Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.98K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 22

2023-04-01 20:52:44
Бойсун туманида мурожаатлар тингланди, муаммоларга ечим изланди

Хабар берганимиздек, бугун Бойсун туманида сайёр қабул ўтказилди. Аҳоли муаммоларини тинглаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим излаш, кўтарилган масалаларни ҳал этиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда 116 нафар фуқаронинг 157 та масаладаги мурожаатлари тингланди.

Фуқаролар томонидан асосан электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви билан таъминлаш, ишга жойлашиш, даволаниш ва контракт пулларини тўлаш учун моддий ёрдам, тадбиркорлик учун кредит ажратиш каби масалалар ўртага ташланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 42 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар дастурлар ва бошқа йўналишларда орқали ечилиши тушунтирилди. Ижроси муддат, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.2K views17:52
Ochish/sharhlash
2023-04-01 17:33:41 Улуғбек Қосимов: “Аҳолини сифатли, арзон уй-жой билан таъминлаш Давлат раҳбари олиб бораётган халқпарвар сиёсатнинг устувор йўналишларидан биридир”

Хабарингиз бор, вилоятимизнинг 4 та ҳудудида, Ангор, Жарқўрғон, Сариосиё ва Бойсун туманларида 1 600 та кўп қаватли турар-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини ўз ичига олган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда. Бугун Бойсун туманига ташриф буюрган вилоят ҳокими туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида 7,8 гектар майдонда қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Уй-жойларнинг қурилиш ишлари 74 фоизга бажарилганлиги, маблағ ажратиш манбаси ҳал этилмаганлиги сабабли электр тармоқлари тортиш, йўл қуриш ишлари бошланмаганлиги, шунингдек, ичимик суви, оқова сув ва иссиқлик таъминоти учун тармоқ тортиш ишларида ҳам сусткашликка йўл қўйилаётганлиги танқид қилинди.

Давлат раҳбари юритаётган халқпарвар сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири аҳолини сифатли, арзон, барча қулайликларга эга уй-жой билан таъминлаш эканлиги таъкидланиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш, уй-жойлар қурилиши сифатини доимий назорат қилиш, маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда уй-жойларнинг таннархини камайтириш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, кўп қаватли уйларга электр тармоқларини тортиш ва йўл қуриш учун зарур маблағларнинг манбаси кўрсатиб ўтилиб, ишларни якунига етказиш бўйича масъулларга муддат белгиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.1K views14:33
Ochish/sharhlash
2023-04-01 17:33:34
Улуғбек Қосимов: “Аҳолини сифатли, арзон уй-жой билан таъминлаш Давлат раҳбари олиб бораётган халқпарвар сиёсатнинг устувор йўналишларидан биридир”

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.0K views14:33
Ochish/sharhlash
2023-04-01 15:58:05 Бойсунда дастурлар ижроси, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишилди

Президентимизнинг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 25 октябрдаги қарори билан қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида дастур қабул қилинган.

Дастурга асосан Сурхондарёда ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманида бўлиб, мазкур жараёнларнинг боришини ўрганди. Туманнинг “Тиллокамар” маҳалласида 2,8 км ичимлик сув тармоғи тортиш ҳамда ҳовуз қуриш, 2,6 км асфальт ётқазиш ишлари кўздан кечирилди.

Олиб борилаётган лойиҳалар масъуллар ва қурувчилар билан биргаликда кўриб чиқилди. Ишларни сифатли амалга ошириш, белгиланган муддатда ишга туришириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шу ернинг ўзида тиллокамарлик нуронийлар, аҳоли вакиллари билан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбат қилинди. Суҳбат якунида нуронийлар юрт тинчлиги, халқ фаравонлиги, бошланган ишлар ривожини сўраб дуога қўл очишди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари Бойсун туманидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4Р-105 “Дарбанд-Бойсун-Элбаён” автомобиль йўлининг “Қўшша тут” участкаси ҳудудидаги йўлнинг таъсир доирасига тушган дарахтлар ҳолати билан танишди. Масъулларга дарахт кўчатлари ва ниҳолларни махсус техникалар ёрдамида бошқа ҳудудга кўчириш, ободонлаштириш, аҳоли кайфиятига энг кўп таъсир қилувчи йўл қурилиши ишларини сифатли амалга ошириш топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.3K views12:58
Ochish/sharhlash
2023-04-01 15:58:05
Бойсунда дастурлар ижроси, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари билан танишилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.8K views12:58
Ochish/sharhlash
2023-04-01 15:09:58
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг март ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
4.8K views12:09
Ochish/sharhlash
2023-04-01 13:15:48 1 апрель – Халқаро қушлар куни: Термизда “Қушларни асрайлик” кўрик танлови ўтказилди

Кўпгина дунё мамлакатларида 1 апрель – “Халқаро қушлар куни” сифатида нишонланади. Бу кунда қушларни асраб-авайлаш, уларнинг табиат занжиридаги ўрни ва аҳамиятини ёш авлод онгига сингдиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади. Жумладан, сана муносабати билан юртимизда ҳам ҳар йили кўплаб тадбирлар ташкил этилади. Ўзбекистон фаунасида қушларнинг 19 туркумга оид 440 дан кўпроқ тури маълум бўлиб, айримлари ҳозирги кунда йўқолиб кетиш арафасига келган тур ҳисоблананиб, “Қизил китоб”га киритилган.

Бугун сана муносабати билан Термиз шаҳрида “Қушларни асрайлик” шиори остида тадбир ва кўрик-танлов ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ташкил этилган кўргазмалардаги қушлар турлари, иштирокчилар томонидан қушларни асрашга чорловчи расмлар танлови билан танишди.

Тадбирда “Санъат саройи” ҳудудидаги боғдаги дарахтларга қуш инлари ўрнатилди.

Маълумот учун, 1906 йил 1 апрель санасида “Қушларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро конвенсия” имзоланган. Бу дунё миқёсида қабул қилинган дастлабки экологик ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Шундан буён бу сана жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида экологик жамоатчилик ва аҳоли томонидан “Халқаро қушлар куни” сифатида нишонлаб келинади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.9K viewsedited  10:15
Ochish/sharhlash
2023-04-01 13:15:48
1 апрель – Халқаро қушлар куни: Термизда “Қушларни асрайлик” кўрик танлови ўтказилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.5K views10:15
Ochish/sharhlash
2023-03-31 23:55:29
Топшириқ ва ижро: Тикув дастгоҳлари манзилга етказиб берилди

Хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида бўлиб, қатор объектлар, жумладан, туманнинг “Орол” маҳалласида тадбиркор аёл Дилноза Бойниязованинг тикувчилик фаолияти билан танишиб, фаолиятни кенгайтириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида қўшимча тикув дастгоҳлари субсидия асосида етказиб берилишини айтган эди.

Белгиланган топшириқ бугунинг ўзида ижро этилиб, 15 та тикув дастгоҳлари манзилга етказилиб, ўрнатиб берилди. Эндиликда тадбиркор ушбу жиҳозлардан самарали фойдаланиб, қўшимча иш ўринларини яратиши ва ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаши талаб этилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.1K views20:55
Ochish/sharhlash
2023-03-31 23:32:03 Ҳудудлардаги ўрганиш ишлари Қумқўрғон туманида давом этди

Туманга вилоят ҳокимининг аввалги ташрифида Қизилқоя массиви “Бўстон” маҳалласида 16 нафар тадбиркорга ажратилган ер майдонида ташкил этилган ва фаолиятсиз бўлган иссиқхоналарни ишга тушириш топшириғи берилган эди. Бугун ушбу топшириқ ижроси жойида ўрганилди. Иссиқхоналардан фойдаланиш ҳолати, етиштирилаётган маҳсулотлар, яратилган иш ўринлари кўздан кечирилди.

Масъулларга иссиқхоналардан янада самарали фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштириш ҳажми ва иш ўринлари сонини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Кейинги манзилда туман марказидаги маданият бўлими биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишилди. Таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш ҳамда аҳолининг дам олиши, хордиқ чиқариши учун шароитлар яратишга эътибор қаратиш топшириғи берилди.

Шундан сўнг “Боғаро” маҳалласида қад ростлаши белгиланган 9 қаватли, ертўласида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд бўлган турар-жой массивини лойиҳалаш, ҳудудда бунёд этилаётган кўп қаватли уйларнинг пойдеворини қазиш ва қурилишга тайёрлаш ишлари кўздан кечирилди. Қурилиш метариаллари сифати ва нархига эътибор қаратиш, маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда уй-жойлар таннархини арзонлаштириш юзасидан масъулларга қатор вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.0K views20:32
Ochish/sharhlash