Get Mystery Box with random crypto!

Боботоғда 10 минг гектарда писта плантацияси ташкил этилмоқда | Surxondaryo viloyati hokimligi

Боботоғда 10 минг гектарда писта плантацияси ташкил этилмоқда

Бугунги ҳудудларга ташрифнинг навбатдаги манзили Узун тумани Боботоғ массиви бўлди. Вилоят ҳокими “Боботоғ” ўрмон хўжалигида 10 минг гектар ер майдонида писта ва қатор оралиқларида коврак доривор ўсимлиги плантациясини ташкил этиш лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Ҳозирда 1 минг гектар майдонда писта ва коврак кўчатлари экиб бўлинган. Қатор оралиқларидан доривор ўсимликлар етиштиришнинг йўлга қўйилиши, лойиҳанинг самарадорлигини янада оширади ва бир гектар майдоннинг ўзидан 120 млн доллар фойда олиш имконини беради.

Лойиҳанинг умумий қиймати 11,7 млрд сўм бўлиб, шундан, 1 минг гектар учун 1,17 млрд сўм “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалиги маблағлари ҳисобидан, қолган 9 минг гектар учун 10,504 млрд сўм маблағлар тадбиркорлар ҳисобидан амалга оширилади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушиши натижасида 2 мингта иш ўрни яратилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site