Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 89

2021-12-24 13:17:41
Ноябрь ойида муаммоли кредитлар миқдори 375 млрд. сўмга кўпайди

Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига статистик маълумотларни тақдим этди.

Маълумотларга кўра, ноябрь ойи давомида банкларнинг муаммоли кредитлари 375,1 млрд. сўмга кўпайиб, уларнинг жами кредит қолдиғи (кредит портфели)даги улуши 5,73 фоизни ташкил қилмоқда. Банк тизими бўйича муаммоли кредитларнинг улуши октябрь ойига (1 ноябрь ҳолатига) нисбатан деярли ўзгармаган.

Ўтган ойда муаммоли кредитлар давлат улуши мавжуд бўлган банкларда 447,4 млрд. сўмга кўпайди. Давлат банкларидан Туронбанк (145,0 млрд. сўм), Ипотека-банк (132,7 млрд. сўм), Ўзмиллийбанк (127,3 млрд. сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (103,3 млрд. сўм)ларнинг ҳар бирида муаммоли кредитлар миқдори 100 млрд. сўмдан кўпроққа ортган. Халқ банки кредит портфелидаги NPL даражаси эса август ойидан бери пасайиб бормоқда ва ҳозирда 20,8 фоизни ташкил қилади.


@bankers_uz
14.3K views10:17
Ochish/sharhlash
2021-12-24 11:01:13
Қишлоқ қурилиш банк трансформация ва истиқбол мавзусида матбуот анжумани ўтказди

2021 йил 23 декабрь куни Миллий матбуот марказида Қишлоқ қурилиш банк матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда банк Бошқарув раиси Алишер Муратов бошчилигидаги банк раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Қишлоқ қурилиш банк раҳбарияти банкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари тўғрисида ахборот берди.

Банк трансформацияси доирасида Осиё тараққиёт банки ва Халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Жумладан, халқаро консалтинг компанияси билан “Банкнинг 2020-2025 йиллардаги ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқилди, банкнинг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилди ва банкда Лойиҳа офиси ташкил этилди. Банк хизмат кўрсатиш қамровини ошириш мақсадида, 46 та банк хизматлари офиси ва 77 та ўз-ўзига хизмат кўрсатиш марказлари (24/7) ташкил қилди.


@bankers_uz
14.8K views08:01
Ochish/sharhlash
2021-12-24 09:59:57
InFinBank'дан Янги йил туҳфалари

Банкнинг 14 йиллиги ва яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан InFinBank ажойиб байрамона акцияларни бошлаб, ўз мижозларига совғалар улашмоқда:

• Бошқа банкларда очилган карталардан (HUMO/UZCARD) InFinBank карталарини тўлдириш – мутлақо бепул.

• HUMO карталари ўртасидаги ўтказмалар – мутлақо бепул.

• Бошқа барча карталар ўртасидаги ўтказмалар ўтказма миқдорининг атиги 0,25 % эвазига амалга оширилади;

• InFinBank мобил иловасидаги тўловлар учун 20 %гача кешбек.

InfinBankʻдан совға олиш учун шунчаки InfinBank иловасини юклаб олиш кифоя!

Сайт | Facebook |Телеграм-бот |Instagram |
Реклама
14.8K views06:59
Ochish/sharhlash
2021-12-23 20:14:41 23 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Bank Apelsin'нинг ташкил этилиши, акциядорлар таркибининг ўзгариши, биржадаги биринчи маркетмейкерлик — Капиталбанкда 2021 йил якунлари;

Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи тайинланди;

Ўзбекистон ипотека кредитларининг қулайлиги рейтингида охирги ўринлардан бирини эгаллади;

Трастбанкнинг 13-филиали — Бектемир филиали ўз фаолиятини бошлади;

Бугун Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш банк" АТБ: трансформация ва истиқбол" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди;

Ипотека-банк хизматлар сифатини баҳолашнинг NPS ва CSI кўрсаткичларини ўрганиш тизимларини жорий қилди;

Tenge Bank йиллик 23% устама тўланадиган "Янги йил" омонатини таклиф қилмоқда;

Айрим банклар янги йил муносабати билан ХПЎ тизимларида узилишлар бўлишини маълум қилди: Асакабанк, Трастбанк, Туронбанк;

Ўзбекистон миллий университети қошида Ўзсаноатқурилишбанк инновацион маркази иш бошлади;

Ipak Yo‘li Mobile иловаси янгиланди. Иловага ATTO карталарини бириктириш, HUMO карталарига пин-код ўрнатиш имкониятлари қўшилди;

Биржада АҚШ доллари курси 41 сўм 33 тийинга пасайди ва жумадан бошлаб расмий курс 10 807 сўм 25 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
11.4K views17:14
Ochish/sharhlash
2021-12-23 19:44:31
Ўзбекистон ипотека кредитларининг қулайлиги рейтингида охирги ўринлардан бирини эгаллади

Ўзбекистон ипотека кредитларининг қулайлиги рейтингида 111 давлат орасида 104-ўринни эгаллади. Рейтингда Ўзбекистон бўйича ипотека олиш имконияти индекси 0,28 ни ташкил этган. Бу - МДҲ давлатлари орасида (Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон рейтингга кирмаган) охирги ўрин ҳисобланади.

Қозоғистон 0,7 балл билан 71-ўринни, Россия 0,57 балл билан 80-ўринни эгаллаган. МДҲда энг яхши натижа Молдовада – 0,79 балл (65-ўрин).

Ипотека олиш имконияти индекси уй хўжалиги аъзоларининг ўртача ойлик иш ҳақининг қанчаси 90 м.кв. яшаш майдонига эга квартира сотиб олиш учун олинган ипотекани тўлашга кетишини акс эттиради. Рейтингда индекс қанча паст бўлса, шунча яхши.

Ўзбекистонда уй-жой нархининг йиллик даромадга нисбати ҳам юқори. Ўзбекистонлик яшаш майдони 90 м.кв. бўлган уй-жойни ўртача нархда сотиб олиш учун 17 йилу 5 ой ишлашга тўғри келади. Таққослаш учун,бу кўрсаткич - Қозоғистонда 9,5 йилни ташкил қилади.


@bankers_uz
11.6K views16:44
Ochish/sharhlash
2021-12-23 16:50:44
Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи тайинланди

Шу кунга қадар Ипотека банк Бухоро вилоят филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келган Эркин Мансуров Марказий банкнинг Бухоро вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Хабарни Bankers.uz'га бир нечта расмий манбалар тасдиқлади.

Эркин Мухторович Мансуров 2012 йилдан бери "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Э.Мансуров 1979 йил Бухоро вилоятида туғилган. Меҳнат фаолиятини "Пахта банк" (ҳозирги Агробанк) Бухоро вилояти филиалидан бошлаган. Кейинчалик Марказий банк Бухоро вилоят бош бошқармасига ўтиб, турли лавозимларда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Жамшид Шаропов куни кеча Шофиркон тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.


@bankers_uz
12.6K views13:50
Ochish/sharhlash
2021-12-23 15:46:06
Bank Apelsin'нинг ташкил этилиши, акциядорлар таркибининг ўзгариши, биржадаги биринчи маркетмейкерлик — Капиталбанкда 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси Ўзбекистондаги ягона банк гуруҳи "Капиталбанк" АТБ ҳамда унинг 100 фоиз улуши билан таъсис этилган "Bank Apelsin" АЖ тўғрисида бўлади.

Капиталбанк бу йил бир қатор янгиликларни тақдим қилди. Банк акциядорлари таркибида ўзгариш рўй берди. Яна иккита вилоятда мижозларга хизмат кўрсатишни бошлади. Валюта биржасида биринчи маркетмейкер мақомини олди. Ноябрь ойида эса банкнинг рақамли филиали бўлган Apelsin иловаси банк фаолиятини амалга ошириш лицензиясини олди. 1 йил ичида Apelsin фойдаланувчилари сони 1 миллиондан ошди.

Банк тўғрисида қисқача маълумот, унинг асосий кўрсаткичлари ҳамда молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан мақоламизда батафсил танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
12.5K views12:46
Ochish/sharhlash
2021-12-23 14:48:59
"Ипак Йўли" банки фаолияти ESG стандартларига мос деб топилди

"Ипак Йўли" банки 2021 йилда Германиянинг "Deutsche Bank AG" банкининг "Sustainable Client Excellence Award 2021" мукофоти билан тақдирланди.

Бунда банк томонидан бажарилган транзакциялар сони ва сифати ҳамда Deutsche Bank AG орқали амалга ошириладиган тўловлар бўйича сўровларни қайта ишлашдаги оперативлик ва тўлиқлик кабилар инобатга олинган. Шунингдек, тақдирлашда Deutsche Bank AG ўз бизнесининг энг муҳим стратегик таркибий қисмларидан бири - ESG стандартларига мувофиқликка таяниб иш кўрган.

ESG стандартлари қуйидаги мезонларга асосланади:
- Экологик мезонлар компаниянинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятини аниқлайди;
- Ижтимоий мезонлар унинг ходимлар, етказиб берувчилар, мижозлар ва жамият билан муносабатларни қандай бошқаришини тадқиқ қилади;
- Корпоратив бошқарув компанияни бошқариш, раҳбарлар меҳнати учун ҳақ тўлаш, аудит, ички назорат ва акционерлар ҳуқуқларини ўз ичига олади.


@bankers_uz
12.9K views11:48
Ochish/sharhlash
2021-12-22 20:00:52 22 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда


Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи туман ҳокимлигига тайинланди;

“Трастбанк” банкоматларидан фойдаланинг ва совғага эга бўлинг” акциясининг биринчи босқичи бўлиб ўтди;

Ўзбекистон бўйлаб савдо нуқталари, автокредит бозорида етакчилик, карта маҳсулотлари ва масофавий каналларни тайёрлаш – Tenge Bank’да 2021 йил якунлари;

Эртага Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш банк" АТБ: трансформация ва истиқбол" мавзусида матбуот анжумани ўтказилади;

Биржада АҚШ доллари курси 10 сўм 93 тийинга кўтарилди ва пайшанбадан бошлаб расмий курс 10 848 сўм 58 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
11.4K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-12-22 17:39:17
Ўзбекистон бўйлаб савдо нуқталари, автокредит бозорида етакчилик, карта маҳсулотлари ва масофавий каналларни тайёрлаш – Tenge Bank’да 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси "Tenge Bank" АТБ тўғрисида бўлади.

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида банк соф фойдасини икки баробардан кўпроққа оширди. Тармоқлар географиясини кенгайтирди. Фронт офис ходимларини тўлиқ автоматлаштирди. Савдоларни автоматлаштириш орқали банк автокредитлар бозорида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, жисмоний шахслар учун омонатларни ва SWIFT ўтказмаларини ривожлантирди.

Банк тўғрисида қисқача маълумот, унинг асосий кўрсаткичлари ҳамда молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан мақоламизда батафсил танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
11.8K views14:39
Ochish/sharhlash