9 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда Бугун Марказий банк Бошқарувининг йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди; 30 йиллик юбилей, янги раис ва янги ўринбосарлар ҳамда бир неча юз миллионлик хорижий кредит линиялари — Hamkorbankда 2021 йил якунлари; Tenge Bank Евросиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик шартномасини имзолади; @bankers_uz Телеграм каналида Агробанк ребрендингига бағишланган овозли чат бўлиб ўтди; Ипотека-банк ва Вестминистер университети ўртасида меморандум имзоланди. Қишлоқ қурилиш банкнинг "Quant" ва "QQb Mobile" иловаларида эртага 12:00 га қадар конверсия ва P2P амалиётлари ишламайди; Биржада АҚШ доллари курси 13 сўм 49 тийинга кўтарилди ва жумадан бошлаб расмий курс 10 795 сўм 73 тийинни ташкил қилмоқда. #дайжест 16.5K views17:00