Get Mystery Box with random crypto!

Президент топшириғи ижроси: Сурхондарёда ёшлар билан ишлашнинг | Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент топшириғи ижроси: Сурхондарёда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими амалда

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашни янгича тизимда ташкил этиш бўйича белгилаб берилган топшириқларга асосан Сурхондарёда секторлар, ташкилот, идора, бошқарма ва олий таълим муассасалари раҳбарларига ёшлар бириктирилиб, улар билан манзилли ишлаш йўлга қўйилди.

Хусусан, Марказий банк Сурхондарё вилояти бошқармаси раҳбарига Денов туманидаги “Гулобод”, “Меҳнатобод”, “Ойбарак” ва “Ўртақишлоқ” маҳаллаларида яшовчи 50 нафар ёшлар бириктирилган. Вилоят ҳокими раҳбарлигида ёшлар билан янгича тизимда ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилиниб, Марказий банк вилоят бошқармаси раҳбарига бириктирилган ёшлардан 26 нафари билан қайта учрашиб уларнинг муаммоларини ўрганиб чиқиш ҳамда амалий ёрдам бериш топшириғи берилган эди.

Топшириққа асосан банк рахбарияти томонидан қайд этилган 26 нафар ҳамда қўшимча равишда 5 нафар ёшлар билан хонадонбай учрашилди. Ёшларни қийнаб келаётган муаммолари ҳамда таклифлари ўрганиш давомида тоифаларга ажратилиб олиниб, ҳар бир ёш билан алоҳида ишлаш юзасидан йўл харталари белгилаб олинди.

Ўрганишлар давомида, ёшларга уй-жойини таъмирлаш, даволаниш, дори-дармон, маиший техникалар олиш, ўзини ўзи банд қилиши учун тикувчилик дастгоҳи ва мотокултиватор ажратиш, ўқиш контракт тўлови, ногиронлик аравачаси билан таъминлаш ва бошқа масалалардаги муаммоларини ҳал этишда кўмак кўрсатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site