Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев табиатни муҳофаза қилишга қаратилган | Surxondaryo viloyati hokimligi

Президент Шавкат Мирзиёев табиатни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Табиий муҳитни асраб-авайлаган ҳолда, қўриқхона ва питомникларда экотуризмни, ов хўжаликларида овчилик туризмини ривожлантириш мумкин. Шу боис табиат масканларига сайёҳларни жалб қилиш, ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш учун питомниклар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, ҳар бир туман ва шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади. Шунга асосан, ҳудудларнинг ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилиб, мансабдор шахслар ишига баҳо бериб борилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site