Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокимининг топшириғидан сўнг Сурхондарё вилояти ҳокими | Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокимининг топшириғидан сўнг

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кеча Термиз шаҳридаги маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берган эди.

Бугун ушбу топшириқлар ижросига киришилди. Термиз шаҳри "Юлдуз" маҳалласида кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, чиқиндиларни тозалаш, болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни буташ, оқлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, ҳудуддаги ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, қурилиш чиқиндилари олиб чиқилди. Оқова сув тармоғидаги носозликлар бартараф этилиб, барқарор ишлаши таъминланди.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site