Get Mystery Box with random crypto!

Жарқўрғон туманида сувчилар билан учрашув ўтказилди Вилоят ҳо | Surxondaryo viloyati hokimligi

Жарқўрғон туманида сувчилар билан учрашув ўтказилди

Вилоят ҳокими Жарқўрғон тумани “Исмоилтепа зироатчи” ҳудудидаги “Termiz jayxun cluster” MCHJ пахта майдонида тумандаги кластер ва фермер хўжаликлари сувчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ерни уруғ экишга тайёрлашдан токи ҳосил пишиб етилгунига қадар кечани-кеча, кундузни-кундуз демай суғориш ишларини олиб бораётган сувчиларнинг машаққатли меҳнатлари эътироф этилди ҳамда уларга велосипедлар топширилди.

Жарқўрғон туманига ташрифда ҳам дала четларида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site