Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.32K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 125

2022-08-30 21:23:09
Бойсунда халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилди

Бугун, 30 август куни Бойсун туманининг Сайроб маҳалласида спортнинг вело ва югуриш турлари бўйича халқаро марафон ўтказилди. Марафонда вилоятимиз ҳамда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган спортчилар ўзаро беллашди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган халқаро хайрия марафони якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

Вело марафон:
-ўрин
– Азимбек Абдуллаев (Тошкент вилояти);
-ўрин – Алламурод Раҳмонов (Қумқўрғон тумани);
-ўрин – Раман Исломов (Термиз шаҳри).

Югуриш марафони:
-ўрин
– Шоҳруҳ Давлатов (Сариосиё тумани);
-ўрин – Евгений Фадеев (Термиз шаҳри);
-ўрин – Муродали Сатторов (Бойсун тумани), Шарофиддин Холмирзаев (Термиз шаҳри).

Ғолиблар 1000 АҚШ доллари, 2-ўринга 500 АҚШ доллари, 3-ўрин соҳибларига 300 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.6K views18:23
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:45:25
Термиз шаҳридаги Санъат саройи амфитеатрида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоятнинг асосий байрам тантаналари бўлиб ўтди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.9K views17:45
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:10:40
Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилиши маросимида бир қатор фуқаролар муносабат билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.2K views17:10
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:05:18
Сурхондарёда ҳарбий хизматчиларга янги хонадонлар калитлари топширилди

Мамлакатимизда ҳарбий хизмат нуфузини юксалтириш ва Қуролли Кучларимиз жанговар шайлигини янада ошириш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай эътибор вилояти марказидан олис бўлган Шеробод туманида жойлашган ҳарбий қисмда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларга қаратилди.

Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун 32 хонадондан иборат янги уйларнинг калитлари тантанали тарзда топширилди.

Очилиш маросимида Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник П.Сативалдиев, вилоят хокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Меҳмонлар янги хонадонларга эга бўлган ҳарбий хизматчилар уйларига кириб, шароитлар билан танишди. Замонавий лойиҳалар асосида қурилган, икки ва уч хонадан иборат бўлган бу уйларда ҳарбий хизматчиларнинг фаровон турмуш кечириши учун барча қулайликлар яратилгани эътироф этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.8K views09:05
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:25:03 Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан юклаб берилади

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.3K views08:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 11:00:02 Қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

— Термиз тумани ҳокимлиги бош юристконсульти;

—Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги хузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойихаларини амалга ошириш агентлигининг "Сурхондарёсувқурилишинвест" давлат муассасаси бош мутахассиси;

— Бойсун тумани ҳокимлиги девонхонаси 1-тоифали мутахассиси;

— Бойсун туман ҳокимлиги бухгалтерияси ҳисобчиси;

— Бойсун тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими Оилавий, маънавий - ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий реаблитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича етакчи мутахассиси;

— Бойсун туман ҳокимлиги инвестиция ва ташқи савдо мажмуаси бош мутахассиси;

— Шеробод туман қурилиш бўлими Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этиш устидан назорат бўйича инспектори;

— Шўрчи тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири;

— Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси Агроинспекциянинг Сурхондарё вилояти бошқармаси Маъмурий амалиёт бўлими бош инспектори;

— Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўлими бош мутахассиси;

— Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ўрмон устаси;

— Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ўрмон устаси;

— Термиз туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари-ишга жойлаштириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи;

— Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ўрмончи;

— Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси Агроинспекциянинг Ангор туман бўлими катта инспектори;

— Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Узун тумани бўлими Пенсия,нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Бош ҳуқуқий маслаҳатчиси;

— Термиз туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси;

— Шўрчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Ҳайвонлар соғлиғини сақлаш, ташхис ишлари ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги бўйича мутахассиси;

— Сариосиё тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси;

— Президент таълим муассасалари агентлигининг Сурхондарё вилояти худудий бўлими услубчиси;

— Президент таълим муассасалари агентлигининг Сурхондарё вилояти худудий бўлими услубчиси;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 8 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.8K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 22:47:18 Ижтимоий соҳаларда фаолият юритаётган 135 киши давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони билан:
Анваров Исмоил Бойқулович - Бандихон туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, бахши

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Абдуллаев Рамазон Бобомуродович - Бойсун туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

«Дўстлик» ордени билан:
Усманов Юлдаш - «Булбулигуё» фольклор-этнографик халқ ансамбли аъзоси
Шукуров Эшқабил Жураевич - «Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.3K views19:47
Ochish/sharhlash
2022-08-29 22:29:08 Президент ҳарбийлар ва орган ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

“Жасорат” медали билан:
Имомов Собир Туракулович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Сурхондарё вилояти бўйича махсус отряди гуруҳ командири – бош мутахассис

“Шуҳрат” медали билан:
Жумаев Шуҳрат Аллабердиевич - Сурхондарё вилояти Шеробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Нуркобилов Отабек Йўлдошевич - Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Термиз шаҳри фавқулодда вазиятлар бўлими йўриқчи-қутқарувчиси
Халбаев Хуршид Холжигитович - Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.0K views19:29
Ochish/sharhlash
2022-08-29 22:10:26 Давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

Президент фармонига кўра, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун давлат хизматчилари, тадбиркорлар ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди. Улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан
Чутпулатов Чори Эргашевич - Жарқўрғон туманидаги «Жарқўрғон» фермер хўжалиги бошлиғи

«Дўстлик» ордени билан
Мирзакулова Ўлмас Абдурасуловна - Термиз шаҳридаги «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси
Тулякова Робия - Сурхондарё вилояти «Бувижонлар» мактаби раиси

«Жасорат» медали билан:
Тўхтаева Ражабой Каримовна - Бойсун туманидаги ҳунарманд-тўқувчи

«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар):
Холиярова Бибигул - Ангор тумани

«Шуҳрат» медали билан:
Маматмуротов Шерали Холмўминович - Бандихон тумани «Обод турмуш» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.9K views19:10
Ochish/sharhlash
2022-08-29 18:11:36
Эртага Бойсунда халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилади

Бойсун туманидаги “Узундара” археология ёдгорлигини янада кенг тарғиб этиш
мақсадида 2022 йилдан бошлаб ҳар уч йилда бир маротаба август ойининг учинчи ҳафтасида “Юнон-Бақтрия” халқаро хайрия марафонини ташкил этиш белгиланган.

Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 30 август куни Бойсун туманидаги Сайроб маҳалласида спортнинг вело ва югуриш турлари бўйича халқаро марафон ўтказилади.

Мусобақа ғолиблари ҳар бир тур бўйича қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:
-ўрин – 1000 АҚШ доллари;
-ўрин – 500 АҚШ доллари;
-ўрин – 300 АҚШ доллари.

Мусобақада қатнашиш истагидаги спортчи ва ҳаваскорларни бугун, 30 август куни соат 8:00 га қадар:

+998997473488, +998901359955, +998996799780, +9989366379977 телефон рақамларига телеграм орқали исм-шарифи, телефон рақами, паспорти ёки гувоҳномаси фото нусхаси, қайси маҳалла номидан иштирок этиши тўғрисида маълумот қолдиришлари сўралади. Қатнашувчиларнинг ёши ва жинси чегараланмаган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.1K views15:11
Ochish/sharhlash