Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокимининг топшириғидан сўнг Хабар берганиздек, вилоят | Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокимининг топшириғидан сўнг

Хабар берганиздек, вилоят ҳокимининг топшириғига асосан Термиз шаҳридаги қатор маҳаллаларда ободонлаштириш, чиқиндиларни тозалаш, инфратузилмани ривожлантириш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, куни-кеча ўрганиш ишлари олиб борилгана "Тупроққўрғон" маҳалласида ҳам ишлар бошлаб юборилди.

Мааҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйларда лифтлар тўлиқ ўрнатилди. Маҳалланинг 1,2 км кўчаларига цемент-бетон қоплмаси ётқизиш режалаштирилган бўлиб, 700 метр қисмидаги ишлар якунига етказилди. Режалаштирилган 2,5 км пиёдалар йўлакчасининг 1 350 метр қисми тўлиқ барпо этилди.

Шунингдек, 2 та болалар майдончаси қурилиши бошланганди ва кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, чиқиндиларни тозалаш, болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни буташ, оқлаш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site