Get Mystery Box with random crypto!

Асаларичилар меҳнатининг эътирофи: Сариосиёда асаларичилар бил | Surxondaryo viloyati hokimligi

Асаларичилар меҳнатининг эътирофи: Сариосиёда асаларичилар билан учрашув ўтказилди

Кейинги йилларда юртимизда ривожланиб бораётган соҳалардан бири бу асаларичилик ҳисобланади. Бу йўналиш айниқса, Сариосиё туманида яхши йўлга қўйилган.

Бугун вилоят ҳокими Сариосиё туманида бўлиб, асаларичилик фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди. Уларнинг қадим минг йилликлардан буён сақланиб келаётган соҳадаги тажрибаси, асалариларни боқиш, асал етиштириш ва йиғиштириб олиш жараёнлари билан танишилди.

Соҳада илғорлик кўрсатиб келаётган тадбиркорларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Тадбир якунида дала четлари, боғларда гулларни чанглатиш учун асалари уяларини жойлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилиб, масъулларга келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site