Get Mystery Box with random crypto!

Жарқўрғон туманида вилоят ҳокими раҳбарлигида ҳуқуқни муҳофаза | Surxondaryo viloyati hokimligi

Жарқўрғон туманида вилоят ҳокими раҳбарлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, туман мутасаддилари, маҳаллалардаги “Бешлик” иштирокида мавжуд криминоген вазият, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Вилоят кўрсаткичида Жарқўрғон тумани салбий кўрсаткичлари билан олдинги ўринларда турганлиги кескин танқид қилинди. Масъулларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қилиниши лозим бўлган келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шунингдек, туманда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ишлари ҳам таҳлил қилиниб, бу борада туман мутасаддиларига тегишли вазифалар юкланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site