Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.32K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 120

2022-09-11 09:26:18
Афғонистонлик Абдулла Меҳмонгелди ўғли: “Бир дарёнинг икки қирғоғидаги бир халқмиз”

Батафсил
: https://uza.uz/uz/posts/406338
3.5K views06:26
Ochish/sharhlash
2022-09-11 07:43:16
Ахборот 24 | Сурхондарёда маданият ва санъат фестивали старт олди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.8K views04:43
Ochish/sharhlash
2022-09-10 22:55:23
Ўзбекистондан афғон халқига 58 тоннали навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди (фото).

Батафсил — http://dy.uz/JYYYF
4.3K views19:55
Ochish/sharhlash
2022-09-10 21:25:08
Афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик юклари ортилган автомашиналари Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилди.

Бу галги кўрсатилган ёрдам аввалгиларидан фарқли равишда, оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларнинг ўзларига тарқатилди.

420 та оилага мўлжалланган инсонпарвалик ёрдами таркибида 50 килограмдан ун, 25 килограмдан гуруч, 10 килограмдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша маҳсулотлари мавжуд.

Инсонпарварлик юклари 11-12 сентябрь кунлари қўшни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.3K views18:25
Ochish/sharhlash
2022-09-07 19:51:00
Оналик ва болаликни муҳофаза йўлида халқаро ҳамкорлик

Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Руминия ҳукумати тақдим этган тиббий жиҳозларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

https://uza.uz/posts/405353

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.1K views16:51
Ochish/sharhlash
2022-09-07 19:27:42 Қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

— Шўрчи тумани мактабгача таълим бўлими Мутахассис жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича методисти;

— Шўрчи тумани ҳокимияти Оилавий, маънавий - ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича етакчи мутахассиси;

— Ангор тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими Маҳалла институтини ривожлантириш, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этиш, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича етакчи мутахассиси;

— Бандихон тумани мактабгача таълим бўлими бухгалтери;

— Термиз тумани мактабгача таълим бўлими иқтисодчиси;

— Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат мехнат инспекцияси Давлат меҳнат техник инспектори;

— Агроинспекциянинг Шеробод туман бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Ангор тумани Карвон мфй Ҳоким ёрдамчиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Агроинспекциянинг Музрабод туман бўлими Катта инспектори;

— Термиз тумани мактабгача таълим бўлими Таълим тарбия сифатини таъминлаш ва методик ҳизматини ташкил этиш шўъбаси методисти;

— Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси Кадрлар бўлими Бош мутахассиси;

— Бойсун тумани мактабгача таълим бўлими бухгалтери;

— Бандихон туман ҳокимлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази маҳаллаларда молиявий кўмак дастурларини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 16 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.5K views16:27
Ochish/sharhlash
2022-09-07 16:00:10
Мурожаат ва ижро: Зафарга савдо нуқтаси қуриб берилди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг жорий йил 23 июль куни Ангор туманида бўлиб ўтган учрашувида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган болалар муаммоларини тинглаб, уларга ечим излаганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Жумладан, туманнинг "Қорасув" маҳалласида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Зафар Тошмуродов вилоят ҳокимидан енгил конструкцияли савдо нуқтаси қуриб, аҳолига компьютер хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиши учун ёрдам сўраган эди.

Унинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, енгил конструкцияли савдо нуқтаси қуриб берилди ҳамда компьютер хизматларини йўлга қўйиши учун зарур техник воситалар билан таъминланди.

-Менга кўрсатилган ёрдам учун ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди З. Тошмуродов. - Ҳаётга қизиқишим ортди, атрофдагиларга оз бўлса-да ёрдамим тегаётганидан хурсандман. Юртимизда ёшларга яратилаётган имконият учун Президентимизга катта раҳмат.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.6K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-09-07 12:40:04
Тоғлардаги Бухоро қўйи фотоқопқонга тушди

Сурхондарё вилоятидаги “Сурхон” давлат қўриқхонасига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўрнатган фотоқопқонга йўқолиб кетиш арафасида турган ноёб жонивор – Бухоро қўйи муҳрланиб қолди.

Мутахассисларнинг айтишича, Қизил китобга киритилган Бухоро қўйи Бойсунтоғ, Кўҳитанг, Боботоғ ва Ҳисор тоғ тизмаларида тарқалган. Шунингдек, бу жониворни Тожикистон, Туркманистон, Жанубий Европа, Кавказорти, Ғарбий Осиё, Ҳиндистон ва Покистонда ҳам учратиш мумкин.

Бухоро қўйи тоғ даштларининг сийрак арчазор қисмларида тўда бўлиб яшайди. Икки мингинчи йилларда кескин камайиб кетган. Тошкент ва Термиз ҳайвонот боғи ҳамда “Жайрон” экомарказида кўпайтириш чоралари кўрилмоқда. “Сурхон” давлат қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Овлаш таъқиқланган.

https://uza.uz/posts/405179

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.2K views09:40
Ochish/sharhlash
2022-09-07 10:13:02
Тафсилот | Сурхондарёда чорвачилик қўллаб-қувватланмоқда

Вилоятда 1 миллион 310 минг бошдан ортиқ йирик шоҳли, 2 миллион 500 минг бошга яқин майда шоҳли чорва моллари ҳамда 4 миллион 600 мингдан зиёд парранда парваришланмоқда.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятда:
89 минг тонна гўшт;
435 минг тонна сут;
274 миллион дона тухум маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Кўрсатувда Термиз туманида жойлашган “Наврўз” наслчилик чорвачилик мажмуаси фаолияти ҳақида ва вилоятда чорвачиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида сўз боради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.9K views07:13
Ochish/sharhlash
2022-09-07 08:45:38 Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов ҳамда Қизириқ туманининг собиқ ҳокими И.Юсупов, тумандаги кластер вакили Х.Х.ларнинг жорий йилнинг 17 январь куни бўлиб ўтган суҳбатидан кесиб олиниб, бошқа овозлар қўшилган ҳолда монтаж қилинган аудиоёзув муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мулоқотдан қарийб 9 ой ўтгандан сўнг интернет тармоғига сиздирилаётган мазкур аудиоёзувнинг 2:07-дақиқасидан 2:10 дақиқасигача бўлган қисмидаги ўта ҳақоратли сўзлар вилоят ҳокимига тегишли эмас. Бўлиб ўтган суҳбатга гувоҳ бўлганлар буни тасдиқлайди. (Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматида асослар мавжуд.)

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги “Сурхондарё вилоятида замонавий агросаноат кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Қизириқ туманида хорижий инвестициялар иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил қилинган пахта- тўқимачилик кластери ўз мажбуриятларини бажармай белгиланган лойиҳаларни амалга оширмасдан келган.

Натижада туманда 2020 йилда 10,5 минг нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги соҳасида банд бўлган бўлса, муҳокама қилинган вақтда (2021 йил якуни бўйича) 4 минг нафар фуқаро мазкур соҳага қамраб олиниб, уларнинг 6,5 минг нафари ишсиз қолдирилган. Бунинг оқибатида туманда хорижий давлатларга иш излаб кетганлар сони ошган.

Шунингдек, кластер томонидан 2022 йил баҳорги дала ишларида қатнашиши белгиланган 262 та чопиқ трактори ва култиваторлар ҳамда 102 та чигит экиш сеялкаларини таъмирлаш ишлари амалга оширилмай, ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Вилоят ҳокими юқоридаги ҳолатларни таҳлил қилиш жараёнида асабий ҳолатда қўпол сўзлар ҳам ишлатиб юборган. (аудиоёзувнинг 2:07-дақиқасидан 2:10 дақиқасигача бўлган ҳолат бундан мустасно).

Таъкидлаш жоизки, ушбу муҳокамалардан сўнг кўтарилган муаммоли масалалар бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳудуд ривожи учун жон куйдираётган вилоят ҳокимининг овозини ёзиб олиб, монтаж қилиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали уни ёмонотлиқ қилишдан, раҳбарият кўзига ёмон кўрсатишга уринишдан кимлардир манфаатдор бўлиши мумкин. Тасаввур қилайлик, бир оила бошлиғи фарзандини оила учун бирон муҳим ишнинг уддасидан чиқолмай уни орқага тортгани учун жаҳл устида койиди. Худди шундай, беш ёки ўн эмас, қарийб уч миллион кишининг манфаатини таъминлашга масъул раҳбар ҳам вақтида амалга оширилмаган иш учун жиддий толиққани сабаб беихтиёр масъулларга қаттиқ гапириб юборган бўлиши мумкин. Бу сўзларни монтаж қилиб, тармоқда тарқатиш билан шуғулланиш орқали раҳбарнинг ишчанлик қобилиятига таъсир этмоқчи бўлаётганлар ўзларини бугунги ислоҳотларга хайриҳоҳ шахс, дея аташга ҳақли эмаслар, бизнингча.

Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига монтаж қилингани аниқ сезилиб қолган бу аудиоёзувни тарқатган кимсалар ҳаракатида ғаразли ниятлар борлигини маълум қилиб, бундан тўғри хулоса чиқаришларини, чалғимасликларини сўраб қоламиз.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
10.5K views05:45
Ochish/sharhlash