Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 90

2021-12-22 17:11:36
“Трастбанк” банкоматларидан фойдаланинг ва совғага эга бўлинг” акциясининг биринчи босқичи бўлиб ўтди

Трастбанк республика тижорат банклари томонидан эмиссия қилинган банк пластик карталари (Uzcard, Humo) эгалари учун “Трастбанк” банкоматларидан фойдаланинг ва совғага эга бўлинг” акциясини эълон қилганди.

Акция жорий йилнинг 1 декабридан 2022 йилнинг 15 февралига қадар, уч босқичда ўтказилади. Унинг иштирокчисига айланиш учун “Трастбанк” банкоматларининг биридан камида 500 000 сўм ва ундан кўп миқдорда нақд пул ечиб олиш керак. Соврин эгалари транзакциялар орасидан тасодифий тарзда аниқланади. Акцияда 3 донадан “Samsung” 32 дюмли телевизори, “Samsung TAB А7” планшети ва “Samsung А22” мобил телефони ютуққа қўйилган.

21 декабрь куни акциянинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда жорий йил 1–15 декабрь кунлари амалга оширилган транзакциялар қатнашди. Улар орасидан соврин эгалари тасодифий тарзда аниқланди ва 3 нафар юртдошимиз ғолиб деб топилиб, совғаларни қўлга киритди.

Каналга уланинг: @trastbank_press
10.0K views14:11
Ochish/sharhlash
2021-12-22 15:54:59
Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи туман ҳокимлигига тайинланди

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Шофиркон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қатнашган сессияда ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Шофиркон тумани ҳокими лавозимига Жамшид Фазлиддинович Шароповнинг номзоди халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шаропов Жамшид Фазлиддинович 1984 йилда Ғиждувон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Мутахассисилиги — иқтисодчи.

Ж.Шаропов айни вақтга қадар Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган, ундан олдин эса, "Агробанк" АТБ вилоят филиали бошқарувчиси вазифасида фаолият юритган эди.


@bankers_uz
12.6K viewsedited  12:54
Ochish/sharhlash
2021-12-21 20:02:10 21 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Президент "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади;

Қишлоқ қурилиш банк бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди;

Туронбанк ҳамкорлигида "Заковат" мусобақаси ташкиллаштирилди;

Сардор Умурзаков: ёшларимиз банкка боргани қўрқади;

Азия Альянс банк ўзининг HUMO карталарига бошқа иловалардан пул ўтказмаслик қарорини бекор қилди;

Халқ банки "Мурувват" ва "Саховат" уйлари ҳамда Руҳий асаб касалликлари шифохоналарига 5 дона автотранспорт воситаси хайрия қилди;

TBC Bank автокредит беришни режалаштиряпти. Ҳозирда банк автокредитлаш маҳсулоти бўйича менежер лавозимига вакансия эълон қилди, банкда алоқа марказига қисқа рақам ҳам жорий қилинди;

Тошкентда Ўзсаноатқурилишбанк ҳамкорлигида "Тадбиркорлар мактаби" очилди;

Агробанк ходимлари қон топшириш акциясида иштирок этишди;

Биржада АҚШ доллари курси 9 сўм 28 тийинга кўтарилди ва чоршанбадан бошлаб расмий курс 10 837 сўм 65 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
11.5K viewsedited  17:02
Ochish/sharhlash
2021-12-21 17:45:28
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, банк ва уюшма раҳбарияти, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Марказда машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади. Бунинг учун ўқув маркази зарур таълим воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланди, етарли адабиётлар фонди шакллантирилди.

Ўқув марказида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳавий малакаси ошириб борилади. Ўқув курслари жами 72 соатга мўлжалланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини қамраб олиш имкони мавжуд.


@bankers_uz
12.4K views14:45
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:39:27
Сардор Умурзаков: ёшларимиз банкка боргани қўрқади

“Тошкент ёшлар форуми-2021” доирасидаги ёшлар билан учрашувда Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ёшлар ва банк ўртасида юзага келадиган муаммоли ҳолатлар ҳақида гапириб ўтди.

"Бугунги кунда ёшларимиз томонидан жуда кўп яхши ғоялар, лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Жиззах вилоятига борганимда IТ-паркка кириб, ёш тадбиркорларимизнинг яхши стартап лойиҳаларини кўрдим. Афсуски уларни молиялаштиришнинг имконияти йўқ. Чунки, очиғини айтиш керак, ёшларимиз банкка боргани ҳайиқади, қўрқади. Нимага? Банкка боргандан кейин, бюрократияси, уларнинг талаблари, бошқа ножўя ҳолатлар жуда кўп. Буни тан олишимиз керак. Чунки банкларда ислоҳотлар энди-энди бошланяпти.

Ёшлар банкка борса, банкдагилар, кечирасиз, кредит олишингиз учун биринчи навбатда сиз биринчи тўловни тўлашингиз керак, деб айтади. Агар ёшларда пул бўлса, улар банкка борган бўлармиди?", - деди С.Умурзаков.


@bankers_uz
13.7K views12:39
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:14:22
Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Мадад Инвест банк" АТБ Бошқаруви Раиси Отабек Аширалиевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз (1984 йил туғилган).

Раислик лавозимига яқинда тайинланган Отабек Юлдашалиевичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
12.9K views12:14
Ochish/sharhlash
2021-12-21 14:08:49
Туронбанк ҳамкорлигида "Заковат" мусобақаси ташкиллаштирилди

"Туронбанк" АТБ ўтган ҳафта якунида Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда иқтидорли талабалар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини мусобақасини ташкиллаштирибди.

Мусобақада Тошкент шаҳридаги 10 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг талабаларидан ташкил топган жамоалар ўзаро баҳс олиб борган.

Ғолиб бўлган жамоаларга яхши пул мукофоти билан тақдирланганлар:

1-ўринга — 10 млн. сўм;
2-ўринга — 5 млн. сўм;
3-ўринга — 3 млн. сўм.

Банклар томонидан интилувчан, билимли ва зукко ёшларнинг бундай тарзда қўллаб-қувватланаётганлиги қувонарли ҳол! Айниқса, мамлакатимизда ёшларга, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ортишига давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётган пайтда бу каби тадбирлар улар учун қўшимча мотивация бериши табиий.


@bankers_uz
13.4K views11:08
Ochish/sharhlash
2021-12-21 09:47:22
Қишлоқ қурилиш банк бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди

Банк матбуот хизматининг хабар беришича, Гафуров Фарҳод Мирзарасулович АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Ф.Гафуров бугунга қадар банк Бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Козим Исмоилий АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. К.Исмоилий бугунги кунга қадар банкда Риск бўйича Бош директор лавозимида ишлаб келаётган эди.


@bankers_uz
16.1K viewsedited  06:47
Ochish/sharhlash
2021-12-21 07:43:50
Президент "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади

Қарорга кўра, 2022 йил давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун мақсадли жамғармалар ҳамда ЎзТТЖ ресурслари тижорат банкларига йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирилади. Ўз навбатида ваколатли банклар томонидан имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

Шунингдек, ЎзТТЖ дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун икки ой муддатда “Агробанк” АТБга ажратилган 2,9 трлн. сўм ва “Микрокредитбанк” АТБга ажратилган 1,3 трлн. сўм миқдоридаги ресурсларни мазкур банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтириши белгиланган.

“Агробанк” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТБнинг устав капиталини оширишга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан чиқарилган акциялар тўғридан-тўғри Молия вазирлиги номига расмийлаштирилади.


@bankers_uz
16.1K views04:43
Ochish/sharhlash
2021-12-20 20:00:41 20 декабрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

"EMBRAS" мукофотлари, янги процессинг маркази ва янгиланган мобил иловалар — "InfinBank"да йил якунлари;

Тошкентда қарийб 5 минг евролик сохта тангалар банк ходимлари томонидан текширилмай қабул қилиб юборилган;

Банклар сифатли компьютер технологиялари ва IT-ускуналарга эҳтиёж сезмоқда - Inova Solution компанияси директори билан суҳбат;

Олтин-валюта захиралари қарийб 500 млн. долларга камайди;

Банк ходимлари 2,3 ва 4 январ кунлари ҳам дам олишади, лекин 8 январь (шанба) куни ишлашади;

2022 йил 31 январга қадар бошқа иловалар орқали Азия Альянс банкка тегишли HUMO карталарга пул ўтказиб бўлмайди;

Қишлоқ қурилиш банкнинг халқаро пул ўтказмалари шахобчалари 28 декабрь 13:00 дан 2022 йилнинг биринчи банк иш кунигача вақтинча ишламайди;

MKB Mobile иловаси фойдаланувчилари сони 500 мингтага яқинлашди;

ANORBANK 2021 йилда энг яхши ишлаган 3 та ходимга (ҳар бирига) "Nexia-3" автомобили совға қилиши режалаштирмоқда;

Биржада АҚШ доллари курси 7 сўм 5 тийинга кўтарилди ва сешанбадан бошлаб расмий курс 10 828 сўм 37 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
12.2K views17:00
Ochish/sharhlash