Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.32K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 121

2022-09-06 17:23:57 Kundalik.com ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинган таълим ресурси саналади

Kundalik.com — рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфлашнинг олди олинади.

Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Шу билан бирга тизим интернет тармоғи етиб борган ва яхши алоқа сифати таъминланган ҳудудлардаги мактабларгагина жорий қилинган. Табиийки, интернет алоқаси мавжуд бўлмаган (масалан, тоғли қишлоқлар) ҳудудлардаги мактаблар анънавий кундалик дафтарларидан фойдаланиши давом этмоқда.

Kundalik.com мажбурийми?

Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу эса ўқув жараёнларига алоқадор барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.

Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчининг вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Мисол сифатида айтиш лозимки, қатор ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.

Тизимга аъзо бўлиш нархи қанча?

Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.

Мазкур электрон кундаликнинг нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган ҳамда йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.

Ота-оналар учун қандай қулайликлари бор?

Таъкидлаш лозимки, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда:

• фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
• дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
• эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.9K views14:23
Ochish/sharhlash
2022-09-06 11:33:10
Сурхондарёда янги ихтисослаштирилган мактаблар иш бошлади

https://uza.uz/uz/posts

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.8K views08:33
Ochish/sharhlash
2022-09-06 11:13:35
Сурхондарё вилояти бўйича 5842 та ер участкаларини е-auksion савдо платформасида сотиб олинг!

1 242 та Деҳқон хўжалиги учун ерлар (кўриш)
4 433 та Тадбиркорлик учун ерлар (кўриш)
28 та Қишлоқ хўжалиги учун ерлар (кўриш)
72 та ёшлар саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
51 та кичик саноат зоналаридаги ерлар (кўриш)
16 та Янги Ўзбекистон массивлари учун ерлар (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.1K views08:13
Ochish/sharhlash
2022-09-06 11:05:02
Сурхондарё вилоятида 45 ta Қишлоқ хўжалиги ерларини 30 йилга ижарага олинг
Ангор туманидан 2 та (кўриш)
Бандихон туманидан 1 та (кўриш)
Бойсун уманидан 2 та (кўриш)
Музработ уманидан 9 та (кўриш)
Кумкургон туманидан 3 та (кўриш)
Узун туманидан 5 та (кўриш)
Шеробод туманидан 5 та (кўриш)
Термиз туманидан 1 та (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.0K viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:11:51
е-auksion савдо платформаси орқали Сурхондарё вилоятидаги 1 330дан ортиқ кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг.

Олтинсой туманидан 74 та (кўриш)
Ангор туманидан 81 та (кўриш)
Бандихон туманидан 5 та (кўриш)
Бойсун туманидан 83 та (кўриш)
Музработ туманидан 72 та (кўриш)
Денов туманидан 273 та (кўриш)
Жарқўрғон туманидан 92 та (кўриш)
Қумқўрғон туманидан 98 та (кўриш)
Қизириқ туманидан 72 та (кўриш)
Сариосиё туманидан 126 та (кўриш)
Узун туманидан 95 та (кўриш)
Термиз туманидан 66 та (кўриш)
Шерабод туманидан 77 та (кўриш)
Шўрчи туманидан 103 та (кўриш)
Термиз шаҳридан 13 та (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.2K views07:11
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:03:16
Сурхондарё вилояти бўйича 4433 та тадбиркорлик учун ер участкаларини е-auksion савдо платформасида очиқ ва шаффоф савдоларда иштирок этиб, мулк ва ижара ҳуқуқи асосида сотиб олинг.

Олтинсой туманидан 132 та (кўриш)
Ангор туманидан 167 та (кўриш)
Бандихон туманидан 229 та (кўриш)
Бойсун туманидан 265 та (кўриш)
Музработ туманидан 367 та (кўриш)
Денов туманидан 406 та (кўриш)
Жарқўрғон туманидан 368 та (кўриш)
Қумқўрғон туманидан 319 та (кўриш)
Қизириқ туманидан 359 та (кўриш)
Сариосиё туманидан 143 та (кўриш)
Термиз туманидан 979 та (кўриш)
Узун туманидан 235 та (кўриш)
Шеробод туманидан 320 та (кўриш)
Шўрчи туманидан 129 та (кўриш)
Термиз шаҳридан 15 та (кўриш)

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!

ЮКЛАБ ОЛИНГ.
App Store Google Play

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.1K views07:03
Ochish/sharhlash
2022-09-05 20:35:27
Сурхондарёда республикада ягона бўлган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда нуронийлар, истеьфодаги чегарачилар, ҳарбий хизматчилар, ҳарбий академик лицей ўқитувчилари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Ҳарбий-академик лицейи 210 ўринга мўлжалланган бўлиб, уни бунёд этиш ва жиҳозлаш учун 62,5 миллиард сўм маблағ сарфланган. Кенг, ёруғ ўқув ва машғулотлар хоналари, фан кабинетлари, лабораториялар замонавий усулда жиҳозланган. Барча қулайликларга эга ётоқхона, ошхона, спорт зал, спорт майдони, 10 минг 460 дан ортиқ китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази, маънавий-маърифий хоналар ташкил қилинган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан иккита автобус, иккита енгил автомашина ҳамда ўқув машғулотлари учун битта “ISUZU” юк машинаси топширилди.

Айни пайтда лицейда 200 дан ортиқ ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларнинг 100 нафари жорий йилда жисмоний, психологик ва ёзма иш ҳамда давлат тест марказининг синовлари орқали қабул қилинди. Ўқувчиларга аниқ ва ижтимоий фанлар чуқурлаштирилган тартибда ўқитилади.

Шунингдек, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини фойдали ўтказиши учун турли фан ва спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилиб, дам олиш кунлари вилоятнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳатлар ҳам ташкил этилади.

Тантанали маросимда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар кўргазмали чиқишлари, ДХХ Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамблининг қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Т.Боболов, Давлат Хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони, генерал-майор С.Хусанов иштирок этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.5K views17:35
Ochish/sharhlash
2022-09-05 17:50:24
Сурхондарёда экология кушандалари ўзи учар қурилма ёрдамида аниқланмоқда

https://uza.uz/posts/404742

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.0K views14:50
Ochish/sharhlash
2022-09-05 17:31:10
Йиғилишда қўшиб ёзишлар, номаъқул ишлар кўпайиб бораётгани қатъий танқид остига олинди

"Аграр соҳада белгилаб олган катта ислоҳотларимизни жадал амалга ошириш биринчи навбатда ушбу соҳа раҳбарлари Ғаниев, Хаитов, янги вазир Воитов ва ўринбосарлари фидойилигига боғлиқ.

Бандликни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ҳам биринчи галда қишлоқ хўжалигидаги ўсишга боғлиқлигини улар тушуниши керак", деди Президент.

Лекин, Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов ҳали эскича ишлаётгани, баландпарвоз рақамларга берилиб кетгани танқид қилинди.

Соҳа раҳбарларининг вазифаси Президентга катта-катта рақамлар билан ҳисобот бериш эмас, қишлоқдаги деҳқон, фермер масаласини ҳал қилиш, оғирини енгил қилиш экани кўрсатиб ўтилди.

Лекин, муҳим ишлар четда қолиб, қўшиб ёзишлар, номаъқул ишлар кўпайиб бораётгани қатъий танқид остига олинди.

Йўл қўйган камчиликлари учун қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев лавозимидан озод этилгани, вазир ўринбосари Ш.Мирзаевга ҳайфсан берилгани айтиб ўтилди.

"Бундан буён Ғаниевдан ҳам, Хаитовдан ҳам, янги вазир Воитовдан ҳам жуда қаттиқ сўров бўлади", деди Президент сўзининг якунида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.3K views14:31
Ochish/sharhlash
2022-09-05 17:10:57
Йиғилишда томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Бунда, тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.

Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича:

- хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади;

- томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.

Карантин хизматидан деҳқонлар норозилиги, улар кўмакчи эмас, назоратчи бўлиб қолгани танқид қилинди. Хизмат бошлиғи И.Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.2K views14:10
Ochish/sharhlash