Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.13K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 86

2022-01-08 20:00:51 8 январь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Марказий банк 2021 йилнинг II ярим йиллигида банк тизими ликвидлигига оид шарҳини тақдим этди;

“Микрокредитбанк” АТБ 2 февраль куни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади;

Ипотека-банк, Агробанк ва Халқ банки матбуот котиблари ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз банкларига оид хабарларга муносабат билдирди;

Ориент Финанс банк Тошкентдаги "Самарқанд дарвоза" мажмуасида янгиланган минибанкини тақдим этди;

Anorbank иловаси техник ишлар сабабли 9 январь соат 00:00 дан 04:00 гача вақтинча ишламайди;

Hamkorbank ўз номидан фирибгарлик қилаётган Телеграм каналлар рўйхатини тақдим қилди;

Биржада АҚШ доллари курси 18 сўм 16 тийинга кўтарилди ва 10 январдан бошлаб расмий курс 10 836 сўм 21 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
12.1K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-01-08 17:45:18
АгроЗамин — бу агробизнес учун мўлжалланган электрон савдо майдончаси. Лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги бозори вакилларининг бизнес имкониятлари ва фаолият географиясини кенгайтиришдан иборат.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг ва ўз маҳсулотларингизни воситачиларсиз тўғридан-тўғри сотинг !

Расмий Telegram канал
- - - - -
www.agrozamin.uz
13.5K viewsedited  14:45
Ochish/sharhlash
2022-01-07 20:00:31 7 январь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Ўзмиллийбанкнинг иккита, Ўзсаноатқурилишбанкнинг битта раҳбар ходими Савдогарбанк кузатув кенгаши таркибига киритилди;

Ўзбекистон ўтган йил ноябрь ойида энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди;

"Ипак Йўли" банкининг валюта карталаридан тўлов қилишда барча комиссиялар бекор қилинди;

Ориент Финанс банк Туризм ва спорт вазирлиги томонидан "2021 йилнинг энг сахий спорт ҳомийси" мукофотига сазовор бўлди;

8-10 январ кунлари Туронбанк томонидан тақдим этилган банк ва банкдан ташқари кассалардаги терминаллар вақтинча ишламайди;

Hamkorbank кредитлар бериш қайта тикланганини маълум қилди;

Биржада АҚШ доллари курси 12 сўм 62 тийинга кўтарилди ва 8 январдан бошлаб расмий курс 10 818 сўм 5 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
12.3K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-01-07 18:26:38
Ўзбекистон ўтган йил ноябрь ойида энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон Марказий банки ўтган йилнинг ноябрь ойда дунёдаги бошқа молиявий регуляторлардан кўпроқ қимматбаҳо метал сотди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (ЖОК) ойлик маълумотларига асосланиб Spot.uz хабар берди.

Айнан ноябрь ойида олтин нархи охирги 5 ой ичида максимал даражага етди - унция учун 1866 доллар. Қайд этилишича, Ўзбекистон олтинни энг юқори чўққисида сотишга ҳаракат қилмоқда.

Бошқа регуляторлар камроқ бўлсада, олтин захираларини кўпайтирдилар. Ноябрь ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Қозоғистон (4,3 тонна), Полша (3,4 тонна) ва Ҳиндистон (2,8 тонна) Марказий банклари бўлди.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида олтин савдоси Ўзбекистон Марказий банкига 4,1 миллиард доллар даромад келтирди. Ушбу сумманинг 40 фоиздан ортиғи ноябрь ойига тўғри келди, деб хабар берган Давлат статистика қўмитаси.


@bankers_uz
13.5K views15:26
Ochish/sharhlash
2022-01-07 17:28:16
Ўзмиллийбанкнинг иккита, Ўзсаноатқурилишбанкнинг битта раҳбар ходими Савдогарбанк кузатув кенгаши таркибига киритилди

ЧЭКИ "Савдогар" АТБ акциядорларининг 2021 йил 27 декабрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк кузатув кенгаши янги таркибда сайланган.

Хусусан, кенгаш таркибига давлат улуши устувор 2 йирик банклар ходимлари — "Ўзмиллийбанк" АЖда бошқарувчи директор лавозимида ишловчи И.Мамажонов, бошқарув раиси маслаҳатчиси И.Цой ҳамда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Ўқув маркази директори Н.Ҳайдаров мустақил аъзо сифатида киритилганлар.

Шунингдек, кузатув кенгаши янги таркибидан унинг эски таркибидаги "Ангрен шакар" МЧЖ, "Saxovat-sport-servic" МЧЖ, "Эзгу ният кўп тармоқли тиббиёт маркази" МЧЖ, "Ardus" қўшма корхонаси, "ILK PLYUS" инвесторлар уюшмаси, "TODO-PLAST" МЧЖ, “ALTA PROFIL” МЧЖ ходимлари чиқариб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, банк акциядорларининг ушбу йиғилишида банкнинг янги бошқарув раиси ҳам тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.


@bankers_uz
14.8K views14:28
Ochish/sharhlash
2022-01-06 20:00:41 6 январь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

"Tenge Bank" АТБ банк амалиётлари бўйича ҳеч қандай чекловлар ва узилишлар йўқлигини маълум қилди;

Нурафшондаги банкоматдан 20 млн сўмга яқин пулни ўғирлаган беш нафар шахс ушланди;

Аброр Мухамедханов "Савдогарбанк" АТБ бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди;

"Ипак йўли" банки Нидерландия тараққиёт банки (FMO) билан 50 млн. долларлик кредит битими имзолади;

Tourist.uz жамоаси Туронбанк кобренд карталаридан фойдаланишни бошлади;

Капиталбанкнинг 108,12 млрд. сўмлик 8,33 фоиз акциялари биржада сотилди;

Биржада АҚШ доллари курси 6 сўм 57 тийинга пасайди ва 7 январдан бошлаб расмий курс 10 805 сўм 43 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
12.0K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-01-06 13:49:05
Аброр Мухамедханов "Савдогарбанк" АТБ бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди

Шу кунга қадар "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухамедханов Аброр Шухратович чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланган. Бу ҳақида банк акциядорларининг ўтган йил 27 декабрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида қарор қабул қилинган.

Банкнинг олдинги бошқаруви раиси Суръат Мансуров бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан, лавозимидан озод этилган.

А. Мухамедханов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий, 2005 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини бакалавр босқичини, 2007 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети магистратурасини тамомлаган. Банк тизимида 11 йиллик иш тажрибасига эга. У 2018 йилдан бери "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқауви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.


@bankers_uz
18.9K views10:49
Ochish/sharhlash
2022-01-06 12:48:54
Нурафшондаги банкоматдан 20 млн сўмга яқин пулни ўғирлаган беш нафар шахс ушланди

Тошкент вилояти Ички Ишлар Бош Бошқармаси хабарига кўра, 2021 йилнинг 11 декабрь куни тунги соат 02:30ларда бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан (юзига ниқоб ва қўлига қўлқоп кийган ҳолда темир мослама билан қуролланиб) Нурафшон шаҳри марказида ўрнатилган “Пойтахт банк” АЖга қарашли банкоматларнинг бирига ҳужум қилиниб, кодли сейфни бузиш орқали банкомат ичидан жами 19 млн 433 минг сўм миқдоридаги пуллар ўғирланиб, гуруҳ вакиллари воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида ушбу жиноятни – Ўрта Чирчиқ ва Бектемир тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида яшовчи 22-24 ёш орасидаги 5 нафар шахс содир қилганлиги аниқланиб, улар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.


@bankers_uz
15.8K viewsedited  09:48
Ochish/sharhlash
2022-01-06 12:12:08
"Tenge Bank" АТБ банк амалиётлари бўйича ҳеч қандай чекловлар ва узилишлар йўқлигини маълум қилди

Айни пайтда Қозоғистондаги барча банклар қатори, “Halyk bank” фаолиятининг ҳам вақтинчалик тўхтатилиши муносабати билан, банкнинг Ўзбекистондаги шўъба банки — "Tenge Bank"да ҳам бир қатор операциялари тўхтатилиши мумкинлиги борасида саволлар ва асосланмаган маълумотлар келиб тушмоқда.

Bankers.uz сўровига кўра мазкур масала юзасидан "Tenge Bank" АТБ расмий муносабат билдирди:

"Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. "Tenge Bank" АТБ ўз фаолиятини одатий режимда амалга оширмоқда, юридик ва жисмоний шахсларнинг барча тўловлари ва ўтказмалари, валюта айирбошлаш, кредит ажратиш каби барча амалиётлар узлуксиз амалга оширилмоқда ва тўхтатилмайди. Банкнинг терминаллари ва банкоматлари маҳаллий ва халқаро карталарга хизмат кўрсатмоқда."

"Шу билан бир қаторда, "Tenge Bank" АТБ мижозларнинг депозитлари ва маблағларининг бут сақланиши ва қайтарилишини кафолатлайди." дейилади расмий муносабатда.


@bankers_uz
16.5K viewsedited  09:12
Ochish/sharhlash
2022-01-05 20:07:30 1-5 январь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 2021 йил давомида қандай ўзгарди?

"Hamkorbank" таъсисчилигидаги "HB Capital" компанияси биржада маркетмейкер мақомини олди;

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида банк тизимига оид нималар кўзда тутилган?

Apelsin иловаси орқали "Картадан картага ўтказмалар 0,35 фоиз" акцияси муддати яна бир ойга узайтирилди;

Биржада АҚШ доллари курси 7 сўм 67 тийинга пасайди ва 6 январдан бошлаб расмий курс 10 812 сўмни ташкил қилмоқда.


#дайжест
12.7K views17:07
Ochish/sharhlash