Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёдаги 1 580 та ижтимоий соҳа объектларида ДХШ асосида | Surxondaryo viloyati hokimligi

Сурхондарёдаги 1 580 та ижтимоий соҳа объектларида ДХШ асосида иситиш тизими йўлга қўйилади

Музработ туманидаги 7-сонли мактабда Давлат хусусий шерикчилиги асосида иситиш тизими намунали тартибда йўлга қўйилган. Вилоят ҳокими бугун ушбу мактабда бўлиб, иситиш тизимининг ишлаш ҳолати, унинг қулайликлари билан танишди.

Шу ернинг ўзида вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларида ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича лойиҳа тақдимотлари ўтказилди. Унга кўра вилоятдаги 1 580 та, шундан 886 та мактаб, 389 та боғча, 262 та тиббиёт ва 43 та бошқа объектларида тизим йўлга қўйилади.

Модернизация қилинадиган қозонхоналарнинг кафолат муддати 15 йил бўлиб, бу ҳозирги қозонхоналардан кўра уч карра кўп муддат хизмат қилади. Ўз навбатида иситиш жараёнларидаги харажатлар деярли каррасига камайишага эришилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site