Get Mystery Box with random crypto!

Музработлик фермер республикада биринчи бўлиб ғалла режасини б | Surxondaryo viloyati hokimligi

Музработлик фермер республикада биринчи бўлиб ғалла режасини бажарди

Хабар берганимиздек, бугундан Сурхондарё вилоятида ғалла ўрим-йиғимига старт берилди. Мавсумнинг илк кунидан Музработ туманидаги “Аслиддин Алимов” фермер хўжалиги томонидан 2023 йил ҳосили учун уруғ сочилган 40 гектар майдондаги ғалладан юқори ҳосил тўпланишига эришилди ва ҳосилдорлик 63 центнерни ташкил этди.

Маълумот учун вилоятда 89 минг 325 гектар майдондаги ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш учун 141 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилган ва 283 та замонавий комбайнлар жалб қилинган. Ризқ-рўзимиз бўлган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари Музработ ва Жарқўрғон туманида бошланган бўлиб, бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич мавсумга старт берилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site