Get Mystery Box with random crypto!

Surxondaryo viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi S
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Telegram kanalining logotibi axborot_xizmati — Surxondaryo viloyati hokimligi
Kanaldagi mavzular:
Surxondaryo
Семинар
Ғалла
Kanal manzili: @axborot_xizmati
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.32K
Kanalning ta’rifi

Surxondaryo viloyati hokimligi
Web site: http://surxondaryo.uz/
Ishonch telefoni: 998 (76) 224-02-89, 1088
Elektron pochta: gov@surxondaryo.uz
Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.
@surxondaryouz_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 124

2022-09-01 09:30:04 https://bit.ly/3AD8q7Z
6.1K views06:30
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:10:28
Исмоил Анваров: “Бу унвон ёшлар таълим-тарбияси йўлида келгусида амалга оширадиган ишларим учун берилган мукофотдир”

https://uza.uz/posts/403944

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.2K views04:10
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:21:09
Жозибадор сайёҳлик масканлари

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.9K views03:21
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:20:06
Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон қандай бўлишини тасвирлаб берди

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.9K views16:20
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:40:17
Ахборот 24 | Ҳудудларда янги тиббиёт муассасалари фойдаланишга топширилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.3K views15:40
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:00:03 Эртадан бошлаб фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади

Ўзбекистон фуқаролари (маҳаллий туристлар) учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (“Cashback”) тартиби жорий этилади.

Саёҳат харажатларини қайтариш махсус электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.

Платформа Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобиль иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган ҳолда, харажатлар ҳаққонийлиги мобиль илова ёрдамида текширилиб, харид чеки матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.

Саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:

авиа, темир йўл ва (ёки) автомобиль транспортидан фойдаланиш;
жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;
маданият ташкилотларига ташриф буюриш.

Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристлар банк карталарига қайтарилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.6K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:45:02
Сурхондарёда истиқлолнинг 31 йиллиги муносабати билан байрам шодиёналари

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
2.7K views14:45
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:55:03
105 ёшли Бибигул момо Холиярова: “Президентимиз менинг ёшимдан ҳам кўпроқ умр кўрсинлар”

https://uza.uz/posts/403794

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.5K views13:55
Ochish/sharhlash
2022-08-31 16:11:52
Сурхондарёликларга давлатимизнинг юксак мукофотлари топширилди

https://t.me/axborot_xizmati/15824

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
3.8K views13:11
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:52:01
Сурхондарёликларга давлатимизнинг юксак мукофотлари топширилди

Президентимизнинг фармонларига мувофиқ мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида давлатимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланган ватандошларимиз сафида 17 нафар сурхондарёлик турли соҳа вакиллари ҳам бор.

Шунингдек, жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фидойилик кўрсатаётган 43 нафар воҳадошларимиз “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бугун вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган тантанали маросимда мукофотларни ўз эгаларига топширди.

-Истиқлолимизнинг қутлуғ 31 йиллик тўйи муносабати билан Сизларнинг халқ хўжалигининг барча соҳаларини ривожлантириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш, тинч, тўкин ҳаётимизни таъминлаш, миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўлидаги хизматларингиз алоҳида эътироф этилди,-деди вилоят ҳокими. -Биз, давлатимиз раҳбарининг юксак орден, медал ва эсдалик нишонларини бутун Сурхон аҳлига берилган мукофот деб ҳисоблайман.
Фурсатдан фойдаланиб, сизларни бундай юксак ишонч ва эътироф билан самимий табриклайман. Мустақиллигимиз абадий, Ватанимиз осуда, ҳаётимиз янада фаровон бўлаверсин.

"Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони соҳибларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан бир йўла тўланадиган пул мукофоти топширилди ва мамлакатимиздаги санаторияларда даволаниш учун бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Тантанали маросимда давлат мукофотлари ва эсдалик нишон билан тақдирланганлар номидан сўзга чиққанлар юксак эьтибор ва эьтироф учун чексиз миннатдорлик билдирди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
4.1K views12:52
Ochish/sharhlash