2021-12-31 08:57:02
Bankers.uz нашри Ўзбекистон банк тизимининг 2021 йил одамларини аниқлади
Ўзбекистонда фаолият юритувчи тижорат банкларининг бошқаруви раисларига, шунингдек медиамаконнинг кўзга кўринган оммавий ахборот воситалари журналистларига, блогерларга ҳамда иқтисодий соҳа экспертларига кимларни 2021 йилда мамлакат банк тизимининг "Йил одамлари" сифатида эътироф этишини сўраб, мурожаат қилинди.
Бунда респондентлар ушбу саволга жавоб беришда 3 та одамни айтиши мумкин бўлди.
Овоз бериш натижаларга кўра, қуйидаги 3 та одам "Ўзбекистон банк тизимининг йил одамлари" қаторида энг кўп эътироф этилди:
Сергей Гимадиев - "Bank Apelsin" бошқаруви раиси, "Капиталбанк" АТБ бошқарув раиси собиқ ўринбосари;
Шуҳрат Атабаев - АТ "Халқ банки" бошқаруви раиси, жорий йил феврал ойига қадар "Ипотека банк" АТИБ бошқаруви раиси;
Рустам Маматқулов - "Агробанк" АТБ бошқаруви раиси.
Шунингдек, ушбу кўрсатилган одамлардан ташқари, овоз берувчилар томонидан яна айримлар кўп бора эслаб ўтилди.
Батафсил ўқиш
@bankers_uz
16.9K views05:57