Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманининг “Дўстлик” маҳ | Surxondaryo viloyati hokimligi

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманининг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Шеробод Шер Барака” савдо мажмуасида бўлиб, савдо дўконлари ва маҳсулотлар нархлари билан танишди ҳамда сотувчи ва харидорлар билан мавжуд муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

Шундан сўнг бозорни тартибга келтириш, тозаликни сақлаш, маҳсулотлар сотуви нуқталарини тартиб билан жойлаштириш, савдо мажмуасидаги дўконларни тўлиқ ишга тушириш, сотувчи ва харидорлар учун етарли шароит яратиш масалалалари муҳокама қилиниб, туман мутасаддилари ва алоқадор ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site