Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Telegram kanalining logotibi bankers_uz — Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари B
Telegram kanalining logotibi bankers_uz — Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистондаги банк тизимига оид ягона фаол интернет-нашрнинг телеграм канали.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il / 97 7553333
FB - https://www.facebook.com/bankers.uz
IG - https://www.instagram.com/bankers.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-06-23 09:44:02
Халқ банки Самарқандга пресс-тур ташкиллаштирди

21 июнь куни АТ “Халқ банки” молиявий кўмагида фаолиятини амалга ошираётган Самарқанд вилоятидаги тадбиркорлик объектлари билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур вилоятига пресс-тур ташкил этилди.

Жисмоний ва юридик шахсларга кенг миқёсдаги банк хизматларини кўрсатиб келаётган Халқ банки оилавий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнес, шунингдек, ҳунармандчиликдан тортиб чорвачиликкача иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги субъектларни фаол молиялаштириб келмоқда. Пресс-тур давомида иштирокчилар банк молиялаштирган тадбиркорлар, ҳунармандларнинг иқтисодиётдаги иштироки ҳамда ўрни билан бевосита танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1159


@bankers_uz
9.1K viewsedited  06:44
Ochish/sharhlash
2023-06-12 10:05:25
Click компанияси Uzum Holding таркибига қўшилади

Хабар берилишича, "Click" компаниясини Uzum Holding экотизими таркибига қўшилиши борасида келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Uzum Holding таркибида "Капиталбанк" АТБ, "Uzum Bank" АЖ банклари, "Uzum Market" маркетплейси, "Uzum Tezkor" етказиб бериш хизмати, "Uzum Nasiya" бўлиб тўлаш электрон дўкони фаолият олиб бораётган эди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1146


@bankers_uz
4.9K viewsedited  07:05
Ochish/sharhlash
2023-06-12 08:37:10
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари

ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади
4.5K views05:37
Ochish/sharhlash
2023-06-10 07:57:04
“The Investor” журнали Халқ банки ҳақидаги маълумотларни чоп этди

Франциянинг нуфузли халқаро “The Investor” журнали Ўзбекистонга бағишланган сонини нашр қилди. Журналнинг илк икки саҳифасида Ўзбекистоннинг биринчи банки – Халқ банки ҳақидаги маълумотлар ҳамда 83-саҳифасида банкнинг «Xazna» мобил иловаси ҳақида мақола чоп этилган. Шунингдек, журналнинг 32-33-саҳифаларда банк бошқарув раисининг интервьюси жой олган.

Эслатиб ўтамиз, ўқувчиларининг 76 фоизи зиёли қатламдан иборат бўлган журналнинг битта сони тахминан 84 минг ададда чоп этилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1144


@bankers_uz
6.3K viewsedited  04:57
Ochish/sharhlash
2023-06-08 16:44:20
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари май ойида ҳам камайишда давом этди

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми май ойида 837,9 млн долларга камайиб, 34 млрд 369,6 млн АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Захира активлар таркибида монетар олтин бир ой давомида қиймат жиҳатдан 980,6 млн долларга, ҳажм жиҳатдан қарийб 10,9 тоннага камайган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1143


@bankers_uz
7.7K views13:44
Ochish/sharhlash
2023-06-08 08:23:45
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари

ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади
7.5K views05:23
Ochish/sharhlash
2023-06-07 13:41:52
Ипотека банк бошқаруви ва кузатув кенгаши таркиби янгиланмоқда

"Ипотека банк" АТИБ акциядорларининг жорий йил 26 майда бўлиб ўтган йиғилишида банк Кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолари таркибини янгилашга қарор қилинган. Хусусан, Кузатув кенгаши таркибига 4 та янги аъзо, шу жумладан 3 та OTP Bank вакили киритилган. Бундан ташқари, банк бошқаруви аъзолари таркиби ҳам деярли 50 фоизга янгиланган.

Қайд этилишича, юқоридаги ўзгаришлар ва банкнинг янги ташкилий тузилмаси ЎзР Ҳукумати ва OTP Bank ўртасида тузилган акцияларни олиш-сотиш бўйича шартномага мувофиқ 1-транзакция ёпилишидан сўнг амалга киритилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1142


@bankers_uz
9.5K viewsedited  10:41
Ochish/sharhlash
2023-06-07 11:36:13
Алоқабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 27 июнда бўлиб ўтади

Жорий йил 27 июнь куни онлайн равишда бўлиб ўтадиган акциядорлар йиғилишида 12 та масала кўриб чиқилиши режалаштирилган. Хусусан, йиғилиш кун тартибидан 2022 йил фаолияти якунлари бўйича Кузатув кенгаши ва бошқарувнинг, шунингдек аудиторлик ҳисоботларини тинглаш, банкнинг йиллик ҳисоботларини тасдиқлаш, ўтган йил олинган соф фойдани тақсимлаш кабилар ўрин олган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1141


@bankers_uz
8.1K viewsedited  08:36
Ochish/sharhlash
2023-06-06 08:49:27
Юридик шахслар ва тадбиркорлар учун мақбул валюта курслари

ANORBANK'да ҳисобварақ очган юридик шахслар ва тадбиркорлар учун банк томонидан ҳар куни махсус валюта курслари таклиф қилинади. Ойига умумий 1 млн доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олинса, валюта курси янада пастроқ бўлади.

Кунлик валюта курслари @anorbank каналида бериб борилади.
7.6K views05:49
Ochish/sharhlash
2023-06-05 19:18:46
ANORBANK устав капитали МБ талабларига ортиғи билан жавоб беради — банк баёноти

Банк устав капиталининг энг кам миқдори шу йил 1 сентябрдан 200 млрд сўмни ва босқичма-босқич 2025 йил 1 январдан 500 млрд сўмни ташкил этиши белгиланганлиги, ушбу талабларни бажармаган банклар бошқа банкларга қўшилиши ёки лицензияси олиб қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан "ANOR BANK" АЖ расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 1 июнь ҳолатига банк етарли даражада, яъни 325 млрд сўм устав капиталига эга. Шунингдек, банк капитали минимал миқдорига қўйиладиган талабларнинг босқичма-босқич ўзгаришига мос равишда ўз капиталини ошириб боришини маълум қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1140


@bankers_uz
7.9K views16:18
Ochish/sharhlash