Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.32K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 118

2022-09-25 08:37:53
Сурхондарёда Япония чойини етиштириш йўлга қўйилди

Республикамизнинг денгиз сатҳидан 600-1500 метр баландликда жойлашган тоғ ва тоғ олди ҳудудлари, жумладан, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларида чой кўчатлари экилиб, Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Тошкент давлат аграр университети томонидан Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялари университети билан ҳамкорликда “саямакаори”, “фукимидори”, “хокимей”, “фушин”, “саямадори” каби чой навлари кўчириб келтирилиб, республикамиз ерларида синовдан ўтказилмоқда. Ҳозирда синовдаги чой ўсимлиги мамлакатда яхши ўсмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент Ш.Мирзиёевнинг Японияга ташрифи доирасида Ўзбекистонда чой ўсимлигини етиштириш бўйича келишувга эришилган эди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам қабул қилинган.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo

Telegram | Facebook | Web-site
3.4K views05:37
Ochish/sharhlash
2022-09-25 08:05:14
Бугун кундузи Сурхондарёда ҳарорат максимуми +37 даражагача кўтарилиши мумкин

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 25 сентябрь кундуз куни Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятларида кундуз куни ҳарорат +37 даражага кўтарилади.

Кечга бориб, Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятларига кучли шамоллар билан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб кела бошлайди. Айни шу муддатдан шимолий ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

Републиканинг бошқа ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.2K views05:05
Ochish/sharhlash
2022-09-24 16:36:15
Термиз туманида дастлабки оилавий болалар уйи ўз фаолиятини бошлади

Термиз туманининг Ш.Рашидов номли маҳалласида истиқомат қилувчи Комилжон Тошпўлатов ҳамда Дилором Суюндикова оиласи олти нафар болани тарбиясига олди.

Хонадонда уларнинг эмин-эркин яшашлари, оилавий муҳит тафтини ҳис қилиб улғайишлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Муҳими, бу болалар энди ота-она меҳридан баҳраманд бўлишади, ўзларини тенгқурларидан асло кам сезишмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.6K views13:36
Ochish/sharhlash
2022-09-24 09:37:08
Сариосиё тумани нуфузли танлов ғолиби бўлди

Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, мамлакатимизда маънавий-маърифий йўналишдаги ишларга муносиб баҳо бериш, бу борада илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида “Энг намунали вазирлик ва идора”, “Энг намунали туман ва шаҳар” танловлари ўтказиб келинмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган жорий йилги танловларда 21 та вазирлик ва идора, 14 та туман ва шаҳар қатнашди.

Якуний натижага кўра, “Энг намунали туман ва шаҳар” танловида Сариосиё тумани 2-ўринни эгаллаб, 40 миллион сўм ва 12 миллион сўмлик китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
1.5K views06:37
Ochish/sharhlash
2022-09-24 08:22:14
Сурхондарёда 46 нафар ҳоким ёрдамчиси талабаликка қабул қилинди

Термиз давлат университетида олий маълумотга эга бўлмаган маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман, шаҳар ҳокими ёрдамчилари суҳбат шаклида сиртдан давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

https://uza.uz/posts/410469

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.0K views05:22
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:36:40 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамюртларимизни Россия-Украина урушида қатнашмасликка чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Россия-Украина урушига тарғиботлар ортидан террористик ташкилотлар жиҳодни даъво қилаётганига муносабат билдирди.

«Ушбу урушга „жиҳод“ номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас», — дейилади баёнотда. Идора бундай фитналарга аралашиш шаръан ҳаром эканлигини қайд этди.

Айрим террорчи ташкилот вакиллари пайтдан фойдаланиб, „жиҳод“ даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда. Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бу ҳақда мазҳабимизнинг буюк олимларидан бири Имом Муҳаммад „Ас-Сиярул-кабир“ китобида айтадилар: „Мусулмонлар ғайридинлар билан бирлашиб, бошқа ғайридин жамоага қарши урушиши жоиз эмас“, деганлар, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.8K views12:36
Ochish/sharhlash
2022-09-23 11:58:13
Янгиликлар 24 | Жозибадор туризм манзиллари

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.0K views08:58
Ochish/sharhlash
2022-09-23 10:20:31
Термиз шаҳридаги Матбуот уйида давлат бошқаруви идоралари ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.1K views07:20
Ochish/sharhlash
2022-09-23 07:12:44 Президент қарори

2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди;

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилмоқда;

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд.сўмгача бюджет ссудасини ажратиш белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
5.2K views04:12
Ochish/sharhlash
2022-09-22 11:47:20
Таълим, суд, тадбиркорлик, тиббиёт ва сув таъминоти.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқин йилларда мамлакатни ривожлантириш стратегияси этиб, ана шу энг оғриқли ва асосий йўналишларни танлади.

Ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда Сиз ҳам иштирок этишингиз мумкин!

Агар Сизда ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ёки бошқа масалаларга оид таклифлар бўлса – биз билан боғланинг! Таклифларингизни taklif2023.uz сайти ҳамда @taklif2023_bot манзили орқали юборинг.

Президент Администрацияси таклифларингизни қабул қилишга тайёр! Юборилган таклифларнинг барчаси махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади.

Унутманг Сизнинг таклифингиз – Ўзбекистон учун муҳим!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
6.3K views08:47
Ochish/sharhlash