Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда ғалла ўрими бошланди Бугундан бошлаб Сурхондарё | Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёда ғалла ўрими бошланди

Бугундан бошлаб Сурхондарё вилоятида ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди. Хусусан, бугун эрта тонгдан Музработ ва Жарқўрғон туманларида ўрим-йиғим ишларига киришилди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғонлик Жамшидбек” фермер хўжалиги ғалла майдонида бўлиб, ўрим-йиғим жараёнларининг бориши билан танишди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида туман сектор раҳбарлари, отярдлар, фермер хўжаликлари вакиллари, комбайн ҳайдовчилари, хўжалик ишчилари билан учрашув ўтказилди.

Бошланган мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш, ғалла донларини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш лозимлиги таъкидланди ҳамда фаол ишчи ходимларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site