Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокими кейинги манзилда Қизириқ туманининг 2-сонли умум | Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокими кейинги манзилда Қизириқ туманининг 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, 2 та хорижий тил ва 1 та касб-ҳунар ўргатишни йўлга қўйиш бўйича қилинган ишлар билан танишди.

Ўқув жараёнларининг бориши, хорижий тилларни ўқитиш ва касб-ҳунар ўргатиш хоналарининг ташкил этилганлиги ҳамда жиҳозланиши кўздан кечирилди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбат қилиниб, дарс жараёнлари ва амалий машғулотларнинг сифатли ташкил этилиши, мавжуд муаммолар ҳақида уларнинг фикрлари тингланди.

Мактабда хорижий тилларни ўқитиш ва касб-ҳунар ўргатишни самарали йўлга қўйиш мақсадида китоблар жамланмаси, жиҳоз ва асбоб-ускуналар топширилди.

Масъулларга мактабдаги шароитларни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site