Get Mystery Box with random crypto!

​Бугун буюк соҳибқирон, адолат ва қудрат соҳиби Амир Темур тав | Surxondaryo viloyati hokimligi

Бугун буюк соҳибқирон, адолат ва қудрат соҳиби Амир Темур таваллудига 687 йил тўлди

Мен ҳамиша шукур айтдим Парвардигорга,
Қодир Аллоҳ ойдин қилди йўлимни доим.
Забт айласам қай бир замин, қай мамлакатни
Худойимнинг хоҳишига таяндим мудом.
Ҳатто йироқ юлдузларнинг феъли қандоқ деб,
Тинглаганман қуръачию мунажжимларни.
Турфа дину эътиқодга ибодат қилган
Неча-неча қавмларни ҳукмимга олдим.
Муҳаммаднинг яловини кўтардим баланд.

***
Жангу жадал орасида фурсат топган чоқ
Битик қилдим қоидаю амалларимни.
Мен уларни атаганман Тузукот дея.
Умидворман, келажакда бу тузукларим
Асқотгайдир салтанату авлодларимга.
Тожу тахтни мендек узоқ сақлай десангиз,
Қиличингиз ўйлаб чекинг, бўлинг ҳамжиҳат.
Шунқорларим, адолатни дастур қилингиз,
Энг аввало, Ватан ила, Миллатни асранг.


Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмасидан

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site