Get Mystery Box with random crypto!

Халқ банки аҳоли ва мижозлар учун яна бир қулайлик яратмоқда | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Халқ банки аҳоли ва мижозлар учун яна бир қулайлик яратмоқда

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда дам олиш кунлари валюта айирбошлаш билан муаммога дуч келаётган фуқаролар талабларидан келиб чиқиб, Халқ банки ҳозирча Тошкент шаҳрида ушбу масалага ижобий ечим таклиф этмоқда.

Хабарингиз бор, Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги банк хизматлари марказлари ҳафтанинг иш кунлари давомида 9:00 дан 20:00 гача, дам олиш кунлари 9:00 дан 17:00 қадар хизмат кўрсатиб келмоқда эди.

Эндиликда, мазкур банк хизматлари марказларининг валюта айирбошлаш шохобчаларида дам олиш кунлари ҳам валюталар айирбошлаш (сотув ва харид) йўлга қўйилди.

Банк хизматлари марказлари қуйидаги манзилларда жойлашган:

1. "Авиасозлар" (Яшнобод тумани, Авиасозлик кўчаси, 65-уй.);
2. "Юксалиш" (Учтепа тумани, Фарход кўчаси, 3-а-уй);
3. "Ҳумо" (Миробод тумани, Қўйлиқ 1 массиви, «Чинор» МФЙ, 1-уй);
4. "Бобур" (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 40-а уй)

Қўшимча маълумотлар учун:
1106 +998 71 210-20-02

Телеграм бот