Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Telegram kanalining logotibi bankers_uz — Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари B
Telegram kanalining logotibi bankers_uz — Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистондаги банк тизимига оид ягона фаол интернет-нашрнинг телеграм канали.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il / 97 7553333
FB - https://www.facebook.com/bankers.uz
IG - https://www.instagram.com/bankers.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 93

2021-12-11 17:09:47
"Xon Saroy"дан совуқ қишда қайноқ таклиф!

Миробод тумани, Қўйлиқ 3 массивда жойлашган, 17 қаватдан иборат "Salom Qo'yliq" турар жой мажмуасида хонадонларини эндиликда бошланғич тўловни амалга ошириб, қолганини 3,5 млн. сўмдан бошлаб фоизсиз тўлаб боринг!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун

712007400

555017400

xonsaroy.uz


Реклама
16.1K views14:09
Ochish/sharhlash
2021-12-11 12:47:08
Халқ банки аҳоли ва мижозлар учун яна бир қулайлик яратмоқда

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда дам олиш кунлари валюта айирбошлаш билан муаммога дуч келаётган фуқаролар талабларидан келиб чиқиб, Халқ банки ҳозирча Тошкент шаҳрида ушбу масалага ижобий ечим таклиф этмоқда.

Хабарингиз бор, Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги банк хизматлари марказлари ҳафтанинг иш кунлари давомида 9:00 дан 20:00 гача, дам олиш кунлари 9:00 дан 17:00 қадар хизмат кўрсатиб келмоқда эди.

Эндиликда, мазкур банк хизматлари марказларининг валюта айирбошлаш шохобчаларида дам олиш кунлари ҳам валюталар айирбошлаш (сотув ва харид) йўлга қўйилди.

Банк хизматлари марказлари қуйидаги манзилларда жойлашган:

1. "Авиасозлар" (Яшнобод тумани, Авиасозлик кўчаси, 65-уй.);
2. "Юксалиш" (Учтепа тумани, Фарход кўчаси, 3-а-уй);
3. "Ҳумо" (Миробод тумани, Қўйлиқ 1 массиви, «Чинор» МФЙ, 1-уй);
4. "Бобур" (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 40-а уй)

Қўшимча маълумотлар учун:
1106 +998 71 210-20-02

Телеграм бот
15.4K views09:47
Ochish/sharhlash
2021-12-10 20:00:52 10 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

"Биз UZCARD ва HUMO'нинг рақобатчиси эмасмиз" — UNITED FINTECH раҳбарияти билан учрашув;

Микрокредитбанк корпоратив сайтини янгилаш учун контент яратувчиларни ҳамкорликка чақирмоқда;

Tenge Bank бошқаруви раиси Т.Аюпов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Ш.Шерматов билан учрашди;

Трастбанк банкоматларидан пул маблағларини нақдлаштирганлар орасида акция уюштирмоқда;

Халқ банки Тошкент шаҳридаги банк хизматлари марказлари орқали дам олиш кунлари ҳам валюта билан боғлиқ хизматлар кўрсатишини маълум қилди;

"Ориент Финанс" банкда "Азия Экспресс" тизими орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди;

АҚШ долларининг расмий курси илк бора 10 800 сўмдан ошди. Биржада АҚШ доллари курси 11 сўм 75 тийинга кўтарилди ва душанбадан бошлаб расмий курс 10 807 сўм 48 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
16.1K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-12-10 15:49:48
Биз ҳар куни кундалик вазифаларга вақт сарфлаймиз. Ушбу сайтда эса ОСАГОни онлайн, 5 дақиқа ичида расмийлаштириш мумкин.

Батафсил маълумот учун 1182 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ва бизнинг каналда янгиликларни кузатинг.

Реклама
16.0K views12:49
Ochish/sharhlash
2021-12-10 13:24:41
"Биз UZCARD ва HUMO'нинг рақобатчиси эмасмиз" — UNITED FINTECH раҳбарияти билан учрашув

Яқинда Марказий банк лицензиясини олган учинчи тўлов оператори UNITED FINTECH бренди остида фаолият юритувчи "Qulay Pul" МЧЖ таъсисчилари Bankers.uz бош муҳаррири билан учрашди. Учрашувда Бахтиёржон Исамиддинов ҳамда Виктор Насочевский бўлажак режалари, компаниянинг келгуси фаолияти ҳақида гапириб берди.

"Айримлар бизни HUMO ва UZCARD'га рақобатчи компания очилди. Энди улар ҳам банк пластик карталари чиқаришадиʼ, деб айтишяпти. Аммо бизнинг режаларимиз бошқача. Биз UZCARD ва HUMO билан рақобат эмас, балки ҳамкорлик қилмоқчимиз. Умуман Ўзбекистоннинг барча банклари билан ҳамкорлик қилмоқчимиз. Биз Ўзбекистонда пул ўтказмалари ва тўловлар соҳасида янги инфратузилмавий финтех-ечимлар ишлаб чиқамиз", - дейди UNITED FINTECH таъсисчиларидан бири ва компания Бош директори Бахтиёржон Исамиддинов.

UNITED FINTECH Ўзбекистонга чет элдан пул ўтказмалар амалга оширадиган биринчи маҳаллий оператор бўлиши кутилмоқда.


@bankers_uz
16.7K viewsedited  10:24
Ochish/sharhlash
2021-12-10 08:48:05
"Алоқабанк"да янги ташкил қилинган "Сервис ва Маркетинг" департаменти қуйидаги йўналишлар бўйича доимий ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади:

Контакт маркази гуруҳига;
Soft-collection гуруҳига;
Телемаркетинг гуруҳига (телемаркетолог);
Медиа марказ (Ижтимоий тармоқлар ва масофавий хизматлар) гуруҳига;
Таҳлил ва тадқиқот гуруҳига;
Маркетинг (маркетолог).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Молия, маркетинг, ахборот технологиялари соҳасида билимларга эга бўлиш;
Ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олиш;
Олий маълумот дипломига эга бўлиш;
Тартиблилик, уддабуронлик ва интизомлилик, 2 йиллик иш тажрибасига эга, 20 дан 30 ёшгача бўлганлар.

Аризалар 2021 йил 20 декабргача қабул қилинади.

Батафсил маълумот учун:
71 230 77 77

e-mail: timur.Jurayev@aloqabank.uz
personal@aloqabank.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Site | YouTube

(Ҳамкорлик асосида)
16.3K views05:48
Ochish/sharhlash
2021-12-10 07:22:35
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ипак Йўли" АИТБ Бошқаруви Раиси Саидаброр Сайдахмедовни таваллуд айёми билан табриклаймиз! (1986 йил туғилган).

Саидаброр Сайдиагзамовичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
17.2K views04:22
Ochish/sharhlash
2021-12-09 20:00:02 9 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Бугун Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди;

30 йиллик юбилей, янги раис ва янги ўринбосарлар ҳамда бир неча юз миллионлик хорижий кредит линиялари — Hamkorbank'да 2021 йил якунлари;

Tenge Bank Евросиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик шартномасини имзолади;

@bankers_uz Телеграм каналида Агробанк ребрендингига бағишланган овозли чат бўлиб ўтди;

Ипотека-банк ва Вестминистер университети ўртасида меморандум имзоланди.

Қишлоқ қурилиш банкнинг "Quant" ва "QQb Mobile" иловаларида эртага 12:00 га қадар конверсия ва P2P амалиётлари ишламайди;

Биржада АҚШ доллари курси 13 сўм 49 тийинга кўтарилди ва жумадан бошлаб расмий курс 10 795 сўм 73 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
16.5K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-12-09 17:13:12 Агробанк бошқаруви раиси ўринбосари Эркин Қаҳоров ҳамда маркетолог, "FCB ARTGROUP" агентлиги бош директори Шохрух Низомиддинов билан "Агробанк томонидан амалга оширилган ребрендинг лойиҳаси" мавзусида бўлиб ўтган суҳбат аудиоёзуви (09.12.2021 йил).

Чат давомида Агробанк ребрендинги, ундан кўзланган режалар ва мақсадлар ҳақида сўз борган.

Аудиоёзув давомийлиги 1 соат 06 дақиқа. Файл ҳажми 21 МБ.


@bankers_uz
15.7K views14:13
Ochish/sharhlash
2021-12-09 16:48:55
30 йиллик юбилей, янги раис ва янги ўринбосарлар ҳамда бир неча юз миллионлик хорижий кредит линиялари — Hamkorbank'да 2021 йил якунлари

Bankers.uz "Йил якунлари" сарлавҳаси остида Ўзбекистон банкларида якунланиб бораётган 2021 йил якунларига бағишлаб туркум материалларни эълон қилиб бормоқда.

Бугунги мақоламиз 2021 йилда 30 йиллик юбилейини нишонлаган, чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки тўғрисида бўлади.

Бош офиси Тошкентда жойлашмаган кам сонли банкларимиздан бири ҳақида қисқача маълумот, унинг асосий кўрсаткичлари, молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан ушбу мақоламизда танишингиз мумкин.


@bankers_uz
16.9K views13:48
Ochish/sharhlash