Get Mystery Box with random crypto!

10 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа с | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

10 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

"Биз UZCARD ва HUMO'нинг рақобатчиси эмасмиз" — UNITED FINTECH раҳбарияти билан учрашув;

Микрокредитбанк корпоратив сайтини янгилаш учун контент яратувчиларни ҳамкорликка чақирмоқда;

Tenge Bank бошқаруви раиси Т.Аюпов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Ш.Шерматов билан учрашди;

Трастбанк банкоматларидан пул маблағларини нақдлаштирганлар орасида акция уюштирмоқда;

Халқ банки Тошкент шаҳридаги банк хизматлари марказлари орқали дам олиш кунлари ҳам валюта билан боғлиқ хизматлар кўрсатишини маълум қилди;

"Ориент Финанс" банкда "Азия Экспресс" тизими орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди;

АҚШ долларининг расмий курси илк бора 10 800 сўмдан ошди. Биржада АҚШ доллари курси 11 сўм 75 тийинга кўтарилди ва душанбадан бошлаб расмий курс 10 807 сўм 48 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест