Get Mystery Box with random crypto!

Шеробод марказий деҳқон бозорида берилган топшириқлар ижроси ў | Surxondaryo viloyati hokimligi

Шеробод марказий деҳқон бозорида берилган топшириқлар ижроси ўрганилди

Ҳудудларда қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, берилган топшириқлар ижросини ўрганиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига келди.

Дастлаб, Шеробод тумани марказий деҳқон бозорида берилган топшириқлар ижроси ўрганилди. Топшириққа мувофиқ сув таъминоти лойиҳаси якунланган, йўл қурилишининг биринчи босқичи амалга оширилган. Бироқ, бозор атрофини тартибга келтириш охирига етказилмаганлиги танқид қилинди.

Бозор ҳудудини тартибга келтириш, автотураргоҳни кенгайтириш ишларини якунлаш, транспорт хизмати кўрсатувчи ва фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш топшириғи берилди.

Вилоят раҳбари шу ернинг ўзида фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Кўтарилган масалаларни батафсил ўрганиб, ҳал қилиш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.

Шеробод туманидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site