Get Mystery Box with random crypto!

Навбатдаги 'Сиёсий-маърифат соати' бўлиб ўтди Ўзбекистон Респ | Surxondaryo viloyati hokimligi

Навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этди.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар томонидан ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Ёшлар форуми - 2021, давлат хизматчиларининг этикаси мавзуларига тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Мазкур ўқув соатини ҳавола https://bit.ly/3e181Ba орқали томоша қилишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati

Facebook | Instagram | YouTube | Web-site