Get Mystery Box with random crypto!

Сабзипояликларнинг ўрик етиштириш тажрибаси оммалаштирилади Т | Surxondaryo viloyati hokimligi

Сабзипояликларнинг ўрик етиштириш тажрибаси оммалаштирилади

Термиз тумани “Солиобод”, “Сабзипоя” ва “Гулистон” маҳаллалари аҳолиси томонидан етиштириладиган эртапишар, ҳосилдор ўриклар нафақат юртимиз, қўшни давлатлар харидорларини ҳам доимо қизиқтириб келган.

Бугун вилоят ҳокими “Сабзипоя” маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди. Нуронийлар, маҳалла фаоллари ва мутасаддилар иштирокидаги суҳбатда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасида қилинган ишлар эътироф этилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари маҳалланинг ўрик етиштириш тажрибасини оммалаштириш, хонадонлардаги томорқаларда 3 млн дона кўчат етиштириш, 5 минг гектардан ортиқ майдонда ўрик боғлари ташкил этилишини таъкидлади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site