Get Mystery Box with random crypto!

Навбатдаги тадбиркорлар қабули Термиз туманида бўлиб ўтди Буг | Surxondaryo viloyati hokimligi

Навбатдаги тадбиркорлар қабули Термиз туманида бўлиб ўтди

Бугун вилоят ҳокими табиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаш, масъуллар иштирокида ўрганиб чиқиш ва ечим топиш мақсадида навбатдаги “Тадбиркорлар қабули”ни Термиз туманида жойлашган Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти биносида ўтказди.

Унда! 38 нафар тадбиркорнинг 43 та масаладаги муаммо, шикоят ва мурожаатлари ҳамда янги лойиҳалар юзасидан ташаббуслари тингланди. Келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди.

“Тадбиркорлар қабули”да иштирок этиш истагида бўлганлар қуйидаги телефон рақамларига ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача мурожаат қилишлари мумкин:

(+99876) 225 12 37;
(+99891) 585 02 42;
(+99890) 645 53 80.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site