Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Qurilish
Taqdimotlar
Yirikloyihalar
Uyjoytopshirish
Taqdimot
Ishlabchiqarish
Sanoat
Loyihalar
Ishorinlari
All tags
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.98K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 21

2023-04-03 11:08:34
Янгиликлар 24 | Халқаро қушлар кунига бағишланган тадбирлар

1 апрель – Халқаро қушлар куни. Сана муносабати билан Термиз шаҳрида “Қушларни асрайлик” кўрик танлови ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.8K views08:08
Ochish/sharhlash
2023-04-03 08:08:39
Президент топшириғи амалда: токзорлар орасига дуккакли экинлар экилмоқда

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги “Устоз Элмурод Мингбоев” ва “Бўри бобо тайфизори” фермер хўжаликлари токзорларида озиқ-овқат экинлари парваришлаб, мўл ҳосил олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/469126

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.6K views05:08
Ochish/sharhlash
2023-04-03 05:38:33
Термиз шаҳридаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

“Шимолий“ сув ҳавзасидан Амир Темур ва Ибн Сино кўчаларида реконструкция ишларини тугатиш ҳамда ҳаракатдаги сув трассасига уланиши сабабли 2023 йилнинг 3 апрель куни соат 9.00 дан 4 апрель куни соат 10.00 га қадар Термиз шаҳридаги қуйидаги маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади:

● Турон;
● Саховат;
● Абдураҳмон Жомий;
● Дўстлик;
● Фарҳод;
● Эски шаҳар;
● Мажнунтол;
● Маърифат;
● Шодлик.

Сувсиз қолган ҳудудлар махсус сув ташувчи техникалар ёрдамида сув билан таъминланади.

“Ўзсувтаъминот“ АЖ Сурхондарё вилояти бўлими келтирилган ноқулайликлар учун узур сўрайди.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
9.9K views02:38
Ochish/sharhlash
2023-04-02 23:23:39 Олтинсой туманига ташриф тафсилотлари: Зиёратгоҳда эхсон тадбири, ток ораларидан самарали фойдаланиш юзасидан амалий семинар, янги ўзлаштирилган 500 гектар майдонда ташкил этилаётган узумзор

Ҳудудларга ташрифнинг навбатдаги манзили Олтинсой тумани бўлди. Туманга ташрифнинг илк манзили зиёратгоҳ бўлди.

Вилоят раҳбари нуронийлар, диний соҳа вакиллари ва жамоат фаоллари билан “Хўжа Ҳасан Илғорий” зиёратгоҳида бўлди. Бу ерда жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Йиғилганлан юрт тинлиги, ободлиги ва фаравонлиги, бошланган ишлар ривожи, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг мўл-кўлчилиги, миришкор деҳқонларимиз ишларига барокат сўраб дуога қўл очишди.

Олтинсойнинг қишлоқ хўжалиги ерларининг каттагина қисмида узумзорлар мавжуд. Ҳозирги кунда токзорлар оралиғи фойдаланиш тўлиқ йўлга қўйилмаган. Бу эса ўз навбатида ернинг самарасиз фойдаланилишига олиб келмоқда. Шу мақсадда “Устоз Элмурод Мингбоев” ва “Бўри бобо тайфизори” фермер хўжаликлари токзорларида семинар ўтказилди. Семинарда ушбу фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилаётган, токзорлар оралиғида соя, нўхот, мош каби дуккакли экинлар экиш жараёнлари кўздан кечрилди. Токзор оралиқларини ишсиз фуқароларга бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, кейинги манзилда ҳам токзорлар оралиғига пиёз ва бошқа турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ишлари кўздан кечирилди. Тажрибани оммалаштириш вазифаси қўйилди.

Обшир маҳалласидаги 500 гектар майдон ўзлаштирилиб, сув тармоғи тортиб еелинмоқда. Янги ўзлаштирилган майдонда Олтиариқ тажрибаси асосида токзорлар ташкил этилмоқда. Ҳудуд билан танишган вилоят раҳбари токзорлар оралиғидаги бўш ер майдонларини ишсиз фуқароларга ажратиб бериш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш топшириғини берди.

Ҳудудга ташриф якунида аҳоли вакиллари билан суҳбат қилинди. Улар Давлат раҳбарининг халқпарвар сиёсати самараси ўлароқ, маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли ишларни эътироф этиб, миннатдорчилик билдиришди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
9.1K views20:23
Ochish/sharhlash
2023-04-02 23:23:35
Олтинсой туманига ташриф тафсилотлари: Зиёратгоҳда эхсон тадбири, ток ораларидан самарали фойдаланиш юзасидан амалий семинар, янги ўзлаштирилган 500 гектар майдонда ташкил этилаётган узумзор

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
8.5K views20:23
Ochish/sharhlash
2023-04-02 22:33:14 Денов туманига ташриф тафсилотлари: Дала майдонлари, йўллар таъмири, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ишлари ва бошқа объектлар кўздан кечирилди

Бугун ҳудудларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Денов туманида бўлди. Жумладан:

Тумандаги фермер хўжаликлари томонидан дала четларидаги бўш майдонлардан самарали фойдаланиш ҳолати билан танишилди. Бу борада Ғалаба массивидаги “Денов олтин ерлари” фермер хўжалиги дала четларига тут ва ток кўчатлари, полиз экинлари экиш, паррандачилик, қуёнчилик ва асаларичиликни йўлга қўйилганлиги ва Охунбобоев ҳудудидаги “Шавкатбек Дилшодбек Абдуллаев” фермер хўжалигида ғўзага биринчи култиватор ишлари, агротехник тадбирларнинг бориши кўздан кечирилди. Мазкур фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилган ишларни намуна сифатида бошқа ҳудудларда амалга ошириш, ариқ ва зовурларни тозалаш, ишларни сифатли амалга ошириш топширилди;

Туманнинг Шароф Рашидов кўчасида йўл қурилиши, ичимлик суви ва канализация тармоғини тортиш ишлари кўздан кечирилди. Ҳудудда йўл қурилишида кўп йиллик дарахтлар мавжудлиги ишларни тўлиқ амалга оширишда ҳалақит бераётган ҳолати жойида кўрилди. Масъулларга лойиҳани ўзгартирган ҳолда кўп йиллик дарахтларни кесмасдан, бошқа ҳудудга ўтказмасдан йўл қуриш, кўча бўйлаб тозалаш ишларини олиб бориш, йўл ёқаларига райҳон экиш ишларини амалга ошириб, жорий йилнинг 9 май кунига қадар фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилди;

Кейинги манзилда сектор раҳбарларига бириктирилган маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Жумладан, 1-сектор раҳбарига бириктирилган “Дунётепа” ва 3-сектор раҳбарига бириктирилган “Чуқурқишлоқ” маҳаллаларидаги ишлар кўздан кечирилди. Тупроқ йўлларни тошлаш, ариқ ва зовурларни қазиш, таъмирланиши белгиланган асфальт ишларининг тўхтаб қолганлиги танқид қилинди. Сектор раҳбарларига бириктирилган маҳаллада штаб ташкил этган ҳолда ишларни тизимли йўлга қўйиш, йўлларни таъмирлаш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли фаровонлигига хизмат қиладиган бошқа тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилди;

Денов туманидаги йўллар ёқасида айрим экилган дарахт кўчатлари номига экилгани, парвариши йўлга қўйилмаганлиги кескин танқид қилинди. Масъулларга хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар билан вазифалар белгилаб берилди ва масалага совуққонлик билан қараганларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиниши таъкидланди.

Денов туманида шунингдек, бошқа йўналишлардаги ишлар ҳам кўриб чиқилиб, масъулларга амалга ошириладиган вазифалар, топшириқлар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.5K views19:33
Ochish/sharhlash
2023-04-01 22:00:57 Давлат раҳбарининг ташаббуси амалда: Сурхондарёда ҳар куни ифторликлар ўтказилмоқда

Жорий йил 13 март куни Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллаларда кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларни оғирини енгил қилиш ташаббусини илгари суриб, бу борада диний соҳа вакилларига тавсияларини берган эди.

Хайру-барокат ойи – Рамазон ойининг илк кунидан бошлаб Термиз шаҳри ва туманлардаги тўйхоналар, хонадонларда нуроний отахон ва онахонлар, рўзадорлар иштирокида ифторликлар ўтказиб келинмоқда.

Бугун ҳам шундай саховат тадбирларининг навбатдагиси Термиз шаҳри “Байналминал” маҳалласидаги оилаларнинг бирида ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят бош имом хатиби ҳамда шу маҳаллада яшовчи бир гуруҳ фуқаролар иштирок этишди.

Ифторликда жонлиқ сўйилиб, имомлар томонидан қуръон тиловат қилинди. Якунда шундай муборак ойда юртимизга тинчлик, осойишталик, Ватанимиз ободлиги ва оилалар фаравонлигини сўраб дуо қилинди.

Вилоятимиз бўйлаб бу каби хайрли ишлар Рамазон ойи охирига қадар давом этади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
7.3K views19:00
Ochish/sharhlash
2023-04-01 22:00:57
Давлат раҳбарининг ташаббуси амалда: Сурхондарёда ҳар куни ифторликлар ўтказилмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.9K views19:00
Ochish/sharhlash
2023-04-01 21:44:48 Бойсунда сел, сув тошқини ва кўчки мавжуд ҳудудларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

Сурхондарё вилояти ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Бойсун туманида баҳор-ёз ойларида сел, сув тошқинлари ва кўчки мавжуд ҳудудларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ФВДқТ хизматлари иштирокида дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Ўқув машқида дастлаб Бойсун туманида ташкил этилган механизация йиғма командасининг махсус муҳандислик техникалари ва шахсий таркибининг саф кўриги ўтказилди. Саф кўригида жами 35 та муҳандислик техникалари ва 120 нафар шахсий таркиб иштирок этди.

Бойсун туманида жойлашган "Ширинобод" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Ҳонгаронсой" сойининг қирғоқларини мустаҳкамлаш, сой ўзанини тозалаш ҳамда тўпланиб қолган қум-шағаллар ушбу маҳалладаги ички кўчаларни таъмирлашга сарфланди.

Махсус тактик ўқув машқлар ва амалий ишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.0K views18:44
Ochish/sharhlash
2023-04-01 21:44:48
Бойсунда сел, сув тошқини ва кўчки мавжуд ҳудудларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.6K views18:44
Ochish/sharhlash