилмасдан, оддийроқ тушунтиринг
8%
Ҳеч қайси вариант керакмас, мен ўқишни ҳоҳламайман
580 voters5.4K views14:12
Ochish/sharhlash
2022-01-11 16:00:36 Олий суд қарори. Банкнинг шикоятда келтирилган “апелляция инстанцияси суди амалда ўз кучини йўқотган Тартиб 8-бандининг талабларини қўллаб, нотўғри хулосага келганлиги, кредит ажратилган санада Тартибнинг 8-бандига ўзгартириш киритилганлиги ва иккинчи хатбоши янги таҳрирда баён этиб, унда “Асосий ва иккиламчи ҳисобварағи Банк филиалида очилиб, охирги 6 ой давомида фаолият юритиб келаётган бўлиши ҳамда сўнгги 2 ойда мунтазам пул тушумига эга бўлиши (янги рўйхатдан ўтган корхоналар бундан мустасно)” деб белгиланганлиги, кредит ажратишда қарз олувчининг асосий ҳисобрақами Банк филиалида 2020 йил 21 майда очилганлиги, охирги 6 ой давомида фаолият юритиб келаётганлиги, 6 ой давомида бошқа банкнинг Андижон вилоят филиалида 12 502 407 071,32 сўм, яна бир банкнинг Шаҳрихон филиалида 3 539 945 725,79 сўм дебет айланмаси мавжуд бўлганлиги ҳисобга олинганлиги” ҳақидаги важини судлов ҳайъати қабул қилмайди. Чунки, Тартиб 8-банди иккинчи хатбошининг эски ва янги таҳрирдаги матнда “қарз олувчи” онлайн кредит олиш учун унинг ҳисобварағи (асосий ва иккиламчи) Банк филиалида очилиб, охирги 6 ой давомида фаолият юритиб келаётган бўлиши белгиланган. Яъни, қарз олувчининг ҳисобварағи айнан шу банкнинг филиалида очилган пайтдан бошлаб 6 ой давомида фаолият юритган бўлиши керак. Аммо, қарз олувчи Банкнинг филиалида асосий ҳисобварағини 21.05.2020 йилда очган ва 6 ой давомида фаолият юритиб келмаётган бўлиши қарамасдан, Банк филиали 22.05.2020 йилда унга кредит маблағлари ажратган.

Хусусий ажрим кучда қолдирилди.

Манба: Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 06.01.2022 йилги 4-1001-2113/22794-сонли иш бўйича қарори

Уланинг ва яқинларингизга уланишни таклиф қилинг —- >
https://t.me/bankyuristi
5.5K viewsedited  13:00
Ochish/sharhlash
2022-01-11 16:00:36 Олий суд банк ички кредитлаш тартибини банкирларнинг ўзларига тушунтириб берди

Нима масала.
Банкнинг суғурта компаниясидан нисбатан 2.000.000.000 сўм суғурта товонини ундириш биринчи инстанция суди 11.08.2021 йилда даъво талаби тўлиқ қаноатлантирган.

Апелляция инстанцияси 21.09.2021 йилда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Банк ва суғурта компанияси ўртасидаги 21.11.2019 йилги 1-сонли тадбиркорлик субъектларига ажратилган онлайн кредит маблағлари бўйича кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисидаги оммавий оферта шартномаси тузилган. Суғурта ҳодисаси муддатидан олдин ундириш белгиланганда қарздорнинг ойлик кредит қарздорлигини тўламаслиги (қайтара олмаслиги) оқибатида Банкнинг зарар кўриши ёки кредит маблағи тўловларининг сўндирилмаслиги суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган.

Бироқ тарафлар банк ёки унинг вакиллари кредит шартномасини расмийлаштиришда / кредит беришда қонун ҳужжатларига риоя қилмаган ёки Банкнинг онлайн кредитлаш тўғрисидаги низом талаблари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолатлар суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги ва тегишлича суғурта товони таркибига киритилмаслигига келишишган (суғурта шартномасининг 5.1.2-банди).

Қарз олувчи банкда асосий ҳисобварағини 21.05.2020 йилда очган, унга 22.05.2020 йилда кредит маблағлари ажратилган. Банк кредит шартномасини расмийлаштириш ва қарз олувчига кредит маблағларини ажратишда Тартиб 8-бандининг талабларига тўлиқ риоя қилинмаган. Бу суғурта ҳодисасини истисно этадиган ҳолат ва апелляция биринчи инстанциянинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Кредит шартномасини расмийлаштиришда ва кредит маблағларини беришда Банкнинг Асака филиали томонидан Банк бошқарувининг 01.11.2019 йилги 109/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига “Онлайн кредит” ажратиш тўғрисида”ги Тартиб (бундан буён матнда Тартиб деб юритилади)нинг 8-бандига тўлиқ риоя этилмаганлиги ҳолати юзасидан хусусий ажрим чиқарилган ва Банкнинг кузатув кенгашига юборилган.

Хусусий ажрим нима? Хусусий ажрим суд низони кўришда ҳал қиладиган асосий масалага боғлиқ алоҳида – хусусий масала (салбий тусдаги) бўйича суд фикри акс этган суд актидир. Ишни кўриш жараёнида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланиши мумкин. Бундай ҳуқуқбузарларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, иқтисодий суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли. Хусусий ажримда тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиниши мумкин.

Олий судда нима масала кўрилди. Хусусий ажрим устидан шикоят берса бўлади. Банк низо доирасида фақат хусусий ажрим устидан шикоят берган. Апелляция инстанциясининг даъво талабларини рад қилиш қарори устидан кассацияда гап йўқ.
5.2K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-01-10 16:00:51 Кафил турмуш ўртоғининг розилигисиз тузса бўладиган битим ҳақида

Савол:
Банк билан кафиллик шартномасини тузиш учун кафил турмуш ўртоғининг розилиги олиш керакми?

Жавоб: Йўқ. Бу ҳолатда кафилга турмуш ўртоғининг розилиги керак эмас, чунки кафиллик шахсий таъминот.

Кафиллик ўзи қандай мажбурият. Кафиллик шартномасида кафил бошқа шахс учун, яъни қарздор ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун қарздорнинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Умумий қоидага кўра, кафил қарздор билан баравар жавобгар бўлади. Юристлар буни солидар жавобгарлик дейишади.

Кафилнинг жавобгарлигини шартнома билан чекласа бўлади. Масалан, кредитор аввал қарздорга мурожаат қилиб, кейин кафилга талаб билан чиқиш ҳуқуқи билан тузиш мумкин. Буни юристлар субсидиар жавобгарлик дейишади. Ёки кафилнинг мажбуриятлари чегарасини белгиласа бўлади. Масалан, қарздор 100 млн сўм кредит олди, дейлик, кафил эса фақат 50 млн сўм қисмини тўлашга рози бўлди ва бу ҳақда кредитор билан ёзма келишувга эришди.

Гаровда гаровга қўювчи муайян мулкка нисбатан чекловларни жорий қилишга аҳд қилса, кафилликда кредитор олдида қарздор мажбурияти бўйича муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажаришдан тийилиш мажбурияти қарздор билан баравар кафил бажариши керак бўлади. Шунинг учун кафил мажбурият бўйича масъулияти ва жавобгарлиги гаровдан фарқли равишда ашёвий, муайян мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган эмас, балки шахсий, дейилади. Кафиллик шахсий тусдаги таъминотдир.

Эр ва хотиннинг битим бўйича розиликлари масаласи. Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Бу мулкка нисбатан эр ва хотин тенг ҳуқуқларга эгалиги сабабли, умумий мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади. Яъни бундай розилик мавжудлиги тахмин қилинади.

Кафил кафиллик шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб берса-да, кафил мажбурияти моҳияти муайян мулкнинг тасарруф қилинишинга қаратилмаган. Шу сабабли кафиллик шартномасини тузиш учун кафил турмуш ўртоғи розилиги керак эмас.

Буни билиш ўзи нимага керак? Амалиётда баъзи қарздор ва кафил жисмоний шахслар кафиллик шартномаси бўйича банклар ундирув ишларини бошлаганда, судларга мурожаат қилиб, кафиллик шартномаларини кафил турмуш ўртоғининг розилиги мавжуд эмаслиги важи билан ҳақиқий эмас деб топишга ва жавобгарликдан "қочишга" уринишади. Бу ҳолатда банк юристлари қатьий туриб, ўз фикрларини асослай олишса, бизнинг меҳнатимиз зое кетмаган, деб биламиз.

Уланинг ва яқинларингизга уланишни таклиф қилиш —- > https://t.me/bankyuristi
5.5K viewsedited  13:00
Ochish/sharhlash
2022-01-10 08:31:09 Гаров ҳақида нималарни билиш лозим?

Гаров – мажбуриятларнинг таъминлаш усулларидан бири. Гаров билан, асосан, пул мажбуриятлари таъминланади. Масалан, олди-сотди, ижара, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, пудрат, қурилиш пудрати ва бошқа ҳар қандай мажбуриятда бир тарафнинг пул маблағларини тўлаш мажбурияти, ёки пул маблағларини тўлаш билан белгиланадиган жавобгарлиги, ҳаражатлари – неустойка (пеня ва жарима), ундирув ҳаражатлари – адвокатларга кетадиган маблағлардан тортиб мулкни реализация қилиш ҳаражатларигача гаров билан таъминланиши мумкин.

Гаров билан пуллик бўлмаган мажбуриятлар ҳам таъминланиши мумкин, лекин бунинг учун кредитор талабларини қаноатлантириш пуллик эквивалентга эга бўлиши лозим.

Юристлар гаров билан таъминланган мажбурият ёки асосий мажбурият деганда қарздор ва кредитор ўртасидаги мажбуриятни назарда тутишади. Масалан, олди-сотди, ижара, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, пудрат, қурилиш пудрати ва бошқа ҳар қандай мажбурият.

Асосий мажбурият бўйича қарздор бу мажбуриятни бузса, кредитор асосий қарздорга бўлган ўз талабини гаров предмети – гаровга қўйилган объект қийматидан қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда, албатта, бу ҳуқуқ қарздорнинг бошқа кредиторларига нисбатан имтиёзли суратда қондирилади.

Масалан, олди-сотди шартномаси бўйича сотиб олувчи пулни тўлаш мажбурияти мавжуд. Бу мажбуриятни таъминлаш учун сотиб олувчи ўзига тегишли асбоб-ускунани сотувчига гаровга тақдим қилади. Сотувчи пулни шартномада ёки қонунда белгиланган муддатда сотиб олувчидан олмагач, ундирув гаровга қаратилади. Бунда сотиб олувчининг бошқа кредиторлари бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, сотувчи гаровдаги асбоб-ускунанинг сотилишидан тушган пулни ўзига тегишли қисмини биринчи бўлиб олади.

Гаров мулки ўз-ўзидан сотувга чиқарилмайди ёки сотувчига ўтиб кетмайди, бунинг учун гаров мулки суд орқали (суднинг қарори асосида) ёки суддан ташқари тартибда реализация қилиниши (сотилиши) лозим. Суддан ташқари тартибда гаровнинг сотилиши учун кредитор (бизнинг мисолда сотувчи) ва гаровга қўйган шахс (бизнинг мисолда сотиб олувчи) гаровни суддан ташқари тартибда келишуви бўлиши керак. Гаровни сотиш ўрнига кредиторда қолдирсаям бўлади, бироқ бунинг учун алоҳида келишув керак. Бу ҳақда батафсил ҳали ёзамиз.

Юристлар гаровни асосий мажбуриятга нисбатан акцессор, яъни қўшимча мажбурият деб аташади. Асосий мажбурият мавжуд бўлмаса, гаров ёки гаров ҳақидаги келишув ҳам мавжуд бўлмаслиги қўшимча мажбуриятнинг асосий табиатидир. Масалан, асосий мажбурият бирон-бир асосга кўра ҳақиқий эмас деб топилди, ёки тузилмаган деб топилди. Агар гаров айнан ҳақиқий эмас ёки тузилмаган деб топилган мажбуриятни таъминлаган бўлса, гаров ҳам ҳақиқий эмас бўлади ва ҳуқуқий оқибатлар туғдирмайди.

Гаров бир қанча белгиларга эга, бу белгиларнинг асосийлари – гаров устунлиги (ёки имтиёз ҳуқуқи), гаров билан таъминланган мулкга эргашиши (мулкдор ўзгарсаям, гаров ҳуқуқи қолиши), гаров эластиклиги (гаров мулки ўзгарсаям, гаров қийматига бўлган ҳуқуқ сақлаб қолинишидир). Булар ҳақида кейинчалик, насиб қилса, батафсил ёзамиз.

Уланинг ва яқинларингизга уланишни таклиф қилиш —- > https://t.me/bankyuristi
5.6K viewsedited  05:31
Ochish/sharhlash
2022-01-05 07:59:59 CBDCнинг хитойча варианти ишга тушди

Кеча Хитой Халқ банки расмий равишда IOS ва Android мосламалари учун "e-CNY" рақамли юань иловасини ишга туширди. Ҳукуматнинг фикрича, Марказий банкнинг рақамли валютаси (“Central Bank Digital Currency” ёки қисқача “CBDC”) Хитойда ман этилган криптовалютанинг ўрнини босиши керак.

#бизга_ҳали_бор #хитой

Европада Банклар иттифоқи ва Капитал бозори иттифоқи ташкил этилиши мумкин

27 давлатни бирлаштирувчи Европа Иттифоқи олий органи Еврокенгаш Раиси (Президенти) Шарль Мишель Европа Иттифоқи доирасида Банклар иттифоқи ва Капитал бозори иттифоқини ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди. Унинг фикрича, бу институциявий ташкилотлар яшил иқтисодиёт ва рақамли технологияларга сармояларни жалб қилишни жадаллаштиради.

#европа

https://t.me/bankyuristi <— уланинг
6.9K viewsedited  04:59
Ochish/sharhlash
2022-01-04 07:59:59 Кредитни траншлар билан тақдим қилишнинг ўзига хос хусусиятлари борми?

Хусусият, десак нотўғри-ку, лекин одатда бундай.
Кредитни траншлар билан ажратишда, одатда, банклар кредит олувчи мижозлар билан кредит линиясини очиш ҳақида шартнома имзолайдилар. Бундай шартнома шартларида кредит олувчи (қарз олувчи) банкка кредит маблағларини ажратиш (тўлаш) ҳақида сўровлар (аризалар) бериш ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин.
Кредит линиясини очиш ҳақида шартномада банк ва мижоз ўртасидаги шартномаларда одатий бўлган кредит бўйича фоиз ставкаси миқдори, кредитни қайтариш тартиби, тарафлар жавобгарлиги ҳақидаги шартлар билан бирга яна айнан ушбу шартномага хос бўлган кредитлаш лимити (маблағлар чегараси), агар траншлар мижоз сўрови билан тақдим этилса – бундай сўровларни бериш тартиби каби шартлар ҳам назарда тутилади.

Яна нималар фарқ қилиши мумкин. Амалиётда кредитнинг тегишли қисмларини (траншларини) ажратилиши қарз олувчи бир қанча шартларни бажаришига боғланиши мумкин. Масалан, кредит шартномасида навбатдаги траншни олиш учун мижоз банк молиялаштираётган лойиҳа бўйича муайян ҳаракатларни амалга ошириш (масалан, объектни қуриш ишларининг қисмини якунлаш, банк молиялаштираётган лойиҳа бўйича товарларни сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим қилиш) ёки молиялаштиришнинг бошқа шартларини бажариш (масалан, объектни банк фойдасига суғурталаш, гаров мулкини ёки кафилликни тақдим қилиш) мажбуриятларини олади.

Қонуний асоси қандай. Қонунчиликда кредитни траншлар билан ажратишнинг ўзига хос турлари қоида сифатида белгиланмаган. Амалдаги нормаларнинг ўзи кредит бериш миқдори ва шартлари кредит шартномасида назарда тутилиши мумкинлигини мустаҳкамлаган. Шу сабабли оддий кредитлашдан фарқли равишда кредитни траншлар билан ажратишда (кредит линиясини очиш орқали кредитлашда) кредит суммасининг ҳаммаси бирданига берилмасдан, кредит лимити (келишилган маблағлар чегараси) доирасида қисмларга бўлиб берилиши мумкин. Бунда навбатдаги пул маблағлари мижоз аризаси (сўровлари) асосида ёки келишилган кредитлаш шартларини мижоз босқичма-босқич бажариши асосида ажратилиши мумкин. Шартномада ушбу шартлар бажарилмаганлигида банк кредитнинг навбатдаги қисмини (траншини) беришдан бош тортиши мумкинлиги қонунда қайд этилган.

@bankyuristi уланинг
7.4K viewsedited  04:59
Ochish/sharhlash
2021-12-31 12:33:59
Qadrdon talabamiz hayoti uchun har birimiz birdek mas'ulmiz!

Sizga shuni ma'lum qilamizki, qadrli talabamiz, TDYU Xususiy huquq fakulteti 2-kurs talabasi (Ismini aytishimizni istamadi) “limfoma”, ya`ni limfa bezlarining raki, nomli kasallik bilan kurashmoqda. Ushbu kasallikni davolash uchun kimyoterapiya olishi zarur

BIZ talabalar birlashib ushbu talabamiz uchun yordam qo'lini cho'zishni niyat qildik!

Ishonamiz-ki, siz ham ushbu og‘ir ahvoldagi talabamizga yordam qo‘lini cho‘zasiz

Unutmang, Ehsonning mukofoti faqat ehsondir!

Bu kabi og‘ir paytda siz uchun arzimas bo‘lgan 1.000/10.000 so‘m pul ham kimningdir umrini asrab qolishi mumkinligini unutmang.

Karta raqam:
8600332961145251
Juraeva Muslimakhon
(Kordinatorning kartasi)

Qo‘shimcha ma’lumot: @MuslimaTDYU
Hisobotlar:
@TSUL_sahovat

Tarqatishni unutmang
5.6K views09:33
Ochish/sharhlash