Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 87

2021-12-29 12:19:59
Ўзсаноатқурилишбанк 2023 йил якунига қадар хусусийлаштирилади, ушбу жараёнга ОТБ ва ЕТТБ ҳам жалб қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, "Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг инвестициявий жозибадорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли ўзгартиришларни амалга ошириш орқали хусусийлаштириш жараёнларида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг иштирок этишига розилик берилмоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкини Халқаро молия корпорацияси иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўгрисида” 2021 йил 29 мартдаги 161-сон қарорига иловага мувофиқ бир нечта ўзгартиришлар киритилган.

Қарорга кўра, 2023 йил якунига қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкини хусусийлаштириш бўйича “йўл харитаси” ҳам тасдиқланган.


@bankers_uz
15.7K views09:19
Ochish/sharhlash
2021-12-29 07:48:56 Channel photo updated
04:48
Ochish/sharhlash
2021-12-28 20:00:39 28 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Турли номинациялар ғолиби, янги HR тизими ва янгиланган маркетинг — Асакабанкда 2021 йил якунлари;

UZCARD ва HUMO терминаллари бир-бирларининг карталарини ўзаро қабул қилишлари учун такомиллаштирилди;

Молиявий саводхонлик подкастлари, ретро рекламалар, кобейджинг ва кобрендинг карталар — Туронбанкда 2021 йил якунлари;

Марказий банк банкларда истеъмолчиларга омонат хизматларини кўрсатиш ҳолатини таҳлил этди;

UZCARD валюта банкоматлари январь ойи охиригача ишлай бошлайди;

Қишлоқ қурилиш банк ходими “Startup Initiatives” танловида ғолиб бўлди;

"Bank Apelsin" янги йил арафасида мижозларига 3 та эксклюзив соврин беришини маълум қилди;

Ўзсаноатқурилишбанк веб-сайти бағрикенг гендер тенглик сиёсати туфайли Ўзбекистондаги энг яхши интернет платформаси деб топилди;

Ўзмиллийбанк раҳбарияти “Ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш"га бағишланган матбуот анжуманида қатнашди;

Биржада АҚШ доллари курси деярли кўтарилмади (+0,07 сўм) ва чоршанбадан бошлаб расмий курс 10 810 сўм 22 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
12.4K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-12-28 19:23:15
Молиявий саводхонлик подкастлари, ретро рекламалар, кобейджинг ва кобрендинг карталар — Туронбанкда 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" туркум материалларнинг навбатдагиси — яна бир йирик банклардан бири бўлган "Туронбанк" АТБ ҳақида бўлади.

Банк 2021 йилда ўзининг стратегияси бўйича иккита параллел йўналишда копоратив сегментни қўллаб-қувватлаш билан бирга чакана хизматларни ҳам ривожлантириш йўлида давом этди. Россиялик мигрантлар учун бир мунча қулай бўлган кобейджинг карталар, шунингдек чет эл сафарига чиқаётганлар учун фойдали харидлар имконини берувчи кобрендинг карталарни жорий қилди. Бундан ташқари технологик янгилик — "Tap to phone"ни такомиллаштирди.

Банк, шу билан бирга, банк ўз мижозларини молиявий саводхонлик ва банк хизматларидан қулай равишда фойдаланиши борасида ўз кўмагини аямади, шу мақсадда "Молиявий саводхонлик" ва "Қулай банк" лойиҳаларини йўлга қўйди.

Банкда юз берган айрим муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар, шунингдек банк асосий кўрсаткичлари билан ушбу мақоламизда танишинг.


@bankers_uz
12.9K viewsedited  16:23
Ochish/sharhlash
2021-12-28 13:36:12
Турли номинациялар ғолиби, янги HR тизими ва янгиланган маркетинг — Асакабанкда 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси "Асакабанк" АЖ тўғрисида бўлади.

2021 йилда Асакабанк турли маҳаллий ва хорижий мукофотлар ғолиби бўлди. Банк маркетинг хизматига хорижий мутахассисни жалб қилди, ходимлар билан ишлашнинг янги тизимини амалиётга татбиқ қилди, республика банклари орасида биринчи бўлиб чакана амалиётлар кассаларини тўлақонли универсал фаолият юритишини таъминлади.

Банкда йил давомида юз берган шу ва бошқа муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар, шунингдек банкнинг асосий кўрсаткичлари билан мақоламизда танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
14.7K viewsedited  10:36
Ochish/sharhlash
2021-12-28 12:25:01
Янги йил байрами яқинлашиб келмоқда! Яқинларингизга совғаларни Chakana.uz орқали харид қилинг

Кенг танлов ва нархларни солиштириш орқали энг яхши таклифни ўзингиз танланг.

Chakana.uz билан уйдан чиқмасдан бозор қилинг.

Бундан ташқари, маҳсулотларни кредитга сотиб олишингиз мумкин.
14.7K views09:25
Ochish/sharhlash
2021-12-28 09:13:29
UZCARD ва HUMO терминаллари бир-бирларининг карталарини ўзаро қабул қилишлари учун такомиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари жорий йилдаги ўзаро интеграциялашувнинг биринчи босқичини якунлади. Шу тариқа ҳар иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилиш амалиёти намойиш этилди. Яқин келажакда кассир томонидан ҳар бир карта учун турли терминалларнинг таклиф қилиниши шарт бўлмайди - савдо ва хизмат нуқталари иккала тўлов тизимига хизмат кўрсатадиган битта аппаратга эга бўлади. Бу ҳақида Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил 27 декабрь куни UZCARD ва HUMO тўлов тизимлари иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилишни намойиш этдилар. Илгари терминалларда чекловлар мавжуд бўлган бўлса, эндиликда битта терминалда ҳам UZCARD, ҳам HUMO карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.


@bankers_uz
15.4K viewsedited  06:13
Ochish/sharhlash
2021-12-27 20:01:07 27 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

2021 йил 30 декабрь куни @bankers_uz телеграм каналида "Ўзбекистон банк тизимида 2021 йил якунлари" мавзусида иқтисодчи О.Бакиров билан суҳбат бўлиб ўтади;

Янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди;

Акциядорлар таркибидаги ўзгаришлар, янги мобил илова, "Мендирман - Жалолиддин" сериалига ҳомийлик — Ориент Финанс банкда 2021 йил якунлари;

Марказий банк 2021 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича "Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи" нашрини тақдим этди;

Агробанк 10 та "iPhone 11" ўйналадиган акция эълон қилди;

Банкларда автоматлаштирса бўладиган жуда кўп ишлар ҳали ҳам қўлда қилиняпти - "Nishon Group Product" бош директори билан суҳбат;

Биржада АҚШ доллари курси 11 сўм 92 тийинга кўтарилди ва сешанбадан бошлаб расмий курс 10 810 сўм 15 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
12.1K viewsedited  17:01
Ochish/sharhlash
2021-12-27 20:01:01 Bankers.uz pinned a photo
17:01
Ochish/sharhlash
2021-12-27 19:39:44
Акциядорлар таркибидаги ўзгаришлар, янги мобил илова, "Мендирман - Жалолиддин" сериалига ҳомийлик — Ориент Финанс банкда 2021 йил якунлари

"Йил якунлари" сарлавҳаси остида туркум материалларнинг навбатдагиси "Ориент Финанс банк" ХАТБ тўғрисида бўлади.

Тугаётган йилда Ориент Финанс банк акциядорлари таркибида ўзгаришлар юз берди. Банк жисмоний шахсларга мўлжалланган янги мобил иловасини янгилади. Халқаро пластик карта тизимлари билан анча шов-шувли акцияларни ўтказди. Бир қатор спорт мусобақалари ва маданий тадбирларга ҳомийлик қилди.

Банк тўғрисида қисқача маълумот, унинг асосий кўрсаткичлари ҳамда молиявий аҳволи ҳақида, шунингдек банкда йил давомида юз берган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар билан мақоламизда батафсил танишишингиз мумкин.


@bankers_uz
12.3K views16:39
Ochish/sharhlash