Get Mystery Box with random crypto!

Бойсунда 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди Бугун | Surxondaryo viloyati hokimligi

Бойсунда 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди

Бугун Бойсун тумани “Сайроб” маҳалласида лойиҳа қиймати 2,6 млрд сўм бўлган давлат-хусусий шерикчилик асосидаги 100 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Боғчанинг тантанали очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. “Сайроб” маҳалласида 3-7 ёшдаги 300 нафарга яқин болалар бўлиб, эндиликда уларнинг 100 нафари ушбу боғчада мактабгача таълимга қамраб олинади. Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида 20 та янги иш ўринлари яратилди.

Маълумот учун, бугунги кунда Бойсун туманида жами 93 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 20 таси давлат, 10 таси давлат хусусий-шерикчилик асосидаги ҳамда 63 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади. Мавжуд боғчаларда тумандаги 3-7 ёшдаги болаларнинг 59,2 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун тумани “Сайроб” маҳалласига ташрифи чоғида ушбу боғча қурилиши тўхтаб қолиш сабабларини ўрганиб, масъулларга муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорга қурилиш ишларини сифатли якунлаб, боғча фаолиятини бошлаш топшириғини берган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site