Get Mystery Box with random crypto!

Кредит бўйича неустойкани мижоз ҳисоб рақамидан мижоз розилиги | Банк юристи

Кредит бўйича неустойкани мижоз ҳисоб рақамидан мижоз розилигисиз банк қачон ечиб олишга ҳақли?

Бир вақтнинг ўзида бир нечта шартларга амал қилинган бўлса, банк неустойкани акцептсиз ечиши мумкин.

мажбурият шартларини бажарилмаганлик учун неустойка назарда тутилган ва мажбурият бажарилмаган бўлса, яъни неустойкани ундиришга асос бўладиган ҳолат мавжуд бўлса. Масалан, кредит танини вақтида қайтармаганлик учун ёки фоизларни вақтида тўламаганлик учун неустойка белгиланган бўлса. Неустойка ҳақидаги шарт кредит шартномаси матнида акс этиши ёки алоҳида келишув билан расмийлаштирилиши мумкин. Энг асосийси, неустойка ҳақидаги шарт ёзма тузилган бўлиши лозим. Акс ҳолда, низо чиққанда келишувнинг тузилганлиги, мазмуни ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаб бўлмайди.

Тижорат банкларига баъзи мажбуриятлар бўйича неустойка белгилаш тақиқланган. Банклар кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка (жарима, пеня) ундириш мумкин эмас.

неустойкани ҳисобдан ечишга олдиндан берилган розилик (акцепт) мавжуд бўлса. Розилик ёки мижоз акцепти банк ҳисобварағи шартномасида ёки алоҳида ёзма ёки унга тенглаштирилган шаклда тўлов фармойишида акс этган бўлиши мумкин. Банкка олдиндан берилган акцепт шакл ва мазмуни бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги барча талабларга жавоб бериши лозим. Хусусан, акцептда акцепт суммаси ёки ушбу суммани аниқлаш тартиби, тўловчи (мижоз) мажбурияти, тўловни олувчи (банк) ҳақидаги маълумотлар, ва асосий шартнома (кредит шартномаси) ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.

Истеъмолчилар билан банк ўртасидаги кредит шартномаларини қўллашда қонунда назарда тутилмаган чекловлар ўрнатиш масаласи очиқлигини назарда тутиш керак.

қонунда ёки шартномада ўрнатилган тўловлар кетма-кетлигига амал қилинган бўлса. Бу шарт ҳисобварақда маблағлар мижознинг кредит бўйича барча қарзларини тўлаш имконини бермаса, қўлланади. Хусусан, бундай вазиятда биринчи бўлиб банкнинг ижрони олишга қаратилган чиқимлари, кейин фоизлар, агар яна маблағ қолса, кредит танига йўналтирилади. Ундан кейингина неустойка қопланади. Бироқ бу қоида шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ишлайди. Аксарият ҳолларда, маблағ етарли эмаслигида банклар мижоз маблағларини биринчи бўлиб неустойкани сўндиришга қаратишни назарда тутувчи шартларни белгилашади.

қонунчиликда неустойка миқдорининг белгиланган чегарасига амал қилинган бўлса. Тижорат банкларига баъзи турдаги шартномаларда, хусусан, микроқарз шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланган. Акцептсиз ечилган неустойка ушбу чекловлар доирасида бўлиши лозим.

https://t.me/bankyuristi