Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 88

2021-12-27 15:01:43
Банкларда автоматлаштирса бўладиган жуда кўп ишлар ҳали ҳам қўлда қилиняпти - "Nishon Group Product" бош директори билан суҳбат

Трансформация жараёнлари, самарали бизнес-жараёнларни йўлга қўйиш ҳамда харажатларни оптималлаштириш зарурати банклар учун мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнида ҳам, банк ички жараёнларида ҳам оптимал ечимларни қабул қилиш вазифасини қўймоқда.

Бундай жараёнларда, албатта, банк учун инсон ресурслари сарфини бир неча бор қисқартирадиган, шунингдек меҳнат унумдорлигини оширадиган ускуналарни ва дастурий таъминотларни сотиб олиш зарурати ҳам туғилади.

Асосий воситалар ва омбордаги товарлар инвентаризацияси учун корхона ва ташкилотларга, шунингдек тижорат банклари учун уникал дастурий ечимлар тақдим этувчи Nishon Group Product МЧЖ раҳбари Равшан Нишонов банкларда кўп меҳнат ресурсларини талаб қилаётган ишлар ва уларни оптималлаштириш йўллари ҳақида Bankers.uz учун интервью берди.

Қуйида интервьюнинг матн шаклида эътиборингизга ҳавола қиламиз.


@bankers_uz
14.5K views12:01
Ochish/sharhlash
2021-12-27 12:04:56
Янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди

Бугун, 27 декабрь кунидан бошлаб янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди.

Марказий банк 15 декабрда янги намунадани 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнот эмиссия қилишини маълум қилган эди. Орадан икки кун ўтиб, мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида 50 минг сўмлик банкнот намунасида техник хатолик борлиги аниқланган. Қайд этилишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида "Ал-Ҳаким ат-Термизий" мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи "Абу Исо ат-Термизий" деб ёзилган бўлиб, янги банкнотлар ушбу камчилик бартараф этилган ҳолда муомалага чиқарилган.

Bankers.uz ушбу банкнотларнинг ҳақиқий кўринишини расмга олиб, тақдим этмоқда.


@bankers_uz
15.0K views09:04
Ochish/sharhlash
2021-12-27 08:36:32
Янги йилга янги "Gentra" автомобили билан !

DAVR BANK томонидан эълон қилинган акция якунланишига 2 ҳафта қолди. "Davr mobile" иловасини юклаб олиб пул ютуқларига ва Gentra автомобилига эга бўлиш мумкин.

Акцияда қатнашиш учун:

DAVR MOBILE иловасини юклаб олинг;

Тўлиқ рўйхатдан ўтинг ва DAVR BANK'да очилган ихтиёрий картани бириктиринг;

Дўстингиз ёки танишингиз промокодини киритинг;

Илованинг асосий саҳифасидаги "Промо акция" тугмасини босинг ва акция шартлари билан танишинг (юқори ўнг бурчакдаги ёрдам белгиси).

Иловани юклаб олиш қуйидаги ҳаволада: http://onelink.to/4cwhuq

Батафсил маълумотни 1284 қисқа рақами ёки +998 71 207 40 40; +998 71 207 09 09 дан олиш мумкин.

Реклама
15.3K views05:36
Ochish/sharhlash
2021-12-27 07:28:22
Диққат, тўғридан-тўғри эфирда овозли чат !

Мавзу: Ўзбекистон банк тизимида 2021 йил якунлари

2021 йил, 30 декабрь, пайшанба
соат 16:00

Ушбу овозли чатда спикер сифатида иқтисодчи, банк соҳаси мутахассиси, Телеграмдаги @the_bakiroo канали муаллифи Отабек Бакиров иштирок этади.

Овозли чат давомида 2021 йилда Ўзбекистон банк тизимида юз берган муҳим воқеалар тўғрисида таҳлилий-хулосавий суҳбат уюштирилиши кўзда тутилмоқда.

Сизда мавзуга доир саволлар бўлса, ботга юборишингиз ёки изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин (айнан мавзуга доир жўяли саволларга, имконият доирасида тўғридан-тўғри эфирда жавоб беришга ҳаракат қиламиз)


@bankers_uz
15.5K viewsedited  04:28
Ochish/sharhlash
2021-12-25 18:02:56
Ўзбекистонда "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилади

"Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, хориждан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ("Ўзмиллийбанк") негизида "Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари" тўлов тизими ташкил этилади.

Мазкур тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, унинг иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисоб варақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.

"Азия – Инвест Банк" АЖ (Москва шаҳри) ушбу тўлов тизими орқали амалга оширилган трансчегаравий ўтказмалар бўйича Россиядаги ҳисоб-китоб банкларидан бири ҳисобланади.


@bankers_uz
11.7K views15:02
Ochish/sharhlash
2021-12-25 16:24:03
Ajoyib xushxabar bilan bo‘lishmoqchimiz!

Endi onlayn mikroqarz miqdori 10 mln. so‘mgacha oshirildi.

Onlayn mikroqarzni AGROBANK Mobile ilovasi orqali kechayu-kunduz, istalgan joydan turib olishingiz mumkin.

Hoziroq ilovamizni yuklab olib, maosh kartangizni qo‘shing va skoringdan o‘tib onlayn mikroqarz oling.
10.9K views13:24
Ochish/sharhlash
2021-12-25 10:25:16
Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармасида бошлиқ ўзгарди

Марказий банк бошқаруви раисининг буйруғига биноан Жамшидбек Азизович Алиев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жамшидбек Алиев 1978 йилда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат "Пахта банк"ида бошлаган. Жамшидбек Алиев ҳозирги вақтга қадар "Агробанк" акциядорлик тижорат банкининг Ички аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Вилоят бош бошқармасининг аввалги бошлиғи Ғ.Воҳидовнинг қайси ишга ўтганлиги ҳақида хабар берилмаган.


@bankers_uz
15.7K views07:25
Ochish/sharhlash
2021-12-24 20:00:31 24 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда


Ноябрь ойида муаммоли кредитлар миқдори 375 млрд. сўмга кўпайди;

30 йиллик юбилей, ШҲТ Банклараро бирлашмаси раислиги, имзоланган қатор меморандумлар — Ўзмиллийбанкда 2021 йил якунлари;

Bank Apelsin ёшлар орасида пайдо бўлган кибер фирибгарликдан огоҳлантирмоқда;

Марказий банкда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув ўтказилди;

Агробанк онлайн микроқарз миқдорини 10 млн. сўмгача оширди;

Халқ банкининг янги сайти ишга тушди;

Капиталбанк байрам кунлари ва арафадаги иш графигини эълон қилди;

Қишлоқ қурилиш банк UzInfocom билан ҳамкорликда "MyID" идентификация ва верификация амалиётини жорий қилди;

Биржада АҚШ доллари курси 9 декабрдан бери илк бора 10 800 сўмдан пасайди. Бугун АҚШ доллари курси 9 сўм 2 тийинга пасайди ва душанбадан бошлаб расмий курс 10 798 сўм 23 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
11.4K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-12-24 18:44:59
30 йиллик юбилей, ШҲТ Банклараро бирлашмаси раислиги, имзоланган қатор меморандумлар — Ўзмиллийбанкда 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси Ўзбекистондаги энг йирик банк "Ўзмиллийбанк" АЖ тўғрисида бўлади.

Ўзмиллийбанк бу йил ўзининг 30 йиллик юбилейини нишонлади. Банк Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Банклараро бирлашмаси кенгашининг раислигини қабул қилиб олди. Тошкентда бўлиб ўтган "Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи" номли халқаро иқтисодий форумида Совкомбанк (Россия) билан 50 млн. долларлик, Deutsche Bank (Германия) билан 100 млн. долларлик кредит линиялари ажратиш бўйича келишувга эришди. Асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган активи — Тошкентдаги "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасини тасарруфидан чиқарди.

Банк тўғрисида қисқача маълумот, унинг асосий кўрсаткичлари ҳамда молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан мақоламизда батафсил танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
12.9K views15:44
Ochish/sharhlash
2021-12-24 14:56:54
"Трастбанк"нинг Бектемир филиали ўз фаолиятини бошлади

Кеча - 23 декабрь куни “Трастбанк” ХАБнинг янги, ўн учинчи — Бектемир филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев, “Трастбанк” ХАБ Бошқарув Раиси Сардор Нормухамедов, банк мижозлари ва маҳаллий аҳоли, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Филиалнинг янги биноси бугунги кун талабларига, замонавий банк стандартларига тўлақонли жавоб беради, мижозлар ва ходимлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Электрон навбат, банк хизматлари ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган стендлар, валюта айирбошлаш шохобчалари шулар жумласидандир. Шунингдек, ўрнатилган банкоматлар ёрдамида пластик карталардан нақд пул ечиб олиш, пулни айирбошлаш имконияти мавжуд.

Бектемир филиали ҳам банк стратегиясига мос равишда юртдошларимизнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларга турли банк хизматларини кўрсатишда тезкорлик ва сифатга эътибор қаратиши таъкидланди.


@bankers_uz
13.2K views11:56
Ochish/sharhlash